Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2020 йилнинг энг тезкор футболчилари. Топ-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тезлик бу — футболдаги энг муҳим нарса, чунки ҳозирги давр футболи фақатгина тактикадан иборат эмас. Ҳозир сизга 2020-йилда майдонда энг тез югурган футболчилар топ-10 футболчиларни тақдим этамиз.

10. Кингсли Коман — 34.83 км/соат.

24 ёшли француз футболчиси анча пайт жароҳатлар билан боғлиқ муаммо атрофида ўралашиб қолган эди. Лекин бу жароҳатлар унинг тезлигига таъсир қилмади. Чунки "Бавария" чап қанот вингери бу мавсумда соатига 34.83 км/соат тезликда ҳаракат қилган. "Бавария"нинг Бундеслига, Германия суперкубоги, УEФА Чемпионлар лигаси, УEФА суперкубоги каби мусобақалар олтин медалларини ютишда, албатта, Команнинг тезлиги ҳам анча ёрдам берган.

9. Муҳаммад Салоҳ — 35 км/соат.

2020-йилда "Ливерпуль" жамоасининг АПЛда чемпион бўлишига ўз ҳиссасини қўшган мисрлик ўйинчи рейтингда 9-поғонани банд этган. "Ливерпуль" ўнг қанот ҳужумчиси 2020-йилда ўзининг максимал тезлигини соатига 35 км/соат тезликда ҳаракат қилган. 2019/20 йилдаги мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушган чарм тўп устаси, 19 марта рақиб дарвозабонини ранжитган. Жорий мавсумда эса, 17 марта майдонга тушиб, 15 та гол муаллифига айланди. Бу йилда у анча сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда ва бу ҳаракатларига унинг тезлиги ҳам анча ёрдам беради.

8. Даниел Жеймс — 35.04 км/соат.

Бу футболчини Уэльс терма жамоаси келажаги дея айтиб ўтишмоқда. Чунки 22 ёшида "Манчестер Юнайтед" либосида майдонга тушаётган ўйинчининг тезлиги анча юқори. Ўтган мавсумда "Қизил иблислар" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган ярим ҳимоячининг тезлиги соатига 35.04 км/соат эканлиги айтиб ўтилган. Терма жамоа либосида ҳам 25 марта майдонга тушиб, 3 марта рақиб дарвозасига йўл топа олган.

7. Адама Траоре — 35.32 км/соат.

2020-йилда Испания терма жамоасига чақирув олган Адама Траоре рейтингимизнинг 7-ўрнидан жой олди. Ўтган мавсумда "Вулверхемптон"нинг 37-рақамли ўйинчиси 37 марта майдонга тушган. Мутахассислар унинг тезлигини ҳисоблаб чиқиб, 35.32 км/соат эканлигини айтиб ўтишган. Адама жисмонан анча бақувват ва гавдали футболчи ҳисобланади, лекин бу ҳолат унинг тезлигига сира таъсир кўрсатмайди. "Барселона" тарбияланувчисига ҳозирги кунда бир қанча гранд жамоалардан таклиф тушаётганига қарамай, у Англияда қолишни хоҳламоқда. Балки кейинчалик уни яна "кўк-анорранглилар" либосида кўрармиз?! Кузатамиз.

6. Пер-Эмерик Обамеянг — 35.50 км/соат.

Габон терма жамоаси сардорининг тезлиги 2020 йилда соатига 35.50 кмга етди. Обамеянг ҳозирда 31 ёшда. Кўпчилик футболчиларда бу ёшда тезлиги пасайганига гувоҳ бўламиз, лекин Пер-Эмерикда бундай эмас. 14-рақам эгаси ўтган мавсумда 22 та гол урди ва бунга 36 та ўйин ўтказиш кифоя бўлган.

5. Иньяки Уилямс — 35.70 км/соат.

Испаниянинг "Атлетик Бильбао" жамоаси ҳужумчиси кам гол урса-да, кўп голда иштирок этади. Бунда унинг тезлиги жуда ҳам асқотади. Баск футболчисининг энг юқори тезлиги сифатида 35.70 км/соат қайд этилган. Иньяки ўтган мавсум давомида деярли барча ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ёздирган. Яқинда Испания суперкубоги финалида ҳам супер гол урди. Экстра таймларнинг 93-дақиқасида урган голи жамоасига ғалаба келтирди. Ажойиб ўйинчи. Шундай эмасми?

4. Кайл Уокер — 35.71 км/соат.

Одатда ҳужумчиларнинг тезлиги юқори бўлишига ўрганиб қолганмиз, лекин "Манчестер Сити" футболчиси Кайл Уокер ҳимоячи бўлишига қарамасдан, рейтингнинг 4-ўрнида турибди. 2020-йилнинг 28-май кунида 30 ёшини қаршилаган "шаҳарлик" тезлик борасида кўпгина ҳужумчиларга ҳам дарс бериб қўяди. Негаки, мутахассислар Кайлнинг энг юқори тезлиги соатига 35.71 км эканини ҳисоблаб чиқишган. Бу каби тезликда баъзи-бир ҳужумчилар ҳам югуролмаслиги бор гап. Унинг чап қанот бўйлаб уюштирган рейдлари, рақиб жамоа ҳимоячиларига жуда кўп бошоғриқ бўлади. Баъзида ўзи уюштирган ҳужумларни гол билан якунлаб келадиган одати ҳам бор. Мавсум-2019/20да "Сити" жамоаси 102 та гол уриб, лигадаги энг кўп гол урган жамоа бўлган эди. Бу каби сермаҳсулликда, албатта Уокерни ҳам кўп меҳнати борлигини айтиб ўтиш керак.

3. Килиан Мбаппе — 36 км/соат.

Ёш бўлишига қарамасдан кўпгина совринларга эга чиққан французнинг тезлиги ҳавас қилса арзигулик даражада. “ПСЖ” жамоаси ҳужумчиси Мбаппе деярли ҳар йили чемпионат тўпурарлари қаторида бўлиб келмоқда. Парижликлар жамоаси Неймарнинг ажойиб финтлари, Ди Мариянинг супер узатмалари ва Мбаппенинг тезлиги билан ажойиб ҳужумлар уюштиришади. 22-ёшли марказий ҳужумчининг энг юқори тезлиги — 36 км/соат. Жаҳон чемпиони “ПСЖ” жамоасига тезкор оёқлари, дриблинглари ва албатта тезлиги орқали ёрдам бериб келмоқда. Ўтган мавсумда Килиан "Лига 1"да 20 бор майдонга тушиб, 18 марта рақиб поспонини ранжитган. Жорий мавсумда ҳам 17та ўйин ўтказиб, 14 марта гол уришга эришган. Бу каби ҳужумкорликда, албатта, унинг тезлиги муҳим рол рол ўйнайди.

2. Ашраф Ҳакимий — 36.49 км/соат.

Мадриднинг "Реал" жамоаси тарбияланучиси бўлган футболчининг максимал тезлиги — 36.49 км/соат. Ёшлигида ўнг қанот вингери позициясида ҳам ўйнаган ҳимоячининг ҳам тезлиги ҳавас қилса арзигулик. 1998-йилда туғилган марокашлик ўйинчи ўтган мавсумда Германия чемпионати доирасида 33 баҳсда майдонга 5 та гол урган. Бу албатта ҳимоячи учун яхши кўрсаткич. Янги мавсумдан Италияга кўчиб ўтган Ашраф, "Интер" жамоасида ҳам ўз ўрнини топган. Ҳозиргача "нерадзурри" сафида ҳар бир ўйинда асосий таркибда тушиб келмоқда ва 6 та гол ҳам урган. 3 йил олдин "Реал Мадрид"га кераксиз дея айтилган ўйинчи, ҳозирда гол уриш бўйича ҳам, тезлик борасида ҳам мадридликлар ҳимоячиларидан қолишмаслигини исботламоқда.

1. Алфонсо Девис — 36.51 км/соат.

2020-йил "Бавария" учун ҳақиқатан омадли йил бўлди. Ва шунга мос равишда ҳам рейтингнинг биринчи поғонасида ҳам мюнхенлилар ўйинчиси жой олган. Канадалик 19 ёшли ўйинчи ўтган мавсумда майдонда 36.51 км/соат тезлик намойиш этди. Унинг чап қанот бўйлаб уюштирган рейдлари кўп марта гол билан якунланган. У ҳимоячи бўлишига қарамасдан, кўп голларга ҳаммуаллифлик ҳам қилган. Ўтган мавсумда немислар сафида 3 бора гол урган бўлса, иккитасини ўз тезлиги билан рақибларини ортда қолдириб ҳужумни якунлашга эришган. Ажойиб ўйинчи, ажойиб муҳит, тўғри жамоа.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:51, 03.02.2021. Ўқилди: 8772 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик