Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2609 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қўшиғи узоқ янграмаган AПЛ мураббийлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда «Вест Бромвич» устози Славен Биличга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилди. Бу AПЛда йилнинг энг биринчи истеъфосига айланди. Aслида, примьер лига вакилларининг аъзолари тезда мураббийларни бўшатиб юбориш борасида етакчилик қилишмоқда. Билич нақд 13 та ўйиндан сўнг ишдан олинди. Бу вақт камдек туйилиши бўлиши мумкин, аммо «туманли албион» учун эмас. Бугун ушбу турнирда эрта ишдан олинган мураббийларни ёдга оламиз.

2016/17 – Франческо Гвидолин («Суонси») 7 та ўйиндан сўнг

Уэлс клубининг устози атиги 7 та ўйиндан сўнг ишдан олинди. Гап шундаки, клуб ушбу учрашувларда атиги 4 очко жамғарди холос. Тажрибали мураббий ўзининг 61 ёшга тўлган куни ишдан олинди. Ўз туғилган кунида ишдан олинди. Балки шу боис, мураббий ўз маошининг қолган қисмини ундириш мақсадида «Суонси» билан узоқ судлашди.

2003/04 – Гленн Ходдл («Тоттенхем») 6 та ўйидан сўнг

«Тоттенҳем» жамоаси афсонаси Глен Ходдл мураббий сифатида катта ютуқлари эришгани йўқ. Шундай бўлсада, у «Шпорлар» сафида 2,5 йил фаолият олиб борди. Янги мавсумда эса, у бошчилигидаги жамоа жуда омадсиз старт олди. Мавсум бошидаги 6 та ўйинда Гленн атиги 4 очко жамғарди холос. Оқибатда, Лондон клуби клубнинг тирик афсонасини ишдан олишга мажбур бўлди.

1996/97 – Говард Уилкинсон («Лидс») 5 та ўйиндан сўнг

Aслида, Горвард бошчилигида «товуслар» ёмон старт олмади. Клуб ўзининг мавсум бошидаги 5 та учрашувидан сўнг, турнир жадвалида 10-поғонада бораётган эди. Мураббий ёшартирилган таркиб билан мавсум сўнггида кучли олтиталикда болишни режа қилган пайтда уни истеъфога чиқариб юборишди. Бунга сабаб сифатида «Манчестер Юнайтед» жамоасидан 4:0 ҳисобида қабул қилиб олган мағлубиятни кўрсатишимиз мумкин. Ўша учрашувдан сўнг, раҳбарият мураббийлар штабини тўлиқ алмаштириб юборди.

2013/14 – Паоло Ди Канио («Сандерленд») 5 та ўйиндан сўнг

Ўзининг қизиққонлиги билан бошқалардан ажралиб турувчи мураббий «Сандерленд» билан биринчи уринишда элитада жон сақлаб қолди. Кейинги мавсумда эса, кутилган омадсизлик юз берди. Чемпионатнинг илк 5 та туридан сўнг, «Сандерленд» 20-поғонага тушиб кетади. Ди Каниога эса «тўғри тушунтириб юборишади».

2000/01 – Джанлука Виалли («Челси») 5 та ўйиндан сўнг

Лондоннинг «Челси» жамоаси футболчиси ўзининг мураббийлик фаолиятини «аристократлар» сафида бошлайди. Ўзининг илк мавсумида 3 та соврин ютган бўлсада, келаси мавсум унинг учун омадсиз якунланди. Италиялик мураббий янги мавсумнинг илк 5 та турида омадсизликка учрайди. Оқибатда, жамоада фантастик старт олган мураббийга атиги 5 тагина тур ишонч билдирди холос.

2017/18 – Франк де Бур («Кристал Пелас») 4 та ўйиндан сўнг

Франк Де Бур AПЛ тарихидаги энг эрта ишдан олинган мураббийлардан бири саналади. Голландиялик мураббий «Кристал Пелас» жамоаси билан мавсумнинг илк 4 та турида 4 та мағлубиятга учради. Шу боис, ҳақли равишда Де Бур истеъфога чиқарилди.

2019/20 – Хави Грасия («Уотфорд») 4 та ўйиндан сўнг

«Уотфурд» жамоаси ўзининг мураббийларга нисбатан бесабрлиги билан ажралиб туради. Ортда қолган мавсумда Хави Гарcия шу одатнинг қурбонига айланди. Ваҳоланки, ушбу учрашувларда 1 очко жамғарган. Жамоа раҳбарлари эса тезроқ кучли тўртликка кириш мақсадида Хави Гарcияни ишдан олиб ташлади. Aфсуски, «Уотфурд»нинг бу одати ҳали-ҳамон давом этмоқда.

2004/05 – Бобби Робсон («Нюкасл») 4 та ўйиндан сўнг

«Нюкасл» жамоаси Бобби Робсонни нима учун истеъфога чиқаргани тушунарсиз. Ваҳоланки, ўтган мавсумда «Нюкасл» жамоаси AПЛни 5-поғонада якунлаган эди. УЕФA кубогида эса, ярим финалга қадар етиб борган мураббийнинг янги мавсумда 4 та турдаги омадсизлигини клуб кечира олмади. Тўғриси, жуда ҳам тушунарсиз қарор.

1993/94 – Питер Рид («Манчестер Сити») 4 та ўйиндан сўнг

1993 йилнинг бошида «Манчестер Сити»да катта ўзгаришлар содир бўлди. Раҳбарият ҳам тўлиқ алмаштирилгач, жамоа натижалари ҳам пасайиб кетди. Жамоа AПЛ стартидаги 4 та ўйинда атиги битта гол урди. Шу боис, Питер Рид эрта ишдан олинди.

1998/99 – Кенни Далглиш («Нюкасл») 2 та ўйиндан сўнг

Жамоа мавсум олди машғулотлар чоғида «Ливерпул» афсонасини таклиф этди. Барча тайёргарликлар кўнгилдагидек ўтгач, мавсум бошланди. Жамоа мавсумнинг илк иккита турида («Челси» ва «Чарлтон») дуранг ўйнайди. Шунга қарамай, раҳбарият Кенни Далглишни ишдан бўшатди. Тўғриси, мавсум олди машғулот ўтказган мураббийни иккита дуранг эвазига ишдан олиш жуда ғалати.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:18, 28.12.2020. Ўқилди: 7570 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.