«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп халқаро ўйинлар учун март ойидаги танаффус бекор қилиниши мумкин бўлган вазият ҳақида фикр билдирди.
«Биз шундай вазиятга дуч келмоқдамизки, халқаро ўйинлар учун ўз терма жамоаларига йўл олган футболчилар сафардан қайтгач, 10 кунлик карантинда бўлишади. Бу эса умуман мақбул эмас.
Мен турли хил футбол ассоциацияларининг талабларини тушунаман, аммо ҳозирги вақтда биз барчани бирдек рози қила олмаймиз.
Футболчилар ўз клубларида маош олишади менинг фикримча, шунинг учун бу ерда бизнинг манфаатларимиз устувор бўлиши керак», - дея таъкидлайди Клопп.
Аввалроқ, Премьер-лига клубларига футболчилар ва клуб ишчилари ҳар қандай хорижий сафардан қайтиб келгандан сўнг, белгиланган муддат карантинда бўлиши ҳақида хабарнома юборилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).