Охирги йилларда футбол оламида трансфер нархлари жуда ҳам ўсди. Буюк футбол жамоалари катта нарх эвазига ажойиб футболчиларни ўз таркибига қўшиб олмоқда. Аммо баъзида шундай ҳолатлар бўладики, бирор-бир ўйинчи катта маош эвазига ҳам жамоасини алмаштиришни хоҳлашмайди. Шу пайтда тажрибали футбол агентлари бу ишни амалга ошириш учун, ғаройиб йўл тутишади. Яъни ўша футболчининг турмуш ўртоғи ишга солади. Таниқли спорт директори Роман Мончи футболчиларнинг кундалик ҳаётидаги барча нарсаларга жуда эътиборли бўлиши бежиз эмас: автомобилининг рангидан тортиб, қариндошлари орасидаги муносабатларгача.
Худди шунинг учун ҳам, футболда ҳам тўп устасининг рафиқаси роли катта. Улар баъзида мукаммал келишувларни тез амалга ошишида, баъзи ҳолларда эса тайёр трансферларни бузиши, ёки турмуш ўртоғини севимли жамоасидан кетишга кўндириши ҳам мумкин.
«Футболчининг рафиқаси билаб яхши алоқа ўрнатиш, ўйинчининг ўзига қараганда ҳам муҳимроқ. Мен Зидан ва бошқа ажойиб футболчиларни, уларнинг хотини билан яхши келиша олганим сабабли йўқотганман», - дейди «Ювентус» жамоаси бош директори Лучано Могги.
Ҳозир эса биз сизларга футбол тарихида бўлган худди шу ҳолатлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Роман Абрамович хотинидан, Андрей Шевченконинг рафиқаси билан дўстлашишини сўради. Аёллар Лондондаги бутикларида бирга айланишгани ва кейин Шевченкони «Челси»га кўчиб ўтгани ҳақида.
Футболчининг турмуш ўртоғи тақдирига аралашгнига энг машҳур мисол - Андрий Шевченконинг «Милан»дан «Челси»га ўтганини кўрсатиш мумкин.
Роман Абрамович Англияда бўлган биринчи кунлариданоқ украиналик юлдузни Лондонга олиб келишни хоҳларди. Бир неча йил давомида, бу трансферга турли хил томонлама ёндашди, аммо...
2003 - йил ёзида Абрамович Миландаги «Four Season» меҳмонхонасининг қабулхонасида Шевченко билан учрашди. «Ўшанда Шевченко дарҳол "Челси"га ўтмаслиги, айни пайтда "Милан" жамоасида бахтли эканлиги», ҳақида айтади. Шундан сўнг, улар яна беш дақиқача суҳбатлашишади.
Бир йил ўтгач, Абрамович ва «Челси»нинг ижрочи директори Питер Кеньон укариналик билан музокараларни бошладилар, аммо Шевченко яна рад этди. 2005 - йилда рус миллиардери ва украиналик суперюлдуз доимий алоқада бўлганлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Аммо «Челси»га ўтиш учун яна бир нарса етишмаётган эди. «Абрамович Шевченкони ишонтириш учун учинчи куч кераклигини сезди», деб ёзади «Атлетик» газетаси.
Ўша йили россиялик миллиардер Андрейнинг рафиқаси, таниқли модель Кристина Пазикни ишга солишга қарор қилади.
Режа бўйича, Кристина билан Абрамович эмас, балки унинг рафиқаси Ирина Маландина гаплашиши керак эди.
Аёллар 2005 - йил декабрь ойида илк марта учрашишган. Рождество байрами олдидан Ирина Кристенани Лондон бўйлаб саёҳатга олиб борди. Футболчи ва миллиардернинг аёллари бутиклар ва ресторанларга айланишга боришди. Ирина Маландина америкалик моделга Англия пойтахтининг барча афзалликлари ҳақида гапирди ва бу ерда фаолиятини олиб боришида ёрдам беришга ваъда беради.
