Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов: "Футболда таниш-билишчилик бўлмайди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Интервьюлар
A A A
FOTO: www.darakchi.uz

Азамат Абдураимов, бу футболчининг эришган ютуқларини таърифлаш учун бир саҳифа камлик қилади. У спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, Ўзбекистон Кубоги соҳиби, Бангладеш, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Малайзия клублари чемпиони, Осиёнинг энг яхши ўнта футболчисининг бири, Марказий Осиё Кубогининг энг яхши ҳужумчиси каби кўплаб юксак мукофотлар соҳиби бўлиши билан бирга ҳаммамиз қатори юрагида дарди бор инсон. У машҳур футболчилар сулоласидан бўлишига қарамасдан, юксак мавқега фақат меҳнат ва билим билан эришиш мумкинлиги исботлаган. Кўплаб мухлисларнинг талабига биноан футболчимизнинг ҳаёт йўлига назар ташлашга қарор қилдик, ишончимиз комилки, Абдураимовнинг ҳаётидан ўрнак олса арзигулик жиҳатлари кўп…

СТАДИОНДАГИ МУҲАББАТ

Онам Москва давлат университетининг талабаси бўлган кезлари "Пахтакор" футбол жамоасида футболчи бўлган дадам жамоаси билан Москвага боради. Курсдошларига қўшилиб ўзбек футболчиларини қўллаб-қувватлагани борган онам отам билан ўша ерда танишишади. Шундан кейин икки йил давомида отам Москвага келиб-кетиб юрганида онам билан учрашиб туришади. Уларнинг турмуш қуришига отамнинг ҳам, онамнинг ҳам қариндошлари қарши бўлишади. Лекин бир пайтлар холамнинг ҳиндча эҳтиросга тўла муҳаббатини тан олмай, бошқа бировга узатиб юборган бувим, унинг кўзёшларини кўриб кўнгли юмшайди ва кенжа қизининг, яъни онамнинг райини қайтара олмай, севган кишисига узатишга рози бўлади. Шу сабаб холам менга "сенинг дунёга келишингга айнан менинг кўз ёшларим сабаб бўлган" деб кўп гапирарди.

1964 йили ота-онам Тошкент шаҳрида турмуш қуришади. 1966 йил, 27 апрелда эса мен дунёга келаман. 1969 йилда отамни Москвага ЦСКА футбол жамоасига ишга таклиф қилишади. У ерда икки йил ишлаган, отам яна Тошкентга қайтади. Бу орада онам Москвада телевидениеда журналистлик фаолиятини давом эттирарди. Мен ва онам Москвада, отам Тошкентда айро яшасакда, бир-биримизни кўргани икки шаҳар ўртасида тез-тез қатнаб турардик. Оиладек нозик мавзуни муҳокама қилиш ниятим йўғ-у, лекин назаримда масофа сабаб ота-онам тез-тез тортишиб турардилар. Онамнинг кўз ёшлари сабабини у пайтлар тушунмасдим. 1976 йилда онам отам учун барчасидан воз кечиб Тошкентга қайтди. Укам туғилган давр ҳам онам учун оғир кечган. Ўшанда ўн яшар эдим, кўп асабийлашганидан сути қочган онамга ёрдам бериш мақсадида укам учун дўкондан сут олиб келардим. Онамнинг сабр косаси тўлиб, тошишига 1977 йилги отамсиз кутилган Янги йил кечаси сабаб бўлди... 1979 йилда эса ота-онамнинг гоҳ тикланиб, гоҳ узилиб кечаётган турмуши поёнига етди. Бир қанча вақтдан кейин отам қайта турмуш қурди, кейин яна. Учинчи оиласи билан шу чоққача бирга. Шу тарзда отамнинг фарзандлари еттита бўлдик. Орамизда учтамиз ота касбининг давомчиси, яъни футбол билан шуғулланамиз.

