Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 23 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Латвия чемпиони бўлган япониялик "Пахтакор"да синовдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Пахтакор
Рукн: Янгиликлар
A A A
Фото: pakhtakor.uz

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" сафида жанубий кореялик ва япониялик футболчилар синовдан ўтишмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Кечаги машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Машғулотларда кореялик Ли Си Индан ташқари япониялик Наоя Сибамура ҳам иштирок этди", деб ёзади "Пахтакор" расмий сайти. Сайтнинг баҳосига кўра, япониялик футболчи "кореялик ҳамкасбига нисбатан бир калла устун кўринмоқда". "Ҳар ҳолда, мураббийларнинг дастлабки таассурот шундай", деб қўшимча қилган клуб расмий сайти.

29 ёшли Наоя Сибамура профессионал фаолиятини 2005 йили, ўша вақтда Сингапур лигасида иштирок этган Япониянинг "Альбирекс Ниигата" клубида бошлаган бўлиб, ҳимоячи клуб сафида 26 учрашув ўтказган. Шундан сўнг 2007 йилдан 2010 йилга қадар Япония 2-дивизионидан тортиб Токио минтақавий лигасида иштирок этадиган бир қатор жамоаларда тўп сурган ("Ависпа Фукуока" (2007), "Токусима Вортис" (2008), "Гайнаре Тоттори" (2009-2010), "Фудзиэда" (2010)).

Футболчи 2011 йилнинг 4 март куни Латвиянинг "Вентспилс" жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаган. Мавсум якунларига кўра у Латвия чемпиони ва Латвия Кубоги соҳибига айланди.

"Пахтакор" расмий сайти маълумотига кўра, шу кунларда жамоа ихтиёрига яна бир осиёлик - жанубий кореялик футболчи келиб қўшилиши керак. У ҳам бошқа осиёликлар каби синовдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" легионерларнинг 3+1 лимити бўйича осиёлик бўлмаган футболчилар (Боян Миладинович, Каха Махарадзе, Санибал Ораховац) билан шартнома имзолаб бўлган.

Манба: www.pakhtakor.uz

Агар "Пахтакор" Сибамура билан шартнома имзоласа, у Олий Лига тарихидаги илк япониялик футболчига айланади (жанубий кореялик футболчи ҳолатида ҳам худди шундай). Қизиқ томони, ОФКнинг "+1" сиёсати натижасида ҳар йили Олий Лигамиздаги футболчилар географияси кенгайиб бормоқда. Ўтган мавсум, мисол учун, "Андижон" Осиё чемпиони бўлган ироқлик футболчи билан шартнома имзолаганди.

Киритилди: 19:30, 07.01.2012. Ўқилди: 45118 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.