Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3814 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олтин тўп»ни қўлга киритган барча италиялик футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz «олтин тўп» совринини боши узра кўтарган барча италиялик футболчиларни ёдга олади. 

Омар Сивори 

20-аср ўрталарида иккита фуқароликка эга бўлиш футболчиларга ортиқча муаммо туғдирмас эди. Омар Сивори ҳам Италияга кўчиб келгач, ўз келажагини айни шу жамоада кўрди ва адашмади. Қаҳрамонимиз «Ювентус» билан шартнома имзолагач, тўлиқлигича ўзини Италия футболига бағишлади. Аргентинада туғилган бўлсада, Омар Италия фуқаролигида тўп суришга қарор қилди. Сивори 1961 йилда «Ювентус» сафида ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди. Чемпионлик қўлга киритилди ва Сивори тўпурарга айланди. Мавсум сўнггида эса, «France Football» Европанинг энг яхши футболчиси деб айнан Сиворини тан олади. 

Жанни Ривера

«Олтин бола» лақабини олган Риверани бугунги авлод мухлислари яхши танимаслиги мумкин. 1969 йилда «олтин тўп»ни ўзиники қилиб олган ярим ҳимоячи деярли бутун умрини «Милан» жамоасида ўтказган десак, адашмаган бўламиз. Айнан 1969 йилда «Милан» унинг сардори остида Европа чемпионлар кубогида зафар қучади. Совринни қабул қилиб олгач, Ривера ўша машҳур сўзларини айтган эди:

«Биласизми, »олтин тўп« энг машҳур шахсий соврин бўлсада, уни жамоавий ғалабалар учун беришади. Шундай экан, футболда ҳеч қандай шахсий соврин мавжуд эмас. »Милан« Европа чемпионлар кубогида зафар қучди! Демак, мен совринга эга чиқаман.»

Паоло Росси

2020 йилнинг 9 декабрь санасида вафот этган Росси ҳам Италия футболида ўзидан из қолдиришга муваффақ бўлган футболчилардан бири эди. Айнан у Мишел Платини билан биргаликда ажойиб тандем ҳосил қилгач, «Ювентус» енгилмас кучга айланган эди. 1982 йилга келиб, Росси ўзининг энг кучли спорт формасига кириб олди. 1982/1983 йилги мавсумда Росси Италия чемпионлигини қўлга киритди. Кейин, Италия билан биргаликда ЖЧда олтин медалларга эга чиқди. мавсум сўнггида эса, уни Европадаги энг кучли футболчи деб эътироф этишди. Ўша пайтларда, бу соврин Европадаги футболчилар орасида берилган бўлсада, Росси мундиалда ўз бу совринга 100 фоиз ҳақли эканлигини исботлаб қўйган эди. 

Роберто Баджо

Афсонавий футболчи Италиянинг бир нечта клубида тўп сурган бўлсада, унга «олтин тўп» айнан «Ювентус» сафидаги ўйинлари учун топширилган эди. Эътибор берган бўлсангиз, Италиялик футболчиларнинг аксарияти Турин супер клубидаги фаолияти чоғида «олтин тўп»ни боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. Ваҳоланки, 1993 йилда «Ювевнтус» «а серия»ни фақат 4-ўриндагина якунлаган эди. «Ювентус» жамоасиБаджо билан биргаликда УЕФА кубогидаги ишончли ғалаба қозонади. Ўша турнирда Роберто жуда ишончли ҳаракат қилди. Эътиборлиси шундаки, мусобақанинг иккита ўйиндан иборат финалида Баджо 2 та гол киритишга муваффақ бўлади ва италияликларга УЕФА кубогида зафар қучиш имкониятини тақдим этади. Мавсум сўнггида эса, «Ювентус» ҳужумчиси Роберто Баджога «олтин тўп» тақдим этилади. 

Фабио Каннаваро

Тан олиш лозим, Каннаваронинг «олтин тўп»га лойиқ кўрилиши кўплаб нашрлар томонидан турли талқинда ёритилган эди. Шундай бўлсада, тан олиш лозим Фабио 2006 йилни жуда яхши бошлаган эди. Италия чемпионлиги, «а серия»нинг энг яхши ҳимоячиси соврини. ЖЧда эса, Италияликлар бутун мусобақа давомида атиги 2 та гол ўтказиб юборишади. Улардан бити автогол бўлса, иккинчи Зидан томонидан пененко услубида берилган зарба эди. Бундай метин ҳимоя ортида «Скуадра Адзурра»нинг «жангчи» ҳимоячилари тутга ўрни беқиёс.

Мусобақада Италиянинг ғалаба қозониши Каннаваронинг «олтин тўп» учун имкониятларини янада яхшилади. Якунда, у бу совринга эга чиққан 5-футболчига айланди. Қаҳрамонимиз соврин учун баҳсда Анри, Роналдино ва Буффон сингари афсоналарни ортда қолдиради. Эътиборлиси шундаки, у бугунги кунга қадар ушбу совринга эга чиққан сўнгги ҳимоячи бўлиб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:30, 18.12.2020. Ўқилди: 5086 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.