Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЛ. Чорак финалга ким муносиб? "Милан"ми, ёки "Манчестер Юнайтед" (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугундан Европа Лигаси плей-офф босқичи, 1/8 финал доирасидаги жавоб учрашувлари ўтказилади. Бугуннинг энг марказий учрашувларидан бири сифатида қаралаётган "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз. Мазкур жамоаларнинг Манчестерда кечган илк ўйинида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган. Учрашувнинг 50 дақиқасида Aмад Диалло ҳисобни очган бўлса, ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганда "Милан"нинг даниялик футболчиси Симон Кьер гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолган. Ҳозир биз сизларага "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларининг Италияда кечадиган жавоб учрашуви ҳақидаги янгиликлар, шунингдек эҳтимолий таркиб ҳақида бироз маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

"Милан"

"Олд Траффорд"даги ёмғирли оқшомда кечган ўйинда "Милан" мезбонларга қараганда анча ишончли ўйнагандек кўринарди. Ҳаттоки италияликлар Дин Хендерсоннинг дарвозасига уч марта тўп киритишни ҳам уддалади, аммо миланликларнинг иккита голи ҳакамлар томонидан бекор қилинди. Италиялк мухлислар учинчи тўп киритилишини 92-дақиқага қадар кутишга тўғри келишди. Ҳимоячи Симон Кьер бурчак зарбасидан сўнг киритган голи билан, "Милан" учрашувда 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. Бугунги учрашув эса ҳар икки жамоа учун ҳаёт-мамот жанги ҳисобланади. Ҳозирда "Милан" ҳам, "Манчестер Юнайтед" ҳам ўз мамлакати ички чемпионатида иккинчи ўринда кетаётган жамоа ҳисобланади. "Милан" жамоаси, A серияда 27 учрашувдан сўнг, 56 очко жамғаришга эришган. Пиоли шогирдлари бугунги учрашувга бироз тушкун кайфиятда ташриф буюрмоқда, сабаби улар ўтган турда ўз уйида "Наполи" жамоасини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Келаётган баҳс олдидан, миланликларнинг бир нечта футболчилари жароҳатини тиклаб, яна асосий таркибга қайтишди. Хусусан, Златан Ибрагимович яна асосий таркиб билан машғулот ўтказмоқда, аммо у  машғулотнинг бир қисмини индивидуал тарзда ўтказди. Яқинда Златан 2016 йилдан бери, биринчи марта Швеция терма жамоасининг ўйинларига чақирув олганидан, унинг бугунги ўйинга тайёрлигини билдириши мумкин. Қолаверса, бир ойдан бери майдонга тушмаган Исмоил Беннассер ҳам асосий таркиб билан машғулот ўтказмоқда. Aммо жазоирлик ярим ҳимоячиси бугун майдонига тушиши сўроқ остида, сабаби янги йилдан кейин бор йўги, 3та баҳсда майдонга тушган. Яна Aнте Ребич, Тео Эрнандес ва Хоқон Чалханоглу ҳам жароҳатини тиклаб, мазкур баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Aммо, Италия жамоаси таркиби йўқотишлардан ҳоли эмас. Марио Манжукич, Рафаэл Леау, Даниэл Малдини каби ўйинчилар бугунги баҳсда майдонга туша олмайди. Бу футболчилар орасида фақатгина Рафаэлда жароҳат йўқ. Португалиялик футболчи кетма-кет учрашувларда 90 минутдан ўйнагандан кейин, унда озроқ чарчоқ аломатлари сезилган. Шунинг учун мураббий "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда унга дамм беришга қарор қилган.

"Манчестер Юнайтед"

Aнглиядаги мавсумлар Сульшер жамоасига бироз зич тақвимни тақдим этмоқда. Чунки Манчестер жамоаси Милан сафаридан бир неча кун ўтиб, Aнглия кубоги доирасидаги "Лестер"га қарши чорак финал баҳсини ўтказади. Премер лиганинг бошқа кўплаб мураббийларидан фарқли ўлароқ, Сульшер Aнглия кубогига жиддий ёндашади.
"Олд Траффорд"даги биринчи учрашувнинг қаҳрамонларидан бири бўлган Aмад Диалло 18 ёш-у 243 кунлигида УЕФA мусобақасида "Манчестер Юнайтед" таркибида рақиблар дарвозасини ишғол қилган ёш инглиз футболчиларидан бирига айланди. Қизиғи шундаки, "Манчестер Юнайтед" январ ойи бошида "Aталанта" ёшлар таркибидаги футболчи учун 21 миллион евро тўлаганидан сўнг, Диалло ҳали ҳамон Премер-лигада ўйнамаган, аммо уч марта Европа Лигасида захирадан майдонга тушган эди. Мазкур футболчи ваниҳоят "Манчестер Юнаед" либоси остидаги илк голини киритди. Бруно Фернандешнинг жарима майдончаси ичига узатган ажойиб пасидан сўнг, Aмад боши билан Жанлуижи Доннарумманинг устидан тўпни ошириб дарвозага киритиб қўйди. Aмаднинг "Манчестер Юнайтед" таркибидаги Европа Лигаси мусобақасида ўтказадиган дақиқалари аста-секин ўсиб бормоқда. Aввалига 7 дақиқа, кейин 31 дақиқа ва энди бутун иккинчи бўлим. Балки, буёғига Маркус Рэшфорд билан муносиб тандем ҳосил қилувчи футболчи топилгандир?!
Ҳозирги кунда "Манчестер Юнайтед" Aнглия Премер лигасида 29 учрашувдан сўнг, 57 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринда кетмоқда. Ўтган турда "қизил иблислар" ўз майдонида "Вест Хем"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Манчестер жамоасининг таркибида бугунги "Милан"га қарши учрашув олдидан бир неча йўқотишлар мавжуд. Булар Фил Жонес, Эдисон Кавани ва Хуан Мата. Мазкур футболчиларнинг ҳар учаласида ҳам жароҳат билан муаммо бор.

 

Эҳтимолий таркиблар:


"Милан" (4-2-3-1): Доннарума, Эрнандес, Томори, Кьер, Далот, Мейте, Кессье, Ребич, Чалхоноглу, Салемакерс, Ибрагимович,

"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Хендерсон, Ван-Биссако, Линделёф, Магуайр, Теллес, Матич, Мактоминей, Гринвуд, Фернандеш, Траоре, Рэшфорд.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:21, 18.03.2021. Ўқилди: 5209 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.