Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кучли бешлик: Бугунги ўйинлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун Европанинг бир қатор майдонларида қизиқарли учрашувлар бўлиши кутилмоқда.

ИСПАНИЯ КУБОГИ

Кеча “Малага” майдонида ҳам ғалаба қозониб қайтган “Реал” чорак финалдаги рақибини кутмоқда. Бу жамоа яна ўша “Барселона” бўлишига дечрли ҳеч ким шубҳа қилмаса керак, зеро, “Осасуна” “Камп ноу”да 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Сизни кетиб қолманг, деб бироз чалғитдик, жавоб ўйини эртага бўлиб ўтади. Қизиқтириш учун “Барселона” дейиш керак эди-да :)

Тошкент вақти билан соат 02.00 да “Севилья” ўз майдонида “Валенсия”ни қабул қилади. Бу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 1:0 ҳисобида “кўршапалаклар” фойдасига ҳал бўлганди. Демак ўйин қизиқарли бўлади, айниқса, Хосе Антонио Рейеснинг “Севилья” тарқибида кўриш янада қизиқроқ бўлса керак.

Қолган икки ўйинда, Ла Лиганинг икки клуби “Эспаньол” ва “Леванте” мос равишда “Кордоба” ва “Алкоркон”ни қабул қиладилар. Бу учрашувлар ҳам драматик мақомга эга, биринчи ўйинда “укалар” бир хил – 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганлар. Айниқса, “Кордоба” энг сўнгги дақиқаларда икки гол киритиб, ғалабани илиб кетганди.

ИТАЛИЯ КУБОГИ

Нимчорак финалнинг икки учрашуви бўлиб ўтади. “Удинизе” ўз майдонида “Кьево”ни қабул қилса, “Фиорентина” Римда “бўрилар” меҳмони бўлади. Турнирнинг яна бир учрашуви (“Наполи” – “Чезена”) эртага ўтса, яна икки ўйин келаси хафта бўлиб ўтади.

ФРАНЦИЯ ЛИГА КУБОГИ

Франция клублари ҳам танаффусдан қайтдилар. Франция Лига кубоги ўйинлари бугун бўлиб ўтади. Энг эътиборли учрашув эса, мамлакатнинг икки етакчи жамоалари бўлмиш “Лион” ва “Лилл” ўзаро баҳс олиб борадилар. Турнир нуфузи бироз пастроқ эканини эътиборга олсак, жамоаарнинг асосий таркибни овора қилишларига шубҳа бор.

АНГЛИЯ ЛИГА КУБОГИ

“Манчестер Сити” ушбу мавсумда кўпчиликка ёқадиган ўйин намойиш қилаётган бўлса-да, аллақачон учта кубокдан маҳрум бўлди. Суперкубок ва Англия кубогида “МЮ” туғаноқ бўлди, ЕЧЛ билан ҳам эрта хайрлашди. Демак, Англияда нуфузи бўйича учинчи турнир ҳисобланадиган Лига кубогига жамоа жиддий ёндошиши аниқ. Бунинг устига, ярим финал, рақиб ҳам анойи эмас – “Ливерпуль”.

Компани майдонга туша олмайди. Бугун Силвада ҳам жароҳат борлиги аниқланди. Туреларнинг ўйнаш ёки ўйнамаслиги аниқ эмас. Хуллас Манчинида муаммо етарли. Яхши томони, Жеко ва Балотелли соғайдилар ва бугун майдонга тушишлари мумкин.

“Ливерпуль”да Кэррол ва Даунинг билан футболдан ташқари муаммолар кузатилган бўлса-да, жамоада сезиларли йўқотишлар йўқ. Ўйин Тошкент вақти билан 00.45 да бошланади.

Дарвоқе, бу жамоалар АПЛ нинг сўнгги турида ҳам ўзаро тўқнаш келгандилар ва ўшанда “Сити” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

АПЛ да учинчи ўринда бораётган “Тоттенҳэм” қолдирилган учрашувда, ўз майдонида “Эвертон”ни қабул қилади. Лондонликлар агар ҳалаба қозонишса, очколар бўйича “Манчестер Юнайтед”га етиб олишади. Шанба кунги ўйинни ҳам “Тоттенҳем” ўз майдонида ўтказишини эътиборга олсак, жамоа очколар мувозанатини яхшилаб олиши мумкин. Чунки, ундан кейинги турни жамоа “Сити” меҳмони ўлароқ ўтказади.

Бу учрашув ҳам 00.45 да бошланади.

Манба: stadion.uz

Уйда қаҳва борми? :)

Киритилди: 20:53, 11.01.2012. Ўқилди: 29403 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик