Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов: "Руни гапиролмай қолганди..."

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A
Фото: gazeta.uz

Равшан Эрматов журналистлар билан учрашув вақтида фаолиятининг нозик жиҳатлари, ўз оиласи ва ёшлар ўзлари танлаган соҳада қандай қилиб муваффақиятга эришишлари кераклиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда "Gazeta.uz" интернет нашри хабар бермоқда.

"Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони эгаси, олий тоифадаги ФИФА ҳаками, 2011 йил якунларига кўра жаҳоннинг ва тўрт карра Осиёнинг энг яхши ҳаками билан суҳбатлашиш имкониятини Ucell мобил алоқа оператори тақдим этди. Равшан Эрматов ушбу савдо белгисининг корпоратив сиймоси ҳисобланади.

Равшан Эрматовнинг вақти жуда ҳам тиғиз ва қишки шамоллашдан сўнг бироз дармонсизлиги қарамасдан, учрашув белгиланган вақтда бўлиб ўтди. Бир ярим соат давомида Эрматов журналистларнинг 30дан ортиқ саволларига жавоб берди. "Gazeta.uz" жавобларнинг бир қисмини эълон қилди.

— Бу йил, Президентимиз ташаббуси билан, "Мустаҳкам оила" йили деб эълон қилинди. Ўз оилангиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Оилам — ота-онам, турмуш ўртоғим, болаларим — менинг бойлигим. Уларсиз бугун ҳаётда эришганларимнинг бирортасини қўлга кирита олмаган бўлардим. Фаолиятим сабаб мунтазам сафарларда бўламан. Уйда сени кутиб турган хотиржамлик қанчалик муҳим эканлигини кўп хориж сафарларига чиқадиган кишилар яхши билишади. Фақат шу нарса айрилиққа дош беришга, умуман, оёқда туришга ёрдам беради.
Фарзандларимнинг туғилиши билан ҳаётим ўзгарди. Уларнинг дунёга келиши билан янги мақсадлар, вазифалар пайдо бўлди: ким учундир яшашинг кераклигини билиш — бу, мавжудликнинг умуман бошқа даражасидир. Икки нафар фарзандим бор: Билол ва Ясмина, улар ҳали жуда кичкина, эндигина бир ёшга тўлишди. Яқинда аёлимдан портретимни меҳмонхонага осиб қўйишни сўрадим, чунки болаларим, тез-тез уйда бўлмаслигимдан мени танимай қолишяпти (кулади). Албатта, бу ҳазил...
Улар вояга етишганида ким бўлишади, қайси касбни танлашади — буни ҳали билмайман, чунки инсон ўз келажагини ўзи танлаши керак. Бироқ, нима бўлганда ҳам, уларнинг танловига таянаман, ҳар соҳада уларни қўллаб-қувватлайман.

— Фаолиятингиздаги ўсиш ҳаётингизда қанчалик ўз аксини топди?
— Кўчаларда кўпроқ танийдиган бўлишди, дастхат қўйиб бериш илтимоси билан келиб, кўришишади. Аммо энг асосий оқибат — вақтнинг ҳаддан ташқари етишмаслиги. Турли хил — халқаро, маҳаллий, дерби учрашувларига чақиришади. Деярли вақт қолмайди. Лекин бу менинг ишим, мен бундан жуда ҳам катта завқ оламан, шунинг учун ҳам деярли чарчамайман.

— Сафарлар вақтида маҳаллий осори-атиқалар билан танишиш имконияти бўладими?
— Мен кўплаб мамлакатларда бўлганман. Осиёда, масалан, деярли барча мамлакатларда бўлганман. Бўш вақт деярли қолмайди, шунинг учун ҳам меҳмонхонада дам олиб, ўйинга тайёргарлик кўришни маъқул кўраман. Жанубий Африкадаги энг асосий диққатга сазовор нарса — илиқ муносабат, самимийликни ҳар доим ҳис қилиб туриш эди. Яна бир омил — экзотика. Маълум сабабларга кўра биз — ҳакамларни жаҳон чемпонатининг бошқа барча иштирокчиларидан ажратиб қўйишган эди. Махсус қурилган меҳмонхона қолган дунёдан жуда баланд девор билан ажратилган эди. Бино ичида барча қулайликлар бор, ташқарида эса шерлар, жирафалар ва бошқа ҳайвонларнинг бемалол сайр қилиб юрганини томоша қиласан — бу ёддан кўтарилмайдиган бирикма эди. Ўзингни худди ҳайвонот боғида юргандек ҳис қиласан, фақат ҳаммаси тескари: бу ерда ҳайвонлар эркинликда юрса, сен панжара ортидасан! Яна бир ҳайратланарли янгилик сифатида стадионларни, айниқса, Кейптаундаги ўйингоҳни қайд этган бўлардим. Яқин 20-30 йил давомида Европада бундай стадион қуриладими-йўқми, билмадим. Нельсон Мандела музейига ташрифимдан сўнг кўп вақт унинг таъсирида юрдим: аввал қандай бўлгану, бугунга келиб ҳаммаси қанчалик ўзгариб кетган. Қайси мамлакатга бормай, ҳар доим тарих музейларига ташриф буюраман, бу мен учун қизиқарли.

— Ўзбекистонда ҳакамлар тайёрлаш иши ҳақида қандай фикрдасиз? Ўз соҳасида профессионал бўлмоқчи бўлган инсонларга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?
— Ўзбекистонда спорт ҳакамларини тайёрлаш савияси йилдан йилга ошиб бормоқда. Беш йил аввал ташкил этилган ҳакамларнинг ихтисослашган мактаби ҳар йили 30дан ортиқ мутахассисни тайёрлаб чиқармоқда. Уларнинг ҳар бир ўйини диққат билан таҳлил қилинади, ҳар бир машғулоти — кучли назорат остида. Бундан ташқари, ҳар йили камида икки нафар ўзбекистонлик ҳакам ОФКнинг ҳакамларни тайёрлаш бўйича "Келажак" лойиҳаси аъзосига айланмоқда. Бу лойиҳага Осиёнинг турли мамлакатларидан, 17 ёшдан бошлаб, ҳар йили 15 нафар энг яхши ҳакамлар таклиф қилинади. Лойиҳа якунига бориб улар амалда ФИФА ҳакамларига айланишади. Бундай тайёргарлик жараёнида йигитлардан яхши ҳакамлар чиқишини 100 фоизлик ишонч билан айтиш мумкин.
Биз тез-тез ўйиндаги вазиятлар бўйича фикр алмашиб, муҳокама қилиб турамиз. Мен ҳам улардан ниманидир ўрганаман. Агар ишим ҳақида ҳамма нарсани биламан, десам, бу нарса, тахминимча, ижодий инқирозга учраганимдан дарак берган бўларди.
Йигитларимизга, ёшларимизга ўз Ватанлари билан фахрланишни тилаб, Ўзбекистон ҳар бир фуқароси, қайси касбни танлашидан қатъий назар, ўз профессионал фаолиятида нафақат яхши мутахассис, балки жаҳондаги энг яхши мутахассис бўлиши мумкинлигини билишларини, ҳар нарсанинг иложи борлигини улар ёддан чиқармасликларини хоҳлардим.

— Ўйинларга қандай тайёргарлик кўришингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Руҳий тайёргарлик — касбимиздаги энг муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Ўйинини бошқаришим керак бўлган жамоаларни ўйингача яхшилаб ўрганиб чиқаман. Улар иштирокидаги сўнгги барча ўйинларни кўриб чиқаман. Диққат билан ҳар бир ўйинчини ўрганиб чиқаман: қайси биридан нимани кутиш мумкинлигини аниқлаб оламан. Чунки натижага эришиш учун ўйинчиларнинг аксарияти ҳар нарсага тайёр. Дуч келиш мумкин бўлган муаммоларни олдиндан билиш ва уларга тайёр туриши керак. Ҳакам ҳар доим ҳар нарсага тайёр туриши, алданиб қолишига йўл қўймаслиги керак, чунки у майдондаги адолат тимсолидир.

— Сизнинг соҳангиз вакиллари қандай сифатларга эга бўлиши керак?
— Кучли характер, руҳий бардамлик ва сабр. Чунки ҳакамларга ҳам ўйинчилар, ҳам мураббийлар, ҳам матбуот томонидан жуда ҳам катта босим ўтказилади. Агар сиз буларнинг барига тайёр бўлсангиз — муваффақиятга эришишингиз аниқ.
Мисол тариқасида, "Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги учрашувларидан бирида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компанининг майдондан четлатилишини олиш мумкин. Ҳакам қизил карточка кўрсатиш қарорини босим остида, аниқроғи, Рунинг босими остида қабул қилгани кўриниб турганди. Агар чидамлироқ ҳакам бўлганида эди, у ҳимоячи "МЮ" футболчисига тегмаганини айта олган бўлардим. Ўша ҳакамнинг ўрнида бўлганимда: "Руни, агар кичкинагина тўқнашув бўлганида ҳам мен уни майдондан четлатган бўлардим", деган бўлардим. У мени тушунган бўларди. Умуман олганда, у назорат қилиб турилиши керак бўлган ўйинчилар тоифасидан, акс ҳолда у бутун жамоани қўзғатиши мумкин.
Бошқа мисол. Аргентина - Греция учрашуви. Икки огоҳлантиришдан сўнг, Карагунисга қаттиқ гапиришга тўғри келди. Шундан сўнг мен уни майдонда кўрганим йўқ. Шунга ўхшаш вазиятда Рунига: "Сен юлдузсан, сенинг имиджингга бундай ҳаракат ярашмайди", дегандим. Шундан сўнг у бирор сўз ҳам айта олмаганди.
Вазиятни юмшатиш ва ўйинчини тинчлантириш учун тезкор қарор қабул қилиш, керакли вақтда бир неча сўзни айта олиш керак — бу Худодан бўлса керак, қандай амалга ошишини ўзим ҳам билмайман.
Мен футболчиларни кўп кечираман, чунки ўзим ҳам бир вақтлар футболчи бўлганман. Улар билан фақат карточкалар орқали гаплашишни хоҳламайман (чўнтагидан карточкаларни олади). Сариқ, қизил карточка — бу шунчаки ўйинни бошқариш қуроли. Мен футболчиларни тушунишга ҳаракат қиламан ва улар ҳам мени тушунишларини хоҳлайман. Мен учун майдонда кўп нарса керак эмас. Фақат бир нарса: рақибни ҳурмат қилинг. Ўйинни ҳурмат қилинг. Пеле қачонлардир футболга таъриф бераркан, уни "ажойиб ўйин", деб таърифлаган. Томошабинлар чиройли комбинациялар, чиройли футбол кўриш учун ўйинга келишади. Футболдаги ана шу ажойиб жиҳатларни сақлаб қолайлик.

— Нима учун айнан Ucell савдо белгиси билан ҳамкорлик қиласиз?
— Мен ушбу қарорни бирданига қабул қилмаганман. Бу ерда моддий фойда йўқ. Худога шукр, ўз касбим орқасида оиламни таъминлай оламан. Мен Ucellнинг мақсадларини яхшилаб ўрганиб чиқдим. Маълум бўлдики, қарашларимиз бир-биримизникига ўхшаш экан. Мен шахс ва профессионал ҳакам сифатида ҳар доим ривожланишга ҳаракат қиламан ва олға интиламан, Ucellнинг ҳам мақсадлари шундай, энг яхши ва энг ёрқин бренд бўлишга интилади. Бундан ташқари, компания кўплаб ҳайрия тадбирларини ташкил этади, болалар футболини ривожлантиришга ва ҳатто меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларни футболга жалб қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам мен четда қараб тура олмайман, мен ҳам жамият тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишни истайман, айниқса, гап болаларга ёрдам кўрсатиш ҳақида бораётган бўлса. Болалар улар Ўзбекистон фарзандлари эканлигидан фахрланишлари керак. Бизнинг муваффақиятларимиз уларни илҳомлантириши керак. Шунинг учун ҳам мен мунтазам ўз устимда ишлайман.

Манба: www.gazeta.uz
Киритилди: 19:42, 13.01.2012. Ўқилди: 25617 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.