Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ботир Зарипов: «Футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этишимиз керак!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 8 январь куни Бухоро футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.  Унда Бухоро футбол ассоциацияси Ижроқўм аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, кузатувчи сифатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими мутасаддилари, қолаверса, делегатлар сифатида Бухоро вилояти туман (шаҳар)лар футбол ассоциациялари Президентлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Про-лига ва 1-лига мусобақаларида иштирок этувчи футбол клублари, вилоят футбол маҳорат мактаби, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, футбол фахрийлари қатнашишди.

Конгресс кун тартибидан ўрин олган биринчи масалада Бухоро футбол ассоциацияси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди. Шу билан бирга вилоят футбол ассоциациясининг 2021 йилги бюджети тасдиқланди  ҳамда вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице президенти, қолаверса, Бухоро футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзолари сайланди.  Унга кўра, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Бухоро вилоят футбол ассоциацияси Президенти, вилоят Ички Ишлар  бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев Бухоро вилоят футбол ассоциацияси вице президенти, Фаррух Ҳамроев Бухоро вилоят футбол ассоциацияси I вице президенти этиб тасдиқланди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлиги алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, бугунги кунда юртимизда футбол жадал ривожланиб бормоқда. Олий лигадан Суперлигага ўзгартирилган миллий чемпионатимиз ҳам ривожланиб бораяпти.

Гарчанд вилоятимиз бош жамоаси “Бухоро” клуби 2020 йилги Суперлига баҳсларида омади келмаган бўлсада, жамоада янгидан-янги истеъдодли ўйинчилар кашф этилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки мамлакатимиз футболининг ҳар бир даврида Бухоронинг ўзига хос иқтидорли футболчилари мавжуд бўлган. Улар турли ёшдаги терма жамоалардан тортиб, миллий терма жамоамиз сафида ўнлаб учрашувларда ўз маҳоратларини намойиш этишган. Бундай иқтидор эгалари ҳозир ҳам бор.

— Мана, яқинда клубда ўзгартиришлар қилдик. Мураббийлар штабини янгиладик. Кўрамиз, улар қандай натижа кўрсатишаркан? Биз барча соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этишимиз керак, -деди Ботир Зарипов.

Конгрессда сўз олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице президенти Шоакрам Исроилов Бухоро футболининг ўзига хос тарихи борлигини, унинг ана шу тарихий анъаналарини қайта тиклаш зарурлигини айтиб ўтди.

Шу куни йиғилишда вилоятиммиз шаҳар ва туманларидаги маҳаллаларда спорт майдончаларини ташкил этиш, ёпиқ спорт мажмуаларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бу борада вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Шаҳриёровнинг ахбороти эшитилди. Ботир Зарипов ахборотда қайд этилган камчиликларнинг қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли мутасаддиларга топшириқ берди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 08:40, 09.01.2021. Ўқилди: 3008 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.