Кейинги олти ой давомида Кристина эрини Миландан Лондонга кўчиб ўтиши ҳақида бот-бот айтиб ўтади. Бу ҳолатдан журналистлар тезда хабар топишади. Шундан сўнг, Кристина Пазик Милан кўчаларида эҳтиёт бўлиб юришига тўғри келиб қолади. Чунки, «россонерлар» мухлислари таниқли моделни йўлда кўриб қолишса, ҳақоратлашарди. Аммо, аллақачон кеч эди. Шевченко 2006 - йилнинг ёзида «Челси»га кўчиб ўтади ва қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлайди: «Мен инглиз тилида гаплаша олмайман, хотиним эса украин тилини билмайди. Ҳозир озми-кўпми биз мулоқот қила оладиган ягона тил - итальян тили. Шунинг учун мен ва олти ойлик ўғлим Жордан билан инглиз тилини яхши ўрганишимиз учун Лондонга кўчиб ўтишга қарор қилдик».
Бу ҳолат Италия давлати министри Силвио Берлусконини жаҳлини чиқаради ва украиналик футболчига қарата:
"Ҳақиқий миланист ва ҳақиқий эркак бундай қилмасди. Уйда мен хўжайинман, муҳим қарорларни қабул қиламан. Шевченко учун энг муҳими, хотинининг инжиқликларини бажаришдир. У итоаткор компьютер сингари унинг буйруқлари билан ишлайди".
Виктория Бекхэм турмуш ўртоғи Давид Бекхэмни моделер сифатида фаолиятини олиб бориш учун Мадриддан АҚШга кўчирганига ҳақида. Айтганча, Бекхемни манчестердан кетишига ҳам айнан унинг хотини сабаблигини эсдан чиқарманг.
2000 йилларнинг бошларида "Манчестер Юнайтед"нинг умидли ярим ҳимоячиси Давид Бекхэм "Spise Girls" қўшиқчиси билан учрашиб қолади. Ушбу учрашувдан сўнг, Давиднинг ҳаёти модалар дунёсига алмашиб кетади. У соч турмагини ҳар ойда ўзгартириб турадиган одат чиқаради. Қолаверса, таниқли инсонлар билан учрашувлар уюштириб туриш, унинг кундалик ҳаётининг ажралмас бўлагига айланиб қолади. Ҳозирги пайтда футболчилар орасида анча урф бўлаётган ажабтовур соч турмаклари, 20 йил аввал Алекс Фергусонни ғазаблантиради ва Англиялик футболчини "Реал Мадрид"га кетишига имкон яратиб беради.
2007 - йилда, 32 ёшли Бекхэм тўсатдан Америкага кетишга қарор қилади. Бу ёшда ҳам Европанинг топ жамоаларида яхши ўйинлар кўрсата олиши мумкин. Шунинг учун, унинг МЛСга кетиш қарори кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Давид трансфернинг сабаби сифатида, АҚШ футболида ўз номини қолдириш эканлиги ҳақида айтади. Аммо маълум бўлишича, Бекхэм нафақат футболни ривожлантириш учун, балки рафиқасининг иш фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериш учун ҳам кетаётгани аъён бўлди.
Британиялик маданиятшунослик ва социология профессори Давид Бекхэм ҳақида бир нечта китоблар ёзган Эллис Кашмор Виктория 2000 - йилда "Spise Girls" гуруҳини тарк этгандан кейин машҳурлигини йўқотганлигини айтди. Дастлаб, унинг номи Давиднинг исми билан ёнма-ён тилга олинарди, аммо аста-секин у мухлислар ёдидан чиқа бошлайди. Виктория шундан кейин мода дизайнери сифатида карерасини қайта тиклашга қарор қилади аммо бу Мадридда муваффақиятсиз якун топади.
Виктория дастлабки омадсизликдан сўнг ҳам, ўз қарорини ўзгартирмайди. Ўша пайтда ҳам АҚШ модалар бўйича дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторида эди. Шундан кейин Бекхэмнинг хотини, футболчини АҚШга кетишига ҳаракатни бошлаб юборади.
Ўша пайтда бундан хабар топган, "Лос Анжелес Гэлакси" жамоаси Бекхэмга яхши таклиф билан чиқади ва англиялк футболчининг кейинги фаолияти ушбу клуб билан боғланади.
Қўшма Штатларда Виктория ўз карерасини қайтадан бошлади: 2011 - йилга келиб, унинг кийим-кечак брендининг савдоси 12 миллион долларга етди, у бутун дунё бўйлаб мода ҳафталикларига таклиф қилди. Буларнинг барчаси Америка Қўшма Штатларга кўчиб ўтгандан кейин бошланган.
Бекхемнинг МЛСга ўтишида, Викториянинг иштироки тўғрисида аниқ далиллар йўқ. Аммо оилага яқин бўлган журналистлар ўша пайтда Викториянинг Давидга таъсири жуда катта бўлганлигини ёзишади.
"Виктория ушбу қарорнинг амалга оширишида жуда кўп ҳаракат қилган.", деб ёзади Кашмор.
Зиданни турмуш ўртоғи Вероника, футболчини ватани Испанияга олиб кетиши, ёхуд Зизуни «Реал Мадрид»га кўчиб ўтиши ҳақида.
Инглиз ёзувчиси Дью Жонатаннинг «Зизунинг кал олтин боши» номли китобидаги бобларининг бири «Вероника пошнаси остида, ёки ушбу аёл ҳамма нарсада айбдор» деб номланган. Бу рамзий маънога эга бўлиб, айнан Зиданнинг Мадридга кўчиб ўтишида, аёлининг катта таъсири борлиги ҳақида сўз кеттган.
Чиройли испаниялик аёл ва намунали уй бекаси, бир марта у интервьюсида эри учун ҳамма нарсага тайёрлигини тан олди. Улар Зизу билан ёшлигида учрашишганлиги ҳақида айтади. Аммо, Зидан А серияда ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб бўлишга уринаётган бир пайтда, Вероника илиқ ерларга кетишни орзу қиларди. Қиз Туриннинг совуқ ва нам об-ҳавосига чидай олмаслигини яширмади, болалари қишда тез-тез шамоллаб қолишидан шикоят қила бошлади. Ҳар йили ёзда у эри ва болалари билан Верониканинг ватанидаги Альмерия шаҳри яқинида жойлашган кичик Эл-Чива қишлоғига бориб турарди.
«Ювентус» Верониканинг норозилигини пайқади ва шаҳар ташқарисидан Зиданга уй топди. Чиройли табиат ҳам Зиданнинг хотинини ишонтира олмади. «Шаҳар атрофига кўчиб ўтиш, Викториянинг Туринга бўлган муносабатини ўзгартирмади. У ҳамма нарсадан норози эди.», - деб эслайди Лучано Могги
Бахтли оила бир неча йил Туринда бўлганидан сўнг, Вероника Зизуни Испанияга кўчиб ўтишга кўндира бошлади. Ўша пайтда французга «Бетис» ва «Атлетико»дан қизиқишлар бор эди. Бир пайтлар «Барса» ҳам Зинединга қизиқиб қолганини айтиб ўтиш лозим. Шу воқеалардан кейин Вероника фаол тарзда эрини Испанияга кўчишга ҳаракат қила бошлайди. 1999 - йилнинг баҳорида «Ювентус» президенти Жанни Аньелли Stump журналига берган интервьюсида шундай дейди: «Мен Зиданни сақлаб қолмоқчи эдим, лекин унинг рафиқаси буни хоҳламаган. Буни фақат мен ва Зидан ҳал қила олмасдик.
2000 - йилда "Реал Мадрид" биринчи марта Зиданга қизиқиш билдира бошлади. Вероника бу трансферни хоҳлади, Зидан рози бўлди ва бундан Мадрид жамоаси фойдаланмоқчи бўлди, фақат "Ювентус" спорт директори Лучано Могги қаршилик кўрсатди. Перес таниқли футбол агенти Алан Мильяччодан ёрдам сўрашга қарор қилади.
Флорентино Мильяччодан Зиданни кўндиришига ёрдам беришини сўради. "2001 - йил баҳорида Перес, Зидан ва Ален триоси Лионда яширин музокаралар олиб борди", деб ёзади Патрик Фортнинг "Зиданнинг биографияси" деб номланган китобида. Ушбу учрашувдан кейин, Алaн Зидан машғулотга кетиши билан, унинг Туриндаги уйига боришга қарор қилади. Вероника уй-рўзғор ишлари ва болалар билан банд эди. У ўзини таништиради ва мақсадини очиқчасига айтади. Шунингдек, қўшимчасига "Реал" президентининг Мадриддаги ёрқин келажак ҳақидаги гапини айтишни ҳам унутмайди. Тушунганингиздек, бу трансферни амалга ошишида 80 фоиз ишни мана шу суҳбат ҳал қилган.
Июнь ойида Зидан "Repubblisa"га берган интервьюсида шундай деди: "Агар бу трансфер менга боғлиқ бўлса, мен аллақачон «Реал»да бўлган бўлардим". Икки ҳафтадан сўнг "Юве" уни 75 миллион еврога сотишга мажбур бўлди. Зидан бу қарорни Вероника билан биргаликда қабул қилгани ҳақида ўша пайтда матбуотда жуда кўп гапирилди.
"Ювентус" ҳам ушбу трансфердан кейинчалик жуда мамнун бўлгани ҳақида ёзади. Чунки унинг пулига Недвед ва Тьюрам Туринга олиб келинган. Фақат Зиданнинг "Юве"даги собиқ шериги Филиппо Инзаги аччиқланди: "Мен турмуш қурганимда, хотиним айтганимни қилади".
Луиш Фигуни Мадридни Миланга алмаштириши ҳақида қисқача.
2005 - йил ёзида Фигунинг «Реал» билан шартномаси тугаш арафасида эди ва португалиялик ўзига янги клуб излашга тушади. «Реал» собиқ футболчиси Европанинг икки гранд жамоалари «Ливерпул» ва «Интер» қизиқишларининг доирасига тушиб қолади. Фигунинг ўзи Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан Бенитес жамоасига ўтишга мойил эди. Аммо Фигунинг рафиқаси - швециялик модель Хелен Сведин Италияга боришни хоҳлаб қолади. Аниқроғи, Милан шаҳри Англияга қараганда мода бўйича анча олдинда эди. Шу сабабдан эрини кўпроқ «Интер» таклифига рози бўлишига ҳаракат қила бошлайди.
Луиш рафиқасини жуда ҳам севар эди, ҳатто учрашиб қолишидан аввал, Испанияда у билан суҳбатлашиш учун инглиз тилини ҳам ўрганган эди. Аммо бу сафар Фигунинг ўжарлиги тутиб қолди. Уни бу йўл билан кўндира олмаган Хелен, махфий қуролини ишга солади. «Биз Флоридадаги ресторанда ўтирдик ва ушбу муаммо билан яна жанжаллашиб қолдик», деб эслайди португалиялик футболчи ўзининг таржимаи ҳолида.
«Бу менинг Чемпионлар Лигасини ютиш учун сўнгги имкониятим бўлиши мумкин!» Кейин хотиним жавоб берди: "Агар биз Миланга кўчиб кетсак, мен энди ҳеч қачон эркаклар журналлари учун кийимсиз ҳолдаги расмим бўлмайди. Бу ишимни ортиқ қилмайман, азизим, эшитдингизми?"
Ўша пайтда Луиш Фигунинг хотини реклама бўйича ҳам фаолиятини олиб борарди. Европада эркакларни жалб қилиш учун, ушбу йўлдан фойдаланиш анча урф бўлган.
Кейинчалик, португалиялик футболчи "Интер"ни танлади ва хотини ҳозиргача ўз ваъдасини аъло даражада бажариб келмоқда.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).