ЖЧ—2022 саралаши марказлашган тизимда бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) марказлашган тизимда ўтадиган ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаш босқичининг қолган ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган D гуруҳи ўйинлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўйинлар 31 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони, Сингапур, Фаластин ва Яман билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Вадим Абрамов шогирдлари ўрин олган D гуруҳидаги ҳолат айни вақтда қуйидаги кўринишни олган:
1. Ўзбекистон — 9 очко (5 ўйин)
2. Саудия Арабистони — 8 (4)
3. Сингапур — 7 (5)
4. Яман — 5 (5)
5. Фаластин — 4 (5)
Барча гуруҳлар мезбонлари билан танишинг:
А гуруҳи — Хитой
B гуруҳи — Кувайт
C гуруҳи — Баҳрайн
D гуруҳи — Саудия Арабистони
E гуруҳи — Қатар
F гуруҳи — Япония
G гуруҳи — БАА
H гуруҳи — Жанубий Корея
Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:32, 12.03.2021. Ўқилди: 7182 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар