Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6537]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2553]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2458]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2122]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2092]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1993]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1920]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1917]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1723]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1659]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Милан дербисидан, суперклассикогача, ёхуд дунёни ларзага соладиган 10та супер қарама-қаршилик

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида жамоаларнинг шундай учрашувлари борки, баъзида ўз мухлисларини бир-бирига душманга айлантирса, баъзан дунёни иккига бўлиб юборишга ҳам қодир. Ҳозир биз сизларга, худди шундай супер тўқнашувлар топ-10 тақдим этамиз. Демак, бошладик.


10. Суперкласcико

Суперкласико - Аргентинанинг икки жамоаси «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасидаги энг ажойиб ва энг катта дербис. Икки рақиб жамоанинг мухлислари ўз севимлиларини қўллаб-қувватлашлари билан машҳур бўлган. Кўпинча бу супер тўқнашувлар, мухлислар ўртасидаги уруш-жанжал билан ҳам якунланади. Баъзан бу ҳолатлар, ўлим билан ҳам якунланган. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли, ва голларга бой бўлган. Томонлар ўз тарихида 252 марта бир-бирига қарши ўйнашган бўлиб, шундан 82 учрашувда «Ривер Плейт» ғалаба қозонган бўлса, 89тасида «Бока Хуниорс» устун келган.

9. Франция Эл-классикоси

Франция футболидаги энг қизиқарли ва оммабоп қарама-қаршилик ҳисобланадиган, «ПСЖ» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги ўзининг жозибаси билан, ҳар доим футбол фухлислари эътиборида бўлиб келган. Учрашув илк марта Парижнинг юқори аҳолиси ва Марсельдан келган қуйи аҳолилар ўртасида кечган ва ҳаммаси шундан бошланиб кетган. «ПСЖ» ва «Марсел» - тўқнашувини нафақат Францияда, балки бутун дунёдаги мухлислар ҳам интизорлик билан кутишади. 2017 - йилда парижликлар супер юлдуз ҳисобланадиган, бразилиялик Неймарни трансферини эълон қилгандан сўнг, бу учрашувнинг қиймати янада ошганини таъкидлаб ўтиш керак.

 

8. Туркча дерби

«Фенербахче» ва «Галатасарой» ўртасидаги учрашув қизиқарли, эҳтиросларга бой ва баъзан шафқатсизларча кечади. Иккала жамоа ҳам битта шаҳар клуби ҳисобланасада, аммо улар икки хил минтақанинг вакили бўлишади. «Фенербахче» Истанбулнинг Осиё томонида жойлашган бўлса, «Галатасарой» Европа томонида ўз учрашувларини ўтказади. Дерби ўзининг мухлислари билан машҳур бўлган. Улар учрашув пайтида бир-бирини ҳақорат қилишгача боришади, баъзида бу ҳолат қон тўкилиши билан ҳам якунланади.

 

7. Шотландча қарама-қаршилик

«Глазго дербиси», ўзинг жозибалилиги билан футбол оламида ўз дунё футбол мухлислари эътиборига тушган. Глазко шарининг икки жамоаси «Селтик» ва «Рейнжерс» клублари ўртасидаги тўқнашув ҳар доим ўзининг кескинлиги билан ажралиб туради. Шотландиянинг икки йирик жамоалари ўртаси бу кескин рақобат анча йиллар олдин бошланган бўлиб, аввало, дин билан боғлиқ. Келтлар ва католик кабилар томонидан қўллаб-қувватланади. Ушбу учрашувда мазҳаблар ҳайқириқлари ҳам тез-тез эшитилиб қолади.

 

6. Немисча классико


Германча классико - «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» жамоалари ўртасидаги учрашувга шундай ном берилган. Германия мамлакатининг энг ажойиб дербиси. Икки жамоа турли хил географик ҳудудларда жойлашган, аммо бу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик ўртасидаги юқори ҳарорат сабаб, «немисча дерби» деб ҳам аташади. «Бавария» Германиядаги энг совриндор жамоа ҳисоблансада, дортмундликлар унга ҳар доим қаршилик кўрсатиб келганлиги билан ҳам мухлислар томонидан олқишланади. Агар, учрашув Мюнхенда кечса, «Аллианз Арена» тўлиғича қизил рангга бурканади, «Сигнал Идуна Парк»даги ўйинда эса Дортмунд сариқ рангга бурканиши билан ҳам доимо эътибор марказида.

 

5. Шимолий Лондон дербиси


Лондоннинг икки жамоаси - «Арсенал» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги ўйин. Дербининг келиб чиқиши «канонирлар» Жанубий Лондон жамоаси бўлган пайтдан бошланган, аммо кейинчалик «шпорлар»га унга жуда яқин бўлган Шимолий Лондонга кўчиб ўтишга қарор қилган. «Арсенал» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги ўйинлар ҳар доим кучли рақобат остида кечади, баъзида жароҳатлар ҳам бўлиб туради. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсни томоша ҳар доим мухлисларни ҳаяжонга солиб келган.

 

4. Англия шимолий-ғарбий дербиси

Англиянинг бу икки клуби «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида кечадиган бу учрашув, доимо қизиқарлилиги ва эҳтиросларга бой бўлган англияча супер дерби мақомида бўлади. Бу қарама-қаршиликни дунё бўйлаб 500 миллион киши атрофида томоша қилишади. Ушбу  жамоалар ўз академиясидан кўплаб ажойиб ўйинчиларни тарбиялаган ва уларнинг учрашувларини кўриш ҳар доим ёқимли бўлган.

3. Мадрид дербиси

Дербининг номининг ўзи анча тош босади. «Реал Мадрид» рақибига қараганда сезиларли устунликка эга бўлиб, 90 марта ғалаба қозонган, «Атлетико» эса 41та учрашувда муваффақиятга эришган. «Қаймоқранглилар» шубҳасиз Испания пойтахтининг энг яхши жамоаси ҳисобланади, улар Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада рекорд даражада ғолибликка эришган. Бироқ, «матрасчилар» оқ сочиқни ҳеч қачон кўтаришга шошилмайди. 2013/2014 - йилларда Испания чемпионига айланди ва шу билан бирга Чемпионлар Лигаси финалигача боришган. Аммо, финалда улар айнан ҳамшаҳри бўлган «Реал»дан мағлубият аламини тортиб кўришган. Жорий йилда ҳам «қизил оқлар»нинг ишлари Ла Лигада анча яхши, балки уларнинг даври яна келдимикан?!

2. Милан дербиси

Ушбу дерби Италия ва жаҳон футболининг икки гигант жамоаси «Интер» ва «Милан» ўртасидаги учрашув. Одатда «Милан дербиси» номи билан танилган бу супер учрашув, рақобатбардошлилиги, майдондаги иштиёқ ва шиддатли кураш остида кечади. Улар битта стадионни иккига бўлишади, бу замонавий футболда жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Дастлаб улар битта жамоа эди, аммо унинг сиёсатига рози бўлмаган миланликларнинг бир қисми клубни тарк этишди, сўнгра «Интер»ни тузишди. Бир қанча вақт давомида, иккала жамоа ҳам оғир кунларни бошдан кечиришди, аммо ҳозирда Италия тахтига қайтиш арафасида турибди.

1. Эль-классико


Жаҳон футболидаги энг оммабоп ва энг супер қарама-қаршилик, Испаниянинг икки гигант жамоаси - «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги учрашувдир. Мадрид ва Каталония жамоалари ўртасидаги рақобат тарихий, сиёсий ва ижтимоий омилларнинг натижасидир. «Барселона» кўп йиллар давомида Испаниядан мустақил бўлишга интилган Каталония вакили ҳисобланади. «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйинлар доимо кескинликларга бой бўлиб, бу ерда қўпол қоидабузарликлар, қизил карточкалар ва жанжаллар одатий ҳол бўлиб қолган. Бироқ, «Эль-классико» - бу дунё футболи мухлисларини қоқ иккига бўлиб юборадиган энг яхши учрашув бўлиб қолаверади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:41, 23.02.2021. Ўқилди: 8340 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик