Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [5595]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2570]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2551]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2315]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2244]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1726]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1521]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1500]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1460]

Кэррик Сульшернинг рекордини такрорлай оладими? [1425]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳоким кубоги. Ярим финалга чиққан жамоалар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик турнирлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Фарғонада катта футбол байрами давом этмоқда. Бугун “Вилоят ҳокими кубоги-2021” халқаро турнирининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақанинг еттинчи кунида мухлислар бир-биридан қизиқарли кечган баҳсларнинг гувоҳи бўлишди.

Пенальтилар серияси

Бугун мусобақада биринчи пенальтилар сериясига гувоҳ бўлдик. Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига футбол лотореясида омад кулиб боқди. Анвар Бердиев шогирдлари чорак финалда “Бухоро” клубига қарши майдонга тушишди. Мазкур баҳснинг асосий қисмида дуранг натижа қайд этилди. Регламентга кўра, ўйиндан кейин дарҳол пенальтилар серияси бошланиб кетди. Пенальтилар сериясида “Истиқлол” – 5:4 ҳисобида рақибидан устун келди.

“Нефтчи”дан яна йирик ғалаба

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар бўлиб турган “Нефтчи” жамоаси чорак финалда ҳам рақибини қийинчиликсиз мағлуб этди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари “Навбаҳор фарм” клубини 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Фарғоналикларнинг легионер футболчиси Неманья Обрадович бугунги баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Носирбек Отақўзиев учун совға

“Қўқон-1912”– “Турон” учрашуви олдидан  “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толипов бугун туғилган кунини нишонлаётган Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиевни жамоамиз ва қўқонлик мухлислар номидан табриклади ҳамда эсдалик совғани тақдим этди. 

“Дерби”да кичик ғалаба

Мусобақадаги яна бир ярим финалчи номи – “Қўқон дерби”сидан кейин аниқланди. Бу йилдан бошлаб мухлислар янги номдаги “дерби”га гувоҳ бўлишади. Суперлига дебютанти билан бўлган баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Гуруҳ пешқадамлари ярим финалда

Чорак финал учрашувлари – гуруҳ босқичи ғолиблари учун омадли келди. Тўртта гуруҳ ғолиблари рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига етиб келишди. “Бунёдкор” жамоаси ярим финал остонасида “Нур Баткен” клубини 5:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021"

Чорак финал

«Нефтчи» – «Навбаҳор фарм» - 3:0 (2:0)

Голлар: Абдуллоҳ Олимов 10, Отабек Зокиров 39, Неманья Обрадович 90.

«Нефтчи»: Машҳур Муҳаммаджонов, Шодиёр Хожиматов, Шавкат Муллажонов, Тоҳир Шамситдинов, Сайдулло Раҳматов, Худойшукур Сатторов, Абдул Азиз Юсупов, Шерзод Каримов, Азам Алиев, Абдуллоҳ Олимов, Отабек Зокиров.

Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Дарко Станоевич, Сарвар Солиев, Неманья Обрадович, Умар Адҳамзода, Жасур Абдулбеков, Акбар Тўраев.

«Навбаҳор фарм»: Миржалол Маматханов, Жавоҳир Олимжонов, Қодиржон Икромов, Азизбек Нишонбоев, Жамол Баҳромов, Юнусхон Абдувоҳидов, Аюбхон Жўраев, Дониёр Иномов, Хожиакбар Юнусов, Ҳусаин Эргашбоев, Достон Абдулхаев.

Захира: Бобир Махсумов, Жавоҳир Ҳусанов, Музаффар Абдуллаев, Омадбек Тоштемиров, Абдувоҳид Шарипов, Азимжон Абдураимов, Комил Тожиддинов, Шоҳжаҳон Аббосов.

 

“Истиқлол” – “Бухоро” – 1:1 (пен.сер – 5:4)

Голлар: Дилёр Эрматов – 38. – Ҳакимхон Аламхонов-90.

"Истиқлол": Ф. Турдалиев, Ш. Бойқўзиев, А. Қурбонов, А. Ўктамов, И. Вахобов, П. Смоляченко, С. Сотволдиев, Э. Мамасолиев, М. Саидов, А. Хожимирзаев, Д. Исоқов.

"Бухоро": С. Қобулжонов, М. Жумаев, А. Жўраев, Ш. Саломов, С. Шихов, А. Исроилов, Б. Қосимов, Қ. Баходиров, Ф. Жуманқўзиев, Х. Аъламхонов, А. Сафаров.

 

“Қўқон-1912” – “Турон” – 1:0 (1:0)

Гол: Сардор Азимов, 24.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 13. Сардор Азимов, 14. Аваз Маматхўжаев,15. Ойбек Рустамов, 19. Фарҳод Бекмуродов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Мўмин Мелиев.

Захира: 16. Элдор Адҳамов, 46. Хуршид Хўжаев, 4. Собит Синдаров, 5. Сардор Етовқўзиев, 10. Рустам Абдуҳамидов, 17. Шоҳруҳ Холматов, 20. Иқбол Маликжонов, 37. Муҳсин Норматов, 39. Ҳамидулло Абдуҳамидов.

“Турон”: 1. Ислом Абдуллаев, 43. Жаҳонгир Меҳмонов, 38. Ғиёс Комилов, 28. Аслиддин Тоштемиров, 33. Достонбек Мелиқўзиев, 51. Суннатилло Эрматов, 88. Музаффар Музаффаров, 70. Синиша Бабич, 29. Абдураҳмон Абдулхақов, 47. Абдулазизхон Абдурашидов, 34. Дониёр Исмоилов.

Захира: 87. Акмал Ортиқов, 44. Фозил Мусаев, 31. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 26. Исмоил Охунжонов, 36. Билолхон Тошмирзаев, 42. Ғолиббек Сарибоев, 35. Жавоҳир Соҳибов, 30. Даврон Умиров, 45. Умид Қодиров, 39. Асилбек Қаюмов, 95. Жасур Ҳакимов, 57. Орифхўжа Абдуҳолиқов.

 

«БУНЁДКОР» - «НУР БАТКЕН» (Қирғизистон») – 5:0 (1:0)

Голлар: Иброҳим Томива, 45, Нурилло Тўхтасинов, 52, Миржаҳон Мираҳмадов, 55, 74, Суннатилла Абдуллажонов, 57.

«Бунёдкор»: Равшан Ягудин, Абдулла Абдуллаев (Бобурбек Фарҳодов, 65), Улуғбек Абдуллаев (Диёр Раҳимқулов, 71), Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев (Амир Раҳматуллаев, 74), Иброҳим Ибрагимов (Санжар Рашидов, 46), Ғайрат Азизхўжаев (Одилжон Абдураҳмонов, 46), Валерий Акопов (Нурилло Тўхтасинов, 46), Иброҳим Томива (Суннатилла Абдуллажонов, 46), Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов, 46).

«Нур Баткен»: Алишер Пахриддинов, Абдумалик улу Эламан, Зойирбек Зайналов, Достонбек Тўхтаназаров, Иззатбек Ғаниев, Нодирхон Камолов, Жўрабек Ёқубов, Достон Рашидов (Бекжан Алихонов, 68), Фарҳод Неъматов, Раҳимбек Маматкаримов (Равшанбек Жанишев, 86), Дилшодбек Умрзоқов (Эмилбек Эргешели, 44).

 

"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021"

ЯРИМ ФИНАЛ

1 февраль (душанба)

ФарДУ ўйингоҳи

11:00. «Нефтчи» – «Бунёдкор»

14:00. «Истиқлол» - «Қўқон-1912»

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 20:49, 30.01.2021. Ўқилди: 2988 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.