Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      •   Германия
      • 5:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия - Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ферлан Менди «Реал»нинг муваффақиятли хариди(ми?)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2019-йилнинг ёзида Мадриднинг "Реал" жамоаси кутилмаган трансферни амалга оширди. Франциянинг "Лион" клубидан Ферлан Менди исмли футболчини харид қилинишини, кўпчилик "Реал" мухлислар учун кутилмаган янгилик бўлди.



Зиданнинг сўнги йилларда амалга ошираётган трансферларининг кўпчилиги омадсиз чиқаётгани ва Менди ҳам шулар қаторидан жой олиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб бораверди. Якунда эса француз ҳимоячиси Зинедин Зидан жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланишини ҳеч ким кутмаган эди. "Реал Мардид"нинг охирги 5-6 йил давомида амалга оширган трансферлари орасидан, Эден Азар сингари юлдузлар ҳам, Мартин Эдегор сингари ёш футболчилар ҳам бир ярим мавсум давомида ўйнаб, Ферлан Мендига қараганда майдонда кам ҳаракат қилган, фақатгина Тони Кроссдан ташқари.

Агар сўнгги бир неча йил ичида Мадриднинг барча сотиб олган ўйинчиларига эътибор берсангиз, Тони Кроосгина, Менди трансфери амалга ошишидан олдин фақат асосий таркибда майдонга тушишга муваффақ бўлган (дарвозабонлар Кейлор Навас ва Тибо Куртуа бундан мустасно). Немис ярим ҳимоячиси "Қироллик клуби" га 2014/15 йилларда қўшилган. Кросс билан бир қаторда Хамес Родригез, Чичарито , Лукас Силва ва Кейлор Навас каби футболчилар ҳам ўша йили жамоага қўшилишди. Бир йил ўтиб, жамоага Матео Ковачич, Данило, Кико Касилья, Лукас Васкес ва Хесус Валехо сингари ўйинчилар ҳам жалб этилди. Бу рўйхат қуйидагича давом этади:

2016/17 йилги мавсумда — Маркос Льоренте, Борха Майорал, Мариано Диас, Мартин Эдегор ва Алваро Мората.

2017/18 йилларда — Тео Эрнандес, Дани Себальос ва Ашраф Ҳакимий, Браим Диас, Алваро Одриосола, Винисиус, Тибо Куртуа.

2018/19 йилларда — Родриго, Эдер Милитао, Лука Йович ва Эден Азар.

2019/20 йилги мавсумда мадридликлар фақат Мартин Эдегорни ижарадан қайтаришди.



Ушбу футболчиларнинг ҳаммаси "Реал"га қўшилганидан сўнг, бир ярим мавсум давомида ҳаракат қилган дақиқалари, Менди ҳаракат қилган вақтдан кўра камроқ ҳисобланади. Хамес Родригес "Реал" сафида ўтказган биринчи мавсуми анча омадли чиққан эди, аммо иккинчи мавсумда мушак жароҳати билан боғлиқ муаммо сабаб майдондаги ўрнини йўқотиб қўйди. Мадридликлар сотиб олган 26 футболчидан Лукас Васкес, Мариано Диас, Алваро Одриосола, Винисиус, Родриго, Эдер Милитао ва Эден Азар ўйнашни давом эттирмоқдалар, аммо уларнинг бирортаси, "Хетафе"га қарши ўйинда гол урган Ферлан Менди сингари асосий таркибдан муқим жой эгалламаган.

Менди мадридликлар ҳимоясининг чап қанотида ўйнайди. Баъзан, Зидан уни ўнг қанот ҳимоясига, "Хетафе"га қарши ўйинда эса Варан ва Начо билан бирга учинчи марказий ҳимоячи позициясида ўйнатган. Бундан кўриниб турибдики, Ферлан ҳимоянинг исталган ҳудудида эркин ҳаракат қила олади.

"Лион"нинг собиқ футболчиси, ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан ташқари, Мадрид жамоасининг ҳужумкор ўйинига ҳам катта таъсир кўрсатмоқда, у жамоанинг энг кўп дриблинг амалга оширган футболчилари рейтингида ҳам биринчи ўриндан жой олган. Менди бошлаб берган ҳужумларнинг аксарияти гол билан якунланган. У ўртача бир ўйинда иккитадан кўп дриблинг амалга оширади.

Ҳаммаси бўлиб Ферлан 81 марта дриблинг амалга оширган бўлиб, шулардан 53 таси муваффақиятли якунланган. Лука Модрич 66 марта уринишдан 49 тасини, Винисиус эса 93 та уринишдан 40 тасини аниқ амалга ошириб, кейинги ўринлардан жой олган.



Менди "Реал" сафида Чемпионлар Лигасининг барча ўйинларини тўлиқ ўтказди, Ла Лиганинг атиги тўртта ўйинида алмаштирилди. Мадридга келганидан бери 4520 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган. "Қаймоқранглилар" футболчи учун "Лион"га 48 миллион евро тўлаб беришди. "Реал" таркибидаги энг қиммат футболчилар рейтингида 7-ўриндан жой олган. Ҳозиргача Мадрид жамоаси сафида 43 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга ҳам улгурган.

Менди Зиданнинг ушбу мавсумда энг кўп майдонга тушган ўйинчилари орасида олтинчи ўринда бўлиб, ундан фақат Куртуа, Варан, Бензема, Модрич ва Каземиро каби футболчилар кўпроқ вақт давомида ҳаракат қилган. Марселони жароҳат олгани, ҳамда уни яқин 3 ҳафта давомида майдонга тушмаслигини ҳисобга олсак, бу рақамлар ўсиб бораверади.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:19, 15.02.2021. Ўқилди: 3971 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Германия Феликс Нмеча 1
6 Кюрасао Ливано Комененсия 1
7 Шотландия Жон МакГинн 1
8 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
9 Австралия Нестори Иранкунда 1
10 Австралия Коннор Меткалф 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик