Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

ФИФА АҚШ ва Исроилнинг четлатилиши борасидаги сўровни жавобсиз қолдирди [18]

Ла Лига. «Хетафе» Мадридда «Реал»ни мағлуб этди [17]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [13]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [12]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [12]

Симеоне "Камп Ноу"да "автобус" қўяди [10]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [8]

Исроил футболи халқаро мусобақалардан четлатиладими? Ассоциация ФИФА ва УЕФА позициясига ойдинлик киритди [8]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [8]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биз башоратчи эмасмиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

-Вадим Абрамовни ким танқид қилганди?!
-Кўпчилик...
-Ким кўпроқ?
-Журналистлар!
-Нега?
-Улар муваффақиятга ишонишмаганди...
Чиндан ҳам шундайми? Агар жавобингиз “ҳа” бўлса – демак биз узоқни кўра олмаймиз, шундайми?
-Узоқни ким кўриши керак?
-Мутахассислар!
-Журналист мутахассис эмасми?!
-...унинг вазифаси бутунлай бошқа...
Журналистларнинг Абрамов ҳақида фикр билдирган жуда катта қисми реал воқеъликка асосланди! Кимдир буни инкор қиладими? Абрамов етарлича танқид қилинди. Ё бу мумкин эмасми?
Тасаввур қилинг терма жамоа тепасига Рустам Мирсодиқов олиб келинмоқда.
-Терма жамоа бош мураббийи деб Рустам Мирсодиқов тайинланди!
-Нега айнан у?!
-Федерация унга ишонди.
-Қайси асос билан?
-...
-Рустам ака ЎФФда ким биландир қалинмиди?
-Қаердан олдингиз бу гапни?!
-...
Абрамовнинг келиши ҳам айнан шундай бўлган. У “Трактор” ва “Локомотив”да ёмон фаолият олиб боргани йўқ аслида. Фақатгина ёмон ишламади! Лекин яхшироқ нима қилди? Сиз ҳақсиз, кучли футболчилар билан қониқарли натижа қайд этиши мумкин эди. Бу фаразни асослашни мутахассисларга қолдирамиз. Аҳир биз журналистмиз. Реал воқеъликни футбол жамоатчилигига етказиб турамиз. Агар онда-сонда таҳлилий чиқиш қилсак яна ҳам яхши. Барибир мутахассислардан ҳеч бири танқидий фикр билдирмайди. Билдира олмайди! Ҳаммасига иш керак, аҳир!
-Абрамов Павел Саломин, Шавкат Саломов, Азиз Ашуров, Музаффар Умрзоқов, Олим Навкаров, Ярослав Крушельницкий каби футболчиларни терма жамоага жалб қилди.
-Нимага асосланиб?
-Уларнинг муваффақиятига ишонаётган экан...
-Павел Саломин Индонезияда ярим йил майдонга тушгани йўқ. Саломов “Бунёдкор” заҳирасида қолиб кетди, рақобатга дош бера олмагани учун. Азиз Ашуров фақатгина олимпия терма жамоасида ҳол қўймаган, “Навбаҳор”да ўтказиб юборган голларини кўрганмисиз?! Музаффар Умрзоқов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин нима қилди?!
-...
Шунда ҳам қўллаб-қувватлаш керакмиди Абрамовни?! Бугун мазкур футболчиларнинг бирортаси терма жамоадан таклиф олаётгани йўқ. Карленовичнинг ёрдами билан атак-чечак қилиб юришибди!
Хориж йиғинларида кераксиз клубларга қарши ўртоқлик ўйинларига кўникиб кетдик. Ҳар қалай мураббий бу нарсанинг керакли эканини исботлашга ҳаракат қилди. Тунис терма жамоаси билан ўйнаймиз дея Тунисга бориб, маҳаллий клублардан ортганимиз йўқ. Ваҳоланки талаб ва таклиф Абрамовнинг ўзидан чиққан эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Москвада “Локомотив” билан ўйнаб, бор йўғи машғулот майдонига раво кўрилди. Бу ҳам етмаганидек, маҳаллий журналистлар олдида бир ҳил рақамдаги футболкаларда футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Россия матбуоти учун мавзу бўлишди! Бугун Абрамов терма жамоа футболчиларини жон бериб “Локомотив” сафига қўшишга уринмоқда...
Терма жамоада у аввал Инилеев билан, кейин Қосимов билан фаолият олиб борди. Бугун терма жамоаларда Абрамов истамайдиган киши ишлаяптими? Ёки Инилеев ва Қосимов Абрамов билан ишлаш учун оёқ тираб туриб олганмиди? Меҳр икки ҳил бўлгани учун ҳам, бу уч мураббий икки ҳил натижа кўрсатмадими? Кимда шароит ва имконият бўлса ўша зафар қучаётганини инкор этадиганлар борми?
Осиё Кубоги Инилеевга ҳам, Қосимовга ҳам керак эди. Абрамовдан 4 йил олдин Рауф Талгатович бизни ярим финалга ишонтира олганди. Саудияга қарши чорак финал ўйинида ҳакам қўпол хатога йўл қўймаганида, Ўзбекистон 2007 йилдаёқ ярим финал мазасини тотиб кўриши мумкин эди. Жаҳон чемпионати саралашига футболчилар тайёр эмасди. 2011 йилги Осиё Кубогида уларни руҳлантириш қийин бўлмади. Ҳориж клубларидан ташриф буюрган скаутларнинг ўзи футболчиларимиз учун мотивация вазифасини ўтаб беришмадими?
Абрамов қониқарли фаолият олиб бормоқда. Бу борада гап сўз бўлиши мумкин эмас. 4 йил аввал мутахассис Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан муваффақиятсизликка учраганидан кейин ҳам унга олимпиячилар қайта ишониб топширилди. Ваҳоланки ЎФФ тарихида ҳеч бир мураббийга икки қайта имконият берилмаганди!..
Бугун Карленович катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. У эришаётган ютуқлар мухлис ва мутахассислар қатори бизни ҳам руҳлантирмоқда. Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли мамлакатлари қаторига қўшилишида Абрамовнинг хизмати беқиёс. У билан ҳар қандай рақибга тик боқиш мумкин. Футболчилар билан ишлаш, уларни руҳлантириш, йиғинлардаги тайёргарлик ва ўртоқлик ўйинларидаги стратегия... Барчаси аъло даражада. Шундай экан биз уни кўкка кўтарамиз. Биз у билан елкадош бўлишга ҳаракат қиламиз.
Лекин терма жамоадаги амал ёрдами билан ортидан эргашиб юрадиган футболчиларига имкон берса, терма жамоанинг ёрдами билан футболчиларни қайсидир клубга ўтишга “кўндирса”, берган ваъдаларини бажара олмай қолса, қайсидир жойда ҳаддидан ошиб кетса – биз керакли нарсани талаб қилиб оламиз.
...чунки биз башоратчи эмасмиз! Реал воқеълик ҳақида хабар берамиз. Керак пайтда танқид қиламиз, ўз вақтида кўкка кўтарамиз. Абрамовга ҳеч кимнинг шахсий адовати йўқ! Биз шунчаки журналистмиз ва ўз вазифамиздан чекинмасликка ҳаракат қиламиз. Агар кимдир озгина эҳтиросга берилса маъзур тутинг. Абрамов ПФЛ ишига ҳам аралашаётганда ҳеч ким “хей” деяётгани йўқ-ку!..
Биз жаҳон чемпионатида, олимпиядада ўйнашни хоҳлаймиз! Бунинг учун терма рулида Мирсодиқов бўладими ёки Абрамов – бизга умуман аҳамияти йўқ. Насиб бўлиб барчасига эриша олсак бу жарналистларнинг хатоси ёки муваффақиятсизлиги бўлмайди! Бу ҳолат Абрамов ва мухлислар байрамидир! Ўша байрамда мухлис сифатида иштирок этиш, журналист сифатида уни шарҳлаш барчамизга насиб этсин!

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:21, 17.01.2012. Ўқилди: 20422 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.