ҚОНДАН ЎТГАН ОТА КАСБ…

Москвада яшаганимизда кўчанинг нариги бетида француз тилига йўналтирилган махсус мактаб бўларди. Сара мактаблардан бири бўлган бу ўқув даргоҳига француз меҳмонлар тез-тез келиб туришар, юқори синф ўқувчилари тажриба орттириш учун таътилда Францияга жўнатиларди. Биринчи cинфга қадам қўйганим, биринчи қўнғироқ тантанаси, барчаси кечагидек эсимда. Ўқишда аълочи ва фаол эдим. Тўртинчи синфга ўтганимдан сўнг Тошкентга қайтиб келдик ва шаҳарнинг 64-ўрта мактабда бир йил ўқиб, яна Москвага қайтдик. Француз тилидан бир йил дарс қолдиргандим, энди илк мактабимга қайтиб боролмасдим. Махсус эмас, оддий мактабга бора бошладим. Хуллас, ўқишни тугатгунимча, беш бора мактаб алмаштирганман. Уларнинг ичида спортга ихтисослаштирилгани ҳам бўлган. Битирувчи синфни эса футбол интернатида ўқидим. Мактаб чоғидаги шўх бола эдим, ўртоқларим билан маҳалла ҳовлисида кўпинча футбол ёки хоккей ўйнардик. Бу ўйинни танаффус пайтида мактабнинг кенг йўлагида ўйнардик. Тўп ўрнини оддий ўчирғич бажарарди. Кейин албатта шовқин солганим учун ўқитувчидан, шимимнинг тиззасини йиртаверганим учун онамдан гап эшитардим. Ғайратим ичимга сиғмагани учунми, гоҳ у еримни, гоҳ бу еримни жароҳатлаб келардим. Кечгача футбол ўйнаш, муштлашиш, кимнингдир деразасини синдириш… Болалигим шундай ўтган, энди ўғил бола шўх бўлиши керак-да. Шундай бўлмаганимда мендан балки футболчи чиқмасмиди…

"ЭНГ ЯХШИ СИФАТЛАРИМ ОНАМДАН ЎТГАН"

Менга нисбатан нимжонроқ бўлган укамнинг соғлиғи туфайли онам журналистлик касбини ташлаб уйимиз яқинидаги кутубхонага ишга кирди. Онам турмушга чиқмай, умрини фарзандларига бағишлашди... Зиёли оилада катта бўлган онам мен ва укамни нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам етук инсон бўлишимизни истарди. У бизни доим турли кўргазмалар, театр ва музейларга олиб борарди. Болаликдан адабиётни севиб, кўп китоб мутолаа қилардим. Саккинчи синфда адабиётдан шаҳар олимпиадаси ғолиби бўлганим онамнинг севинчига сабаб бўлганди.

"ОТАМ ҚЎЛЛАГАНИДА, ЯХШИ ФУТБОЛЧИ БЎЛОЛМАСДИМ..."

Ким учундир футбол ўйин бўлса, мен учун у ҳаёт! Болалигимдан дадамнинг ўйинларини кузатишни бошлаганман. Тезроқ ёз келишини, таътилда Тошкентга келишни интиқлик билан кутардим. Келишим билан дадам мени Чиғатойдаги футбол майдонига ўзи билан бирга олиб кетарди. Одатда ўйиндан аввал футболчилар танасига махсус сурги(мазь) суртади. Бу мазнинг ўзига хос ҳиди бор. Автопойгачи учун бензин иси мусиқадек туюлса, менга ўша мазь ҳиди қадрдон болалигимни эслатади... Москвага қайтиб, мактабдаги футбол мусобақасида талайгина гол уриб, мураббийнинг назарига тушишимга қадар дадам билан бир майдонда тажрибамни ошириб олгандим. Мураббий отам кимлигини билмай туриб жамоага таклиф қилди. Айнан шу сабаб мен ҳам олифталаниб кетмай, ўз кучимгагина ишонган ҳолда футбол ўйнашга ҳаракат қилардим. 1982-1883-йилларда жамоамиз икки бора ўсмирлар ўртасида собиқ иттифоқда чемпионликка лойиқ деб топилди. Ўйинни кузатган отам мендан фахрлангани эсимда. У мени танишлари орқали терма жамоага ўтказиши мумкин бўлса-да, бу йўлда ўзим учун ўзим ҳаракат қилишим кераклигини таъкидлашни қўймасди. Отамнинг фикрича, футболда таниш-билишчилик кетмайди, бу ерда ҳар бир футболчи ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак!

ГУЛХАН АТРОФИДА УЙҒОНГАН ОРЗУЛАР

Биринчи мураббийим бўлган Анатолий Килин мактаб лагерига борганимизда барчамизни кечки гулхан атрофига йиғиб китоб ва газеталардан ғалабага эришаётган машҳурлар ҳаёти акс этган лавҳалар ўқиб берарди. Уларнинг тимсолида нимага асосланиб мақсадга эришиш мумкинлигини, бу йўлда сабр ва меҳнат қанчалик муҳим эканлигини таъкидларди. Ўша жамоамиздан икки кишигина футболчи бўлдик, аммо синфдошларим билан учрашганда доим мураббийимизни илиқ хотиралар билан эсга оламиз. У бизга нафақат футболдан, балки ҳаётдан ҳам сабоқ берганди.

ФУТБОЛ — ШАФҚАТСИЗ ЎЙИН

Аслида футболда маълум ютуққа эришмоқ учун жуда катта сабр керак. Бу жараёнда кимдир ичкиликка берилса, кимдир футболни асосий касб сифатида қабул қилмай, бошқа йўлдан кетади. Футбол футболчига жуда кўп нарса бергани билан ундан кўп қурбонликлар ҳам талаб этади... Профессионал футболчи бўлиш учун ичмай-чекмай, футболга садоқатли бўлиш муҳим.

Отам буюк футболчи, аммо бу мақомга у қандай машаққат ва қурбонликлар туфайли эришганини унинг яқинларигина билишади. Бошқалар театр ёхуд концертга бориш учун вақт топа олса, футболчи бўш вақтини машқ майдонида ўтказади. Бундан ташқари футбол ўта шафқатсиз ўйин. Негаки, ҳар бир спортчи ҳаётининг энг яхши даврини унга бағишлайди. Ўзини фақат ва фақат футболга бағишлаган футболчи йигирма беш ёшида жароҳат олса-ю, футболдан бошқа ҳеч бир касби бўлмаса… Авваллари машҳурлик шоҳсупасида турган футболчининг кунлардан бир куни айни гуллаган ўттиз-ўттиз беш ёшида ҳеч ким бўлиб уйғонишини англаш оғир. Карьерани янгидан бошлашга ҳамма ҳам куч топа олмайди. Айни шу пайтда инсонийликни йўқотмай, ўзлигини топа билиш жуда муҳим.

"МЕНИ ХУШЛАМАГАН ОТАМНИНГ МУХЛИСЛАРИ..."

"Пахтакор" футбол жамоаси ўйинчиси бўлиш менинг бир умрлик орзуим эди. Шу сабаб йигирма ёшимда ЦСКА футбол жамоасидан Тошкентга қайтдим. Лекин дадамнинг мураббийлиги остидаги жамоада ўйнаш осон кечмади. Негаки футбол юлдузи бўлган отанинг футболчи фарзандидан атрофдагилар кўп нарса кутишарди. Ўша пайтлар отамнинг исми туфайли футбол ишқибозлари мени майдонда қувонч билан кутиб олиб, яхши ўйнай олмаганимда ҳуштак чалиб обрўсизлантиришга уринишарди. Бу руҳиятимга қаттик таъсир кўрсатарди. Балки Абдураимов бўлмаганимда мени бунчалик нишонга олишмасмиди… машҳур инсонларнинг душмани ва ҳасадгўйлари ҳам кўп бўлади. Отамни ёқтирмайдиганлар қаторида бир футбол мухбири ҳам мақолаларида очиқдан-очиқ мени танқид қилар, бу ҳолат футболчи сифатида яхши натижа кўрсатганимда ҳам давом этаверарди. Дадам ўша пайтдаги мураккаб вазиятга бардош бериб, оёққа туриб олишимга имкон берганидан бугунга келиб бениҳоя миннатдорман. Қисқа, аммо мазмунли икки йил муддатдаги отам билан биргаликда ўтган даврим мен учун ҳақиқий мактаб бўлди. Сабаби, у мен учун биринчи ўринда ота эмас, талабчан мураббий бўлган. 1989 йили отам жамоа раҳбарлигини тарк этди. Мен бўлсам худди шу йили жамоадаги энг кўп тўп урган ўйинчи сифатида тан олиндим! Бу ютуқларим отамнинг қўллашига боғлиқ эмаслигини яна бир карра исботлади. Гап-сўзлар ўз-ўзидан тинди. Жамоамиз билан икки бора лига кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Спорт устаси бўлдим, футболда бу мақомга эришиш осон эмас эди...

(Давоми бор)

Нигора СОЛИҲОВА суҳбатлашди.

Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 14:41, 10.01.2012. Ўқилди: 41527 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.