Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба.

      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • 1:0
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • 3:0
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико
      • 16.05.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 16.05.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Барселона
  • Ўзбекистон кубоги
      • 14.05.2025 17:00
      • Машъал
      • 2:1
      • Олимпик
      • 14.05.2025 17:00
      • Шўртан
      • 6:0
      • Иштихон
      • 14.05.2025 19:15
      • Навбаҳор
      • 3:1
      • ФарДУ
      • 14.05.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 4:0
      • Оқ-тепа
      • 16.05.2025 23:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 35 82
2 Реал Мадрид 36 78
3 Атлетико 35 70
4 Атлетик Бильбао 35 64
5 Вильярреал 36 64
6 Бетис 35 58
7 Сельта 36 52
8 Райо Вальекано 35 47
9 Мальорка 36 47
10 Осасуна 35 45
11 Валенсия 36 45
12 Реал Сосьедад 36 43
13 Севилья 36 41
14 Жирона 36 41
15 Хетафе 35 39
16 Эспаньол 35 39
17 Алавес 36 38
18 Леганес 36 34
19 Лас-Пальмас 36 32
20 Вальядолид 36 16

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Вальядолид 0-1 Жирона
36-тур Реал Сосьедад 0-1 Сельта
36-тур Севилья 1-0 Лас-Пальмас
36-тур Алавес 1-0 Валенсия
36-тур Вильярреал 3-0 Леганес
36-тур Реал Мадрид 2-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

15/05 22:00 Райо Вальекано - Бетис
15/05 22:00 Осасуна - Атлетико
16/05 00:30 Хетафе - Атлетик Бильбао
16/05 00:30 Эспаньол - Барселона

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Кёльн".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Санкт-Паули".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Дортмунд".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кайзерслаутерн" - "Дармштадт 98".
      17:15 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      19:15 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      21:20 "Голевая неделя".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Райо Вальекано" - "Реал Бетис". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 "Третий тайм". Петр Косаревский.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Хетафе" - "Атлетик". Прямая трансляция.
      02:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Третий тайм". Максим Лайкин.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:40 Д/ф "София и Софья - две медали".
      10:45 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      12:40 "География спорта". Саранск.
      13:10 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      15:25 "Непобедимый".
      15:55 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:40 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Женщины.
      20:00 "Лучшие из лучших".
      20:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Мужчины.
      21:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:10 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:05 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. HS 102.
      01:35 "География спорта". Саранск.
      02:00 "Непобедимый".
      02:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      04:40 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. США - Норвегия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Латвия - Швеция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Новости.
      18:05 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. Финал. "Спартак" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Барселона". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 3 на трассе Джидда Корниш, Саудовская Аравия. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      14:15 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      21:25 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 2. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Александр Зверев (Германия) - Карлос Алькарас (Испания).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: "Энг катта орзуйим - терма жамоа билан жаҳон чемпионатига йўл олиш"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз
Рукн: Интервьюлар
A A A
ФОТО: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Миллионлар ўйини номини олган футбол дунёнинг кўплаб давлатларидан бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жадал суръатларда ривожланиб, оммавийлик даражаси кун сайин юксалиб боряпти. Ўз навбатида халқаро спорт майдонларида ўтаётган нуфузли мусобақаларда ҳам юртимиз чарм тўп усталари томонидан эришилаётган муваффақиятлар салмоғи ҳам йилдан-йилга ортиб боряпти.

Албатта, юксак манзиллар сари дадил одимлаш ўз-ўзидан бўлмайди. Ўзбек футболини бугунгидек мавқеига эришишида энг аввало, давлатимиз томонидан футболни ривожлантиришга оид қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг ҳаётга тўғри татбиқ қилинаётганлиги асосий омил бўлмоқда.

Эзгу мақсадлар йўлида амалга ошириладиган ишлар ўз сўзини айтмай қолмаяпти. Бунга 2011 йил давомида қўлга киритилган муваффақиятлар ҳам яққол исбот бўла олади.

Маълумки, ҳар йилги мавсум якунида Ўзбекистон футбол федерацияси спорт журналистлари орасида сўров ўтказиб, йилнинг энг яхши чарм тўп устаси ва мураббийларини аниқлаб келади.

Очиғини айтиш керак, 2011 йил ўзбек футболи учун муваффақиятларга бой йил бўлганлиги учун, ОАВ ходимларига йил номинантларини аниқлашда, яхши маънода бироз қийинчилик туғдирди. Ғоятда қизғин кечган сўровнома якунларига кўра "йилнинг энг яхши футболчиси" номига - Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Махачқалъанинг "Анжи" клуби аъзоси Одилжон Аҳмедов сазовор бўлди.

Бугун, 6 январь куни Одилжон янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида "Анжи" клуби қароргоҳига йўл олди. Сафар олдидан эса Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати ходимлари билан учрашиб, 2011 йилги мавсум ҳамда янги йилдаги режалар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳақола қиламиз.

- Одилжон, аввало кириб келган янги 2012 йил билан чин дилдан қутлаймиз. Барча эзгу ниятлар йил давомида Сизга ҳамрох бўлишини ва бошланаётган футбол мавсуми ҳам 2011 йилги мавсум каби муваффақиятларга бой бўлишини тилаймиз.

- Раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб мен ҳам барча юртдошларимизни 2012 йил билан самимий қутлайман. Барчанинг хонадонига қут-барака, оилавий бахт тилайман.

- Айтинг-чи, янги йилни қаерда кутиб олдингиз, Тошкентда, Наманганда ёки Москвада.

- Албатта, барча оила аъзоларимиз билан 2012 йилни ҳам Наманганда қарши олдик. Бу анъанага айланган.

- Маълумки, 2012 йил мамлакатимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди. Айтинг-чи, оиланинг мустаҳкамлиги энг аввало нимага боғлиқ?

- Оила жамиятнинг бир бўғини. Шу боис оиланинг мустаҳкамлиги энг аввало Ватаннинг тинчлиги, ободлигига боғлиқ. Қолаверса, оиланинг мустаҳкамлиги ҳар бир оилада истиқомат қилаётганларга, уларнинг тарбиясига боғлиқ. Эришаётган ютуқларимиз ҳам оиламизнинг мустаҳкамлиги билан боғлиқ деб ҳисоблайман.

- Биласизми, аслида ҳар бир жамоа ҳам катта бир оила. Шу маънода “Анжи” жамоаси ҳам аҳил бир оила деб айта оласизми?

- Бу борада ўзимни энг бахтли ва омадли футболчиман дея оламан. Чунки, Сиз айтиб ўтган аҳиллик Ўзбекистон терма жамоасида, "Пахтакор" ва "Анжи" да ҳам хукмрон. Аҳил бир жамоага айланганимиз муваффақиятларимиз гаровидир. Айни пайтдаги клубим "Анжи" да ҳам ойда бир оилавий йиғилиб турамиз. Бундай тадбирлар ҳар қандай жамоани янада жипслашишига хизмат қилади.

- Йилни қандай ўтиши, мавсумни қандай бошланишига боғлиқ дейишади. Шу маънода айтинг-чи, йил давомида эришилган муваффақиятларга, мавсум бошида Қатарда эришилган натижа муҳим аҳамият касб этди, десак тўғри бўладими?

- Албатта. Биринчи ўйинда мезбонлар устидан ғалабага эришганимиздан кейин ўзимизга бўлган ишонч янада ортди. Ва бирин кетин зафарли одимларимизни давом эттирдик.

- Ана шу кўтаринки кайфият йил давомида сизларга хамрох бўлди.

- Ҳа, Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб келишимиз, Жаҳон чемпионати саралаш мусобақаларида зафарли одимлашимизда ҳам муҳим омил бўлди. Қолаверса, Осиё чемпионатида қўлга киритган натижамиз, қолган терма жамоаларимизга ҳам ижобий таъсир қилди деб ўйлайман. Биздан кейин ўсмирларимиз жаҳон чемпионатида, Олимпия терма жамоамиз эса "Лондон-2012" саралаш ўйинларида янада ёрқинроқ ўйин намойиш этиб, миллионлаб юртимиз футбол муҳлисларига олам-олам шодлик улашдилар.

- 2012 йил терма жамоаларимиз учун масулиятли мусобақаларга бой бўлади. Терма жамоамиз 2014 йили Бразилия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига, олимпиадачиларимиз эса “Лондон-2012” ўйинларида иштирок этишга жуда яқин турибди. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоаларимиз бугунги кунда ана шу вазифани уддалашга қодирми?

- Мамлакатимизда футболни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Муҳтарам Президентимиз томонидан биз спортчиларга катта имкониятлар яратиб бериляпти. Мана шундай юксак эътиборга жавобан, биз спортчилар ҳам халқаро майдонларда зафарли одимларимизни давом эттириб, янгидан-янги муваффақиятларга эришишимиз керак. Ўйлайманки, иккала терма жамоа ҳам ўз олдига қўйган мақсадга эришади. Бу йўлда бор куч ва махоратимизни ишга соламиз.

- 2012 йилда ҳам терма жамоа олдида қатор муҳим ўйинлар турибди. Айтинг-чи, янги мавсумда ҳам марказий ҳимоячи позициясида тўп сурасизми ёки ўзингиз ўрганган ярим ҳимояда. Бу борада Вадим Абрамов билан гаплашиб кўрдингизми?

- Ҳали гаплашганим йўқ. Асли ярим ҳимоячиман ва ўзимнинг ўрганган позициямда ўйнасам яхши бўларди. Лекин агар ҳимояда кўпроқ фойдам тегса, шу нуқтада ўйнашга тайёрман. Буни мураббий ҳал қилади.

- Биласизми, айрим мутахассислар кучли терма жамоани шакллантириш учун миллий чемпионатда рақобат муҳитини кучайтириш, лозим деб ҳисоблашса, яна бир гуруҳ мутахассислар кўпроқ футболчиларни кучли чемпионатларда ўйнашларини таъминлаш зарур, шундагина терма жамоа янада кучаяди, дейишади. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Мен ҳам миллий чемпионатда рақобат муҳитини кучайтириш тарафдориман. Европада кучли бешлик деб эътироф этиладиган чемпионатлар бунга яққол мисол бўла олади. Ўша юрт термалари ҳам дунёнинг етакчи термалари ҳисобланишади. Қолаверса, қачонки миллий биринчилик кучли бўлса, ўша ердаги футболчиларга хориж клубларидан қизиқиш ҳам юқори бўлаверади.

- “Анжи” клубидан таклиф Осиё чемпионатигача бўлганмиди ёки ундан кейин?

- Осиё чемпионатидан кейин бўлган.

- Йил давомида янги жамоангиз бир қатор шов-шувли трансферларни амалга оширди. Бироқ “Анжи” мавсумни 8-ўринда якунлади. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз.

- Футбол бу жамоавий ўйин. Биз бир-биримизни тушуниб олишимизга маълум муддат керак эди. Ўйлайманки, жамоамиз анча жипслашишга улгурди. Қолаверса, йил бошида жамоа олдига кучли саккизликка кириш вазифаси қўйилган эди. Биз бу вазифани уддаладик.

- Ҳал қилувчи босқичда “Анжи” олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Еврокубокларга иштирок этиш хукукини берадиган ўринлардан бирини эгаллаш вазифаси қўйилган. Умид қиламизки, биз олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз.

- “Анжи” га таклиф қилинган янги бош мураббий билан суҳбатлашишга улгурдингизми?

- Йўқ, янги бош мураббий билан ҳали учрашмадим. Жамоамиз таътилдан йиғилгач, албатта учрашсак керак. Красножан жуда тажрибали мураббий ва ўйлайманки янги бош мураббий билан янада юқори натижаларга эришамиз.

- 2011 йилги мавсум якунларига кўра Ўзбекистонда энг яхши футболчи деб топилдингиз. Бундай номга сазовор бўлганингиздан кейин “Анжи” клубидан табриклар ҳам қабул қилган бўлсангиз керак?

- Албатта, тадбир ниҳоясига етиши билан жамоадошларим телефон орқали мен билан боғланиб, табриклашди.

- Биринчи бўлиб кимдан табрикларни қабул қилдингиз?

- Арсен Акаев деган мураббийимиз бор. Шу киши биринчи бўлиб мени табриклади. Шундан кейин жамоамизнинг қолган аъзолари, клуб рахбарлари телефон қилиб, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилганимдан жуда ҳам хурсанд бўлишганлигини айтиб, мени қутлашди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим.

- “Анжи” жамоасида легионерлар кўп. Сиздан бошқа яна қайси жамоадошингиз мавсум якунларига кўра ўз давлатида энг яхши футболчи деб топилди?

- Самуэл Это'О, Юрий Жирков. Адашмасам, Буссуфа ҳам ўз давлатида энг яхши бўлди

- Эътиборли томони, Сиз “Анжи” клубида ҳам 2011 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб топилдингиз. Ўтказилган сўровномаларнинг дастлабки икки босқичи якунларига кўра Сиз учинчи ўринда бораётган эдингиз. Ҳал қилувчи босқичда клуб мураббийлари сўровномада иштирок этишди ва уларнинг аксарияти Сизга овоз беришди. Натижада, Сиз "Анжи"нинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлдингиз. Айтингчи, воқеалар ривожини бундай тус олишини кутганмидингиз.

- Тўғрисини айтсам кутмаган эдим. Аслида иккинчи босқичдан кейин учинчи ўринда бораётганимдан ҳам хурсанд бўлган эдим. Чунки жаҳон футболи юлдузлари билан бир жамоада тўп суриб, энг яхши футболчилар қаторидан ўрин эгаллашнинг ўзи катта бахт эди. Буёғига энди янада ёрқин ўйин намойиш этиб, мураббийлар ишончини оқлашга харакат қиламан. Аслида бунга номга жамоанинг барча аъзолари муносиб деб ҳисоблайман.

- Яқинда “Анжи” клуби веб-сайтида жамоа аъзоларини ўзбек дўпписини кийиб тушган суратлари берилди.

- Бу 25 ноябрда таваллуд куним олинган сурат. Жамоадошларимга миллий дўппиларимиз ва Чуст пичоқларидан совға қилдим.

- Орзуларингиз хақида гапира туриб, энг катта орзингиз терма жамоа билан жаҳон чемпионатига чиқиш, "Пахтакор" сафида ОЧЛ га ғолибликка эришиш, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, деб топилиш ва бирор-бир хорижий давлатнинг етакчи клубида тўп суриш эканлигини таъкидлаб ўтган эдингиз. Эзгу ниятлар аста-секин руёбга чиқаяпганлигидан бахтиёр бўлсангиз керак.

- Албатта, ҳар бир футболчи йиллар ўтиши билан ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб бораверади. Хозир ўз олдимга қўйган мақсадларим янада кўпайган. Эндиликда Европа чемпионлар лигасида ҳам тўп суришни ният қилганман. Лекин менинг энг катта орзуйим терма жамоа билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш.

- Оғир кечган мавсумдан кейин таътилни қандай ўтказдингиз. Мириқиб хордиқ чиқара олдингизми ёки бунинг сира иложи бўлмадими.

- Ватан соғинчи қанчалар кучли бўлишини хориж давлатларида бўлгач, янада тўлиқроқ англайсиз. Доимо Ватанимни, оила аъзоларимни соғинаман. Ўзбекистонга келиб, имкон даражада кўпроқ яқинларим даврасида бўлишга харакат қиламан. Улар билан мириқиб суҳбатлашаман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Бундан ташқари яна бир қатор тадбирларда бўлдим. Бундан катта маънавий озуқа олдим.

- Айниқса, бўлажак футболчилар билан учрашувлар катта таъсурот қолдирган бўлса керак?

- Биласизми, Наманган футбол лицейида ўқиб юрган пайтимизда “Навбаҳор”ни бирор-бир футболчиси биз таҳсил олаётган лицейга келса, унга ҳавас билан боқардик. Улар каби етук футболчи бўлишни орзу қилардик. Бу бизда футболга нисбатан мехрни янада ортишида муҳим аҳамият касб этарди.

- Ким билади дейсиз, Сиз билан бўлган учрашувларда иштирок этган ёшлар орасидан ҳам яқин йилларда исдодлар етишиб чиқар.

- Агар шундай бўлса жуда ҳам хурсанд бўлардим. Ўзбекистонда истеъдодлар кўп. Ва яқин келажакда мамлакатимиз, футболи ривожланган дунёнинг етакчи давлатлари қаторидан мустахкам ўрин эгаллайди.

- Бир кун келиб Одил Аҳмедов футбол академиясини очиш ният борми?

- Албатта. Ёшликдан орзу қиламан буни. Қанчалик кўпроқ футболимиз ривожига ҳиссамни қўшсам, ўзимни бахтли деб ҳисоблардим.

- “Анжи”нинг ҳал қилувчи ўйинларига тайёргарлик босқичи қачондан бошланади?

- Яна бироздан сўнг Москвага учиб кетаман. У ерда шифокорлар кўригидан ўтагач, жамоамиз билан дастлабки йиғинни ўтказгани Дубайга йўл оламиз. Шундан сўнг Испанияда ўтказиладиган турнирда иштирок этамиз. Кейинги тайёргарликни эса Туркияда давом эттиришимизни айтишган. Шу тариқа чемпионатнинг ҳал қилувчи босиқига тайёргарлик кўрамиз.

- Одилбек, самимий суҳбатингиз учун Сизга миннатдорчилик билдирамиз. 2012 йилда ниманики орзу қилган бўлсангиз, ниятингизга етишингизни ва албатта, терма жамоамиз билан зафарли одимлашда давом этишингизни тилаб қоламиз.

- Сизга ҳам раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб яна бир бор барча юртдошларимизни янги йил билан самимий қутлайман. Шуни ишонч билан айтаманки, Ўзбек футболининг бир асрлик тўйи нишонланадиган 2012 йилда ҳам миллионлаб муҳлисларимизни чиройли ўйинларимиз ва ажойиб ғалабаларимиз билан хушнуд этиш йўлида бор тажриба ва маҳоратимизни ишга соламиз.

Шавкат ЖАЛИЛОВ
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: http://uz.mcs.uz
Киритилди: 18:51, 09.01.2012. Ўқилди: 39566 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 28
2 Барселона Роберт Левандовски 25
3 Осасуна Анте Будимир 19
4 Вильярреал Айосе Перес 18
5 Барселона Рафинья 18
6 Атлетико Александр Серлот 17
7 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
8 Атлетико Хулиан Альварес 15
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.