Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Конте шогирдларининг ғалабали серияси Неаполда тўхтайдими? Ёхуд «Наполи» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун, аниқроғи соат 21:45 Италиянинг Неапол шаҳридаги "Диего Армандо Марадона" стадиони катта футбол учрашувига гувоҳ бўлади. "Наполи" ўз майдонида пешқадам "Интер"ни қабул қилади. Чемпионликни мақсад қилган миланликлар сафардан ҳам 3 очко билан қайтадими, ёки Гаттузо шогирдлари "Интер"нинг А серияда чемпионлигига қаршилик қиладими? Ҳозир эса айнан шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. "Наполи" - "Интер" учрашуви ҳақидаги, қисқача превьюни сизларга тақдим этамиз.

"Наполи"

"Наполи" айни пайтда А серия жадвалида 5 ўринда кетмоқда. Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўриндан "кўклар"ни 2 ўрин ва 3 очко ажратиб турибди. Шунинг учун ҳам Женнаро Гаттузо шогирдлари мавсум якуни арафасида умуман бўшашишлари керак эмас. Агарда, янги мавсумда Европа клублари орасидаги энг катта мусобақада Неаполь жамоасини кўрмаслигимиз мумкин. Умуман олганда, "Наполи"нинг А сериядаги ишлари яхши кетмоқда. Буни охирги 6 учрашувдан 5 мартасида ғалаба қозонганидан ҳам сезиш мумкин. Клуб фақатгина, икки тур олдин "Ювентус"дан 1:2 ҳисобидаги мағлубият аламини тортиб кўришди.

Бугунги баҳсни "Наполи" сафидан бир қанча муҳим футболчилар ўтказиб юборади. Хусусан, жамоа дарвозабони Давид Оспина, мексикалик Ирвинг Лозано ва Фаузи Гулям каби футболчилар ўтказиб юборади. Мазкур йўқотишлар орасидаги энг ёмони, Лозано ҳисобланади. Чунки, ушбу футболчи Гаттузо жамоасига бир қанча учрашувларда ёрдам бериб келган. Колумбиялик дарвозабон ўрнида Мерет майдонга тушса, Лозано ўрнига "нерадзурри"лар собиқ футболчиси Политано майдонга тушиши мумкин. Шунингдек, Петр Зелиньски жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва бугун катта эҳтимол билан бугун польшалик футболчи учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлайди.

"Интер"

Шубҳасиз, ҳужумчи Ромелу Лукаку нафақат Антонио Конте учун, балки бутун "Интер" жамоасининг чемпионатдаги энг муҳим футболчиси ҳисобланади. Ромелу 29 ўйинда майдонга тушиб, 21 марта гол уришга эришди. Қолаверса, "нерадзуррилар"нинг яна бир футболчиси Лаутаро Мартинесни ҳам айтиб ўтишимиз керак. Айни пайтда ЛаЛу жуфтлиги Италия чемпионатининг энг самарали ҳужум тандеми ҳисобланади. Ўтган турги ғалабада эса, "Интер"нинг бошқа бир футболчиси қаҳрамонга айланди. Ушбу футболчининг голи билан миланликлар ўз уйидада "Кальяри" устидан ғалаба қозонишга эришишди. "Интер" ҳозирги пайтда супер формада турибди. А серияда қайси жамоа рақиблик қилаётган бўлса ҳам, аяб ўтиргани йўқ. Бугунги баҳс олдидан "Наполи"га жуда қийин бўлиши аниқ. Конте шогиртлари ўтказган ҳар бир учрашувларининг, деярли ҳар бирида гол уриб келмоқда. Ҳозирда "нерадзурри" 69 гол билан, чемпионатдаги энг кўп гол киритган жамоа бўлиб турибди. Милан клуби ўз натижалари ва ўйини билан ҳақиқатан ҳам ажойиб, бошқа жамоаларда ҳозирча бунчалик ўзига бўлган ишонч сезилмаяпти. Антонио Конте ушбу мавсумда 10 йилдан бери, Италияда гигантлик қилаётган "Ювентус"ни сериясига нуқта қўйиши мумкин.
Бугунги баҳс олдидан "Интер"да катта йўқотишлар деярли йўқ. Фақатгина, Артуро Видал ва Александр Коларов майдонга туша олмайди.

Эҳтимолий таркиблар:

Наполи (4-2-3-1): Мерет; Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Мариу Руи; Фабиан Руис, Демме; Политано, Зелински, Инсинье; Осимхен


Заҳира: Контини, Рахмани, Максимович, Хюсай, Бакайоко, Лоботка, Эльмас, Мертенс, Петанья, Чиоффи
Мураббий: Женнаро Гаттузо
Дисквалификация: Лозано
Жароҳат: Гулам, Оспина.

Интер (3-5-2): Ханданович; Шкриньяр, Де Врей, Бастони; Хакими, Барелла, Брозович, Эриксен, Дармиан; Лукаку, Лаутаро.

Заҳира: Раду, Паделли, Раноккья, Д'Амброзио, Янг, Гальярдини, Весино, Сенси, Перишич, Санчес, Пинамонти.
Мураббий: Антонио Конте
Дисквалификация: йўқ.
Жароҳат: Коларов, Видаль.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади. 

Киритилди: 15:09, 18.04.2021. Ўқилди: 2157 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.