Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 133 53 45 231
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 8 12 29
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Алонсо: «Рафинья дунёнинг энг яхши футболчиси эканига шубҳа йўқ» [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Демьяненко: "Насаф"ни ёрқин хотиралар билан тарк этяпман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A
FOTO: www,fcnasaf.uz

Охирги кунларда турли спорт нашрлари, интернет сайтларида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Анатолий Демьяненконинг Украинанинг "Волинь" (Луцк) футбол клубида иш бошлаши хусусида хабарлар пайдо бўлганди. Сўнгги бир ярим йилда Қаршида фаолият кўрсатган украиналик мутахассиснинг эса амалда "Насаф" жамоаси билан яна икки йиллик шартномаси бор эди.

5 январь куни Анатолий Васильевич Ўзбекистонга ташриф буюрди. Қаршида жамоа қароргоҳида клуб раҳбарияти билан учрашди. Якунда қаршиликлар билан 2011 йилги мавсумда қитъамиз клубларининг нуфузли халқаро турнирларидан бири саналган Осиё футбол конфедерацияси кубогида бош соврин, Ўзбекистон миллий чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган Анатолий Демьяненко "Насаф" футбол клуби билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда батафсил билиш мақсадида таниқли мутахассис Анатолий Васильевичнинг ўзига мурожаат қилдик.

- Одатда, жамоаси салбий натижалар қайд этганида ёки молиявий бақувват клублардан таклифлар тушганида бош мураббийлар иш жойини алмаштиришарди. Аммо сизда бу борада муаммолар йўқ эди. Амалда "Насаф" билан яна икки йиллик шартномангиз бўла туриб, Қаршини тарк этишингиз кўпчиликни ажаблантирмоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Албатта, тўғри айтдингиз. "Насаф" жамоаси билан амалда яна икки йиллик шартномам бор эди. Бундан бир ярим йил муқаддам Қаршида иш бошлагандим. Аввало ўтган давр мобайнида ўз олдимизга қўйилган вазифаларни қисман бўлса-да, уддалай олганимиздан мамнунман. Ўзбекистон клубларидан биринчи бўлиб, "Насаф" жамоаси ОФК кубогини қўлга киритди, миллий чемпионатда илк бор кумуш медаллар билан тақдирланди. Бундай ижобий натижалар кишини янада руҳлантиради. Жумладан, янги мавсум арафасида биз ҳам ўз жамоамиз билан юқори марраларни кўзлаб режалар тузаётгандик. Қолаверса, "Насаф" футбол клубидаги шарт-шароитлар ҳам фақат ижобий натижаларни қўлга киритиш учун замин яратади. Шу боис, "Насаф"ни тарк этиш мен учун осон бўлмади, албатта. Ҳар қандай мутахассис, албатта, ўз оиласига яқин жойда ишлашни хоҳлайди. Очиғи, анчадан бери, кекса онам бетоб. Бу мени хавотирга солиб келаётганди. Бундан ҳатто, "Насаф" футбол клуби раҳбариятининг ҳам хабари бор. Ўзбекистондаги бир ярим йиллик фаолиятим давомида онамнинг саломатлиги кутилмаганда безовта қилганида бир неча марта Киевга бориб келгандим. Аввало ана шу хавотир туфайли Украинанинг "Волинь" футбол клуби таклифини ўрганиб чиқишга рози бўлдим.

- Бу таклифга "Насаф" футбол клуби раҳбарияти қандай муносабат билдирди?

- Аввало шуни айтишни истардимки, менга шундай жаннатмонанд юрт, ажойиб жамоани тақдим этган Худога шукр, дейман. Дастлаб ташриф буюрган кунимдан бошлаб, то бугунга қадар Ўзбекистонда менга кўрсатилган илтифот, билдирилган муносабатлардан бошим осмонга етди. "Насаф"нинг қўлга киритган ютуқларида жуда кўпчиликнинг ҳиссаси бор. Қашқадарё вилоят футбол федерацияси ҳамда "Насаф" футбол клуби раҳбарияти (клуб президенти Алишер Султонов, вице-президенти Абдурашид Пардаев)нинг саъй-ҳаракатлари, оддий хизматчидан тортиб ишқибозларгача барчанинг фидойилигини икки оғиз сўз билан ифодалаб бўлмайди. Улар билан биз бир жамоа бўлиб ишладик. Қаршида қисқа вақт ишладим, айрим ишларни уддаладик, баъзиларига улгурмай қолдик. Аммо, ҳаёт давом этяпти. Оз вақт ичида ажойиб жамоа шакллантира олганимиздан хурсандман. Тўғри, ўтган мавсум якунлангач, "Насаф"ни бир неча ўйинчилар шартномаси якунлангани боис тарк этди. Аммо бу билан жамоа кучсизланиб қолмайди. Алмаштириб бўлмайдиган ўйинчининг ўзи йўқ. Қаршида барпо этилган футбол инфратузилмасига ҳар қандай мутахассис ҳавас билан қарайди ва у ерда ишлашни орзу қилади. "Насаф" янги мавсумда Осиё чемпионлар лигасида ўз дебютини бошлайди. Жамоанинг бу нуфузли турнирда мухлисларни қувонтириш учун имконияти етади. Мен бунга ишонаман. Аслида йигитлар билан биргаликда Осиё чемпионлар лигасида ҳам ғалабаларни нишонламоқчи эдик. Аммо насиб этмаган экан, шароит шуни тақозо этиб қолди. Албатта, менинг вазиятимни тушунганлиги ва қароримни тўғри қабул қилганликлари учун аввало "Насаф" футбол клуби раҳбариятига яна бир бор ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бир сўз билан айтганда, Қаршини ёрқин хотиралар билан тарк этяпман. Ўзим бошқа жамоада ишласам-да, келажакда ҳам "Насаф"га бефарқ бўлмайман, у қайд этадиган натижалардан албатта бохабар бўлиб тураман. Ўзбекистон мен учун қадрли ва қимматли диёрлардан бирига айланиб қолди. Жуда кўплаб дўстлар орттирдим. Футбол туфайли бу ўлканинг турли гўшаларида бўлдим. Меҳмондўст ва бағрикенг бундай халқни асло унутиб бўлмайди.

- Бундан бир ярим йил муқаддам "Насаф" жамоасида украиналик уч нафар мураббий ва шифокор билан ҳамкорликда иш бошлагандингиз. Энди уларнинг тақдири нима бўлади?

- Шу кунгача мураббийлар штабида ишлаб келган катта мураббий Виктор Мороз ҳамда илмий мураббий Владимир Бердниковлар менга "Волинь" футбол клубида ҳамкорлик қилишда давом этади. "Насаф" жамоаси раҳбарияти таклифи билан украиналик шифокор Сергей Дереповский ва дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Богоделов ўз фаолиятларини Қаршида давом эттирадиган бўлишди.

- Айтишларича, "Насаф" футбол клуби раҳбарияти бош мураббийлик вазифасини Сиз билан биргаликда иш олиб борган ёш мутахассис Рўзиқул Бердиевга топширишмоқчи экан. Бунга муносабатингиз қандай?

- "Насаф" жамоасига кимни бош мураббий этиб тайинлаш, албатта, клуб раҳбариятининг иши. Аммо Рўзиқул Бердиев ҳақида гапирадиган бўлсам, у жуда изланувчан ва тиришқоқ инсон. Футболчилик даври ва унинг қандай салоҳиятга эга бўлганлигини ўзбекистонлик мухлислар яхши билишади. Мураббийлик борасида ҳам Рўзиқул ҳали ёш бўлса-да, бир мунча савияли ва интилувчан. Футболчилар билан тез тил топиша олади. Бу эса мураббий учун жуда ҳам муҳим. ОФК кубогида ғалаба қозонган "Насаф" жамоаси таркибини шакллантиришда унинг ҳам ўзига хос улуши борлигини ҳеч қачон эсдан чиқазмаслик зарур. Ўйлайманки, Рўзиқул Бердиев замонавий футболни ва бугун жамоалар олдига қўйилаётган талабни жуда яхши билади, тушунади. Унинг келажаги аввало ўз қўлида. Ёш мутахассиснинг бош мураббийлик вазифасини бемалол уддалашига ишонаман.

- Анатолий Васильевич, "Волинь" жамоасида иш фаолиятингизни қачон бошлайсиз?

- Эртага (суҳбат 5 январда бўлиб ўтган.) тонгда Украинага жўнаб кетаман. "Волинь" футбол клуби билан барча масала деярли ҳал бўлган. Фақат уларни қоғозларда расмийлаштириш ишлари қолган.

- "Насаф" жамоаси ва унинг мухлисларига тилакларингиз...

- Менимча, Қаршида, умуман, Ўзбекистонда олиб борган ишларимга мухлислар баҳо беришади. Ўзим нима дейишим мумкин: қисқа фурсат ичида "Насаф" жамоаси ҳаётимнинг бир бўлагига айланиб улгурди. Уни шунчаки тарк этиб бўлмайди. Жамоа таркиби аллақачон шаклланиб бўлган, ўзига хос характерга эга. Унинг фидойи раҳбарлари, кўпсонли ажойиб мухлислари бор. Бу ерда ўтказган дамларимни ҳали жуда узоқ вақт эслаб юраман. Керак бўлса, бу жамоага кўмаклашишга доимо тайёрман. "Насаф"нинг келгусида янада юксак чўққиларни забт этишига ишонаман. Бу йўлда жамоанинг барча аъзоларига ҳамда мухлисларига омадлар тилаб қоламан.

Эркин ХОЛБОБО суҳбатлашди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 11:21, 07.01.2012. Ўқилди: 50346 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик