Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов “Звезда” танловида еттинчи бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
Аҳмедов Хитой дарвозасига гол урди...

Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашри 2004 йилдан бери “Звезда” совринини футбочлиларга топшириб келади. Ушбу танлов МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши футболчисини аниқлашга қаратилган бўлиб, унда собиқ иттифоқнинг 15та спортга оид ОАВлари иштирок этишади.

Ҳар ой якуни бўйича ўтказиладиган танловда ҳар бир давлатдан битта ОАВ овоз бериш ҳуқуқига эга бўлса, йиллик сўровномада эса ҳар бир мамлакатдан 3тадан ОАВ иштирок этишидан хабарингиз бор.

2011 йилда Ўзбекистон ва “Анжи” клубининг энг яхши футболчиси деб топилган Одил Аҳмедов “Звезда” танловида маълум очколарни тўплашга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз 26 очко билан сўровномада 7-ўринни қўлга киритди. Аҳмедовга 3 марта биринчи, 2 марта учинчи, 2 марта – тўртинчи ва 1 марта бешинчи ўринни беришган. Табиийки, ҳамюртимизга 3 та 1-ўринни ўзбек нашрлари беришган. Учинчи ўринни эса Озарбойжон ва Қирғизистоннинг биттадан ОАВ вакиллари беришган бўлса, Туркманистон ва Тожикистоннинг биттадан газеталари ҳамюртимизни тўртинчи ўринда кўрсатишган. Шунингдек, Тожикистоннинг “Азия-плюс” нашри ҳамюртимизни 5-ўринга лойиқ кўрган.

2011 йилги “Звезда” соврини Москванинг “Динамо” ва Украина терма жамоаси футболчиси Андрей Воронинга насиб қилди. У сўровномага номлари киритилган бошқа футболчиларни катта фарқ билан ортда қолдирди. Воронин 175 очко жамғарди. Иккинчи ўрин Александр Кержаковга насиб қилди. “Зенит” футболчиси ҳисобида 119 балл тўпланди.

Кейинги ўрин ҳам “Зенит” футболчисига насиб этди. Дарвозабон Вячеслав Малафеев 63 баллга эга бўлди. Тўртинчи ўринни эгаллаган Анатолий Тимошчук эса Малафеевдан 2 очко кам жамғарди. Аҳмедовдан олдинги ўринларни, шунингдек, Алан Дзагоев ва Игорь Денисов қўлга киритишди.

СЎРОВНОМА ЯКУНЛАРИ

Ўйинчи1-ўрин2-ўрин3-ўрин4-ўрин5-ўринжами
1. Андрей ВОРОНИН 23 6 10 2 2 175
2. Александр КЕРЖАКОВ 9 11 5 7 1 119
3. Вячеслав МАЛАФЕЕВ 3 8 3 2 3 63
4. Анатолий ТИМОШЧУК - 6 7 6 4 61
5. Алан ДЗАГОЕВ - 2 3 4 8 33
6. Игорь ДЕНИСОВ - 2 4 3 2 29
7. Одил АҲМЕДОВ 3 - 2 2 1 26
8. Роман ПАВЛЮЧЕНКО 2 - 3 2 2 25
9. Генрих МХИТАРЯН 3 - - - 5 20
10. Андрей АРШАВИН - 2 1 1 4 17
11. Роман ШИРОКОВ - 1 1 4 2 17
12. Сергей ИГНАШЕВИЧ - 2 1 2 1 16
13. Игорь АКИНФЕЕВ - 1 3 - 3 16
14. Дмитрий БУЛИКИН - 2 - 2 1 13
15. Александр РИБКА 1 - - 2 - 9
16. Андрей ЯРМОЛЕНКО - 1 1 - 1 8
17. Александр САМЕДОВ - 1 - 1 2 8
18. Юрий ЖИРКОВ - - - 2 3 7
19. Андрей ДИКАНЬ - - - 3 - 6
20. Константин ВАСИЛЬЕВ 1 - - - - 5
21. Игорь СЕМШОВ - - 1 - - 3
Манба: www.sport-axpress.ru

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси “Звезда” танловининг январь ойи сўровномасида иккинчи ўринни қўлга киритганди. Гарчи у 2011 йилнинг қолган ойларида танловда иштирок этмаган бўлсада, ҳамюртимизнинг номи якуний танловда иштирок этадиган футболчилар қаторига киритилди.

Киритилди: 23:56, 13.01.2012. Ўқилди: 24122 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик