Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [31]

ФИФА Эрондаги вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида баёнот берди [26]

«Лидс» мухлислари рўзадор футболчилар учун тўхтатилган ўйинни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Пеп эса уларга жавоб қайтарди [9]

СПЛ. Мане ва Ал-Ҳамданнинг голлари «Ан-Наср»га навбатдаги 3 очкони келтирди, Роналду пенальтидан адашди (Видеошарҳ) [7]

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди [5]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

"Манчестер Сити" 60 очкодан маҳрум этилиши мумкин: 115 та айблов бўйича янги тафсилотлар [4]

Эрондаги легионерларимиз ҳозир қаерда? [3]

Гави сафга қайтмоқда: "Барселона" уни эҳтиёткорлик билан асосий таркибга қайтаради [2]

Кэррик АПЛда кучли учликка кириш ҳақида ўз фикрларини билдирди [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Динамо 1 0
10 ОКМК 1 0
11 Хоразм 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК 0-1 Бунёдкор
1-тур Насаф 1-0 Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Суперлигасиз футбол 2024 йилгача ўлади». Флорентино Перес El Chiringuito сайтига интервью берди (тўлиқ)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Суперлига
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кечадан аввал куни тунда Европа футболида жуда катта ишлар содир бўлиб кетди. Яъни, "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес бошчилигидаги бир нечта мансабдор шахслар томонидан УЕФА Суперлигаси номи остида янги мусобақа ташкил қилиниши ҳақида хабарлар чиқди. Бу янгилик ҳақиқатдан ҳам кўпчилик футболга алоқадор шахсларнинг шокка тушириб қўйди. Бу турнирга УЕФА ҳам, ФИФА ҳам ўз санкцияларини қўллади. Бугун эса ушбу мусобақанинг бош ташкилотчиси Флорентини Перес "El Chiringuito" спорт нашрига интервью берди. Ҳозир эса биз сизга мазкур суҳбатни тўлиғича тақдим этамиз.

Мен баскетболчи Леброн Жеймснинг маошини биламан, чунки у жамоатчиликка маълум, аммо УЕФА президентининг маоши қанчалигини билмайман. Нима учун? УЕФА бутун тарихи давомида яхши имиджга эга бўлмаган, шаффофлик зарур. Пандемия туфайли иш ҳақимни қисқартирганман, УЕФА ёки Ла Лига президенти буни қилмаган деб ўйлайман.

Ҳатто ҳомийлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келамиз. Адидас, ҳамда Эмиратес компаниялари ҳам қийинчиликларга дуч келишди ва биз ҳам ушбу вазиятда улар билан бирга бўлишимиз керак. Пандемиядан кейин ҳеч нарса содир бўлмаган деб ўйлайдиган одамлар бор. Бу пул учун кураш эмас, бу футбол учун кураш. Биз футболни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқдамиз, баъзилар учун эса бунинг аҳамияти йўқ, чунки бу уларнинг молиявий манфаатларига мос келмайди.

Биз Чемпионлар Лигасини Суперлига билан алмаштириш орқали пандемия туфайли даромад йўқотишларини камайтиришимиз мумкин деган хулосага келдик. Эфирга чиқиш ҳуқуқидан бошқа даромадингиз бўлмаганида, сиз бутун дунё мухлисларига катта клубларнинг бир-бирига қарши ўйинларини томоша қилишларига имкон берадиган янада қизиқарли ўйинлар яратиш учун ечим таклиф қиласиз. Реал Мадрид жуда қийин иқтисодий аҳволда. "Реал" икки мавсумда 400 миллион евродан кўпроқ зарар кўрди - бу шунчаки "Реал Мадрид"! Қолган жамоаларчи? Уларни ҳам ўйлаб кўрдингизми?

Ушбу Суперлига бой жамоалар учун мусобақа эмас, бу бирдамлик ва футболни асраб қолиш мажбуриятидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган мусобақадир. Биз имкон қадар тезроқ бошлашни хоҳлаймиз, УЕФА ва ФИФА билан гаплашмоқчимиз, аммо улар ғазабланмасликлари керак. Катта жамоалар янада жозибали, улар энг кўп пул ишлашади. Менга таниш бўлмаган жамоаларни томоша қилиш қизиқроқ эмас деб ўйлайман. Ушбу ўзгариш биз мухлислар олдида қарздормиз. Суперлига билан ҳамма нарса яхшиланади, шу жумладан ВАР ва ҳакамлар. Суперлигасиз футбол 2024 йилгача ўлади. Ҳам катта, ҳам кичик клублар ўлади.

Футболчилар халқаро учрашувлардан ёки турнирлардан четлаштириладими?


Бундай бўлмайди. Мен ҳар бир ўйинчини сизнинг терма жамоангизда ўйнашингизга тўсқинлик қила олмаслигига ишонтирмоқчиман.

УЕФА президентининг таҳдидлари?

"Реал" Чемпионлар Лигасидан четлаштирилмайди. Мен бунга 100% кафолат бераман, бизни ҳеч ким Чемпионлар Лигасидан чиқариб юбора олмайди. УЕФА Чемпионлар Лигаси учун 2024 йил учун янги формат тайёрлади, аммо бу вазиятда ушбу муддатгача футболимиз инқирозга учрамаса ва бунга ҳеч ким кафолат ҳам бера олмайди. Биз УЕФА мулки эмасмиз, улар бизни бошқара олмайди. УЕФА монополияси тугади ва янги давр бошлаш арафасидамиз.

УЕФА президентининг кеча айтган гаплари ақлга сиғмайдиган даражадаги сўзлар эди. У Аньеллига ҳурматсизлик қилди. УЕФА ўзгариши керак. УЕФА президентининг Европанинг улкан клуби президентини хафа қилишга қодирлиги кулгили. Бизга футболда бундай одамлар керак эмас. УЕФА президенти дегани, бошқаларга нисбатан ҳурматсизлик қилади дегани эмас-ку.

Нега "Реал" - "Валенсия"га қарши тўлиқ таркибда ўйнай олмайди? Баскетболда жамоалари чемпионатда ва яна шунга ўхшаш мусобақада - Евролигада ўйнашади. Улар мазкур турнирларда жуда катта натижаларга эришишади. Хўш, бизчи?
Биз ПСЖни,  ҳатто, ҳали бирон бир немис клубини ҳам суперлигага таклиф қилмадик. Агар ПСЖ ва "Бавария" қўшилишни рад этса, биз Суперлигани бекор қилмаймиз ва бу бемаънилик ҳисобланади.
Суперлига ёпиқ лига эмас. Бу мутлақо нотўғри. Бу ҳар қандай яхши жамоа номидан қатъий назар кириши мумкин бўлган очиқ лигадир. Агар сиз Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқсангиз, УЕФАдан 120 дан 130 миллион еврогача пул оласиз, аммо Суперлигада кўпроқ пул ишлашингиз мумкин. Исталган жамоа қўшилиши мумкин. Агар, хоҳласа, "Севилья" ҳам Суперлигага кира оладиган клублардан биридир.

Агар Суперлигага қўшилган жамоалар мусобақани тарк этишга қарор қилса нима бўлади?
Йўқ, бундай бўлмайди. Шанба куни мазкур мусобақада қўшилмоқчи бўлган барча клублар керакли ҳужжатларни имзоладилар.

"Барселона" қийин иқтисодий вазиятни бошдан кечирмоқда ва Лапорта дунёнинг барча йирик клублари сингари буни дарҳол англаб етди ва ўз қарорни тезда қабул қилди. Суперлига бутун футбол оламини қутқаради. Жоан Лапортани ишонтириш қийин бўлмади, чунки у президент ва ўз клуби, ҳамда мухлислари олдида жавоб беради.
Суперлигани келаси мавсумда бошламоқчимиз, шунинг учун биз айнан ҳозир яратилганлигини эълон қилишга қарор қилган эдик. Мендаги бор тажриба сабаб, президент этиб сайландим ва ушбу вазифамни тўлиқ адо этишга ваъда бердим.

Биз ФИФА ёки УЕФА билан муроса топишга ҳаракат қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Агар келиша олмасак ҳам, орқага қайтмаймиз. Кўпроқ вақт талаб этилса ҳам ишлашда давом этамиз. Ҳафтанинг икки кунида дунё футболининг энг яхши учрашувларини томоша қилиш имкониятини яратиб беришни хоҳлаймиз. Дам олиш кунлари миллий лигаларнинг ўйинларига зиён етказмасдан ўтказишга қарор қилганмиз.

Футболга қизиқиш йўқолмоқда, томошабинлар сони кундан-кунга пасаймоқда, телевизион ҳуқуқлар, шунингдек пандемия бу жараённи тезлаштирди. Бирор нарса қилиш керак эди, чунки ўзгаришларсиз биз ҳалок бўламиз. Бу аниқ.

16-24 ёшли мухлислар футболга қизиқиш билдирмайдилар.

Барча статистик ва тадқиқотларга кўра, ёшларнинг 40% футболга қизиқиш билдирмайди, чунки жуда паст сифатли ўйинлар мавжуд эмаслигидан эмасмикан. Ҳозирги кунда ўспиринлар футболдан кўра кўпроқ видео ўйинларга қизиқишмоқда ва биз уларни қайтариш учун бирон бир нарса қилишимиз керак. Мен мослашишим керак эди. Худди шу нарса 50-йилларда содир бўлган, УЕФА ва ФИФА еврокубокларга қарши бўлган.

Чемпионлар Лигаси чорак финалгача ҳеч кимни қизиқтирмайди. Энг катта қизиқиш нима? Катта клублар ўйнасин. Биз спорт учун мумкин бўлган ҳамма нарсани бажаришга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар Лигаси жозибадорлигини йўқотди ва биз футболни қутқариш учун Суперлигани яратдик.

Кўпгина ОАВ вакиллари бизнинг асосий мақсадимизни пул дея айтиб ўтишди, лекин бизнинг асосий мақсад футболни сақлаб қолишдир. УЕФА ёки ФИФА қарши чиқаётган бўлса, айнан улар ҳар доимги даромадини йўқотишини сезганлиги учун, бизга нисбатан санкцияларини эълон қилмоқда. Агар тепада турганларнинг пули бўлса, бу ҳаммага тегади ва футбол пирамидасини сақлаб қолишда ёрдам беради: биз бошқа клублардан футболчилар сотиб оламиз ва бирдамлик тўловларини тақдим этамиз.

Чемпионлар Лигасининг янги форматини ҳеч ким тушунмайди ва мен бу ислоҳот футболни сақлаб қолиш учун етарли эмаслигига аминман. Мен "Реал" жамоасига эгалик қилмайман, аммо клубни 2000 йилда жуда қийин иқтисодий вазиятдан қутқариш учун унга қўшилганман. Энди биз футболни сақлаб қолмоқчимиз, чунки вазият ёмон. Биз ривожланишимиз керак.


El Chiringuito*дан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

Манба: El Chiringuito
Киритилди: 16:34, 20.04.2021. Ўқилди: 4355 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.