Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АФСУНГАР

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун 21 март. Юртимиз даҳоларидан бири Абдулла Орипов таваллуд топган кун. Буюк шоир. Футбол майдонининг ҳам бир шоири борки, у бугун қирқ бирга тўлади.
Роналдиньо.

Мен бу йигитни ҳақиқий бразилиялик, росмана бразилиялик юлдуз дея оламан. Бразилия футболи деганда кўпроқ мана шу йигитни тушунишимиз шарт. Чунки Ривалдонинг ўйин услуби қайсидир мамлакатда улғайган йигитда шаклланиши мумкиндир, Роналдонинг голеадорлиги ҳам том маънода бразилияликларнинг ўзларига хос жиҳат эмас, Роберто Карлоснинг зарбалари сири ҳам Копакабана пляжларининг қумликларига яширинмаган - бошқа жойда ҳам топилиб қолиши мумкин ёдгорлик... Аммо Роналдиньонинг майдондаги ўйини, хатти-ҳаракати, гол уриши, финтлари ва ҳаттоки тўпсиз туришлари ҳам Бразилия футболининг миллий ифодасидир. Бу феълни, бу фитратни фақат ўша диёр етиштириб чиқаради. Бошқа мамлакатда бу каби эластик ҳаракатлар муаллифи бўлиб улғайиш имконсиз.

Роналдиньо юқори формада нари борса беш йил ўйнади. Бироқ, ана шу беш йил ичида у яшил майдонда рақсга тушди. Ҳалигача Муҳаммад Алининг 10-раундда, рақиби бутунлай ҳолдан тойган пайтда рақсга тушиб юрганига ҳайрон қолишади. Роналдиньо ҳам шундай ўйинчи эди. У футболчи эмас, ўйинчи эди.

Ҳалигача ечилмаган бир муаммо сақланиб қолган: Роналдиньо дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турган пайтлари “Барселона”ни тарк этди ва Месси аталмиш даҳога ўз тахтини бўшатиб кетди. Лео ва унинг митти жамоаси Роналдиньодек даҳонинг кетганига қарамай, катта натижалар қайд этиб, каталонияликлар бразилиялик юлдузни кетказиб тўғри қилишганини исботлашди гўё. Аммо Барса шу қарори билан барибир бошқа бир нарсани йўқотганди ўша куни. Жамоага натижалар келтирган ва дунёга тики-така аталмиш машҳур услубни тақдим этган жамоа бир ўйинчи ижросидаги эстетик завқдан айрилиб қолганди.

Месси ва унинг дўстлари жамоавий ўйин билан рақибларини ер билан бир қилиб ташлаётган пайтлари эски каталониялик ишқибозлар майдонда бир кемтик ўринни илғаб қолаверишди. Бу кемтик ўрин Роналдиньо ўзидан кейин ташлаб кетган заргарона ҳаракатлар эди.

Йиллар ўтиб Роналдиньога ўхшашга интилганлар келди. Улар ҳам бразилиялик, уларда ҳам Роналдиньонинг баъзи ҳаракатларига интилишлар кузатилади. Бироқ, Рони бу услубнинг оригинал эгаси бўлгани учун улардаги сунъийлик сезилиб қолаверди. Қаҳрамонимиз шу услуб билан туғилган эди, у бу услубга интилмасди, балки шу услуб билан яшаб келаётган эди.

“Милан”даги Роналдиньони афсусу надоматлар билан эслашади. Лекин биласизми, инсон барибир ўзлигини ҳеч қаерда йўқотмайди. Ҳозирда youtube тармоғида бразилиялик афсунгар ижросидаги чиройли финтларни изласангиз, унинг бу ҳаракатлари барча ўйнаган жамоалари либосида чиқиб келаверади. Яъни, ўша оқсоқланиб қолганида ҳам, қай бир куни ўзининг Роналдиньо даражасида ўйнаб берган бўлади у. Ўша услуб унинг қонига сингиб кетганидан далолат бу.

Йиллар ўтади, яқин ўтмиш ва ҳозирги авлод футболчилари келажак томонидан таҳлил қилинганида, аниқки, Роналдиньонинг ҳаракатларига келганида, инсофли мухлис тўхтайди. Бу қанақаси, дейди. Бу нималар қиляпти, дейди. Бу қадар гўзалликни одам ўзида қандай жамлаши мумкин, дейди. Шу боис, ҳозирда етти-саккиз ёшга кирган болангизга яқин ўтмишда ўйнаган футбол юлдузларининг роликларини қўйиб бераётганингизда, Роналдиньоникини қўймай туринглар, акс ҳолда, унинг ҳаракатлари кўзни қамаштириб, Олтин тўпни кўпроқ олган ва натижалари каттароқ юлдузларни кўрмай қолиши мумкин болангиз.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 15:19, 21.03.2021. Ўқилди: 4101 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик