Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жадигеров — Таиланддаги илк ўзбек легионери

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
www.stadion.uz

20 январь куни юртимиздан ташқарида тўп сураётган футболчиларимиз сони яна биттага кўпайди. Бугун ўтган мавсумни «Бунёдкор» таркибида ўтказган марказий ярим ҳимоячи Асқар Жадигеров Таиланднинг амалдаги чемпиони — «Бурирам Юнайтед» клуби билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. («Бурирам Провинциал Электрисити Ауторити» шу кунларда номини «Бурирам Юнайтед»га янгилади)

32 ёшли футболчи ўз агенти Санъат Шарипов билан Тошкент-Бангкок йўналиши билан Жануби-шарқий Осиёга 18 январь куни эрталаб жўнаб кетган эди. Кеча — 19 январь куни Жадигеров Таиланд пойтахтида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва бугун «Бурирам Юнайтед» билан керакли ҳужжатлар остига имзо чекди.

— Йил охирида футболчининг «Бунёдкор» билан бир йиллик меҳнат шартномаси тугаб, у эркин агент мақомини олганди. Ва шу кунгача у мустақил тарзда ўзи машғулотлар ўтказиб келаётганди, — деб шарҳ бермоқда воқеаларга сўнгги пайтда фаол иш олиб бораётган С.Шарипов. — Жадигеровни ўз сафларида баъзи маҳаллий клубларимиз кўрмоқчи бўлишди. Унга Қозоғистондан ҳам яхши таклиф тушганди. Аммо, менимча, биз энг мақбул вариантни танладик. Биринчидан, Асқар юқори даражадаги футболда қоляпти — у кетма-кет учинчи мавсум ОФК Чемпионлар лигасида иштирок этади. Иккинчидан, «БЮ» раҳбарияти билан келишувимизга кўра, шартнома дастлабки мавсумдан сўнг кейин яна бир йилга узайтирилиши кўзда тутилган. Жадигеровнинг ёшида бу жудаям муҳим.

— Таиланд — бу мен учун янги кашф этилаётган минтақа, — дейди ўйинчининг ўзи. — Мен ўз имкониятларимни яхши биламан. Ва бемалол айта оламанки, «Бурирам Юнайтед»нинг ўйинини белгиловчи асосий футболчилар қаторидан ўрин олишимга ишонаман. Ҳарқалай, мен катта иштиёқ билан шунга ҳаракат қиламан. Клуб раҳбарияти ҳам мендан ўзи шуни кутаётганлиги аниқ.

Ярим ҳимоячимиз «Бурирам»да 28-рақамда тўп сурадиган бўлди.
Жадигеров энди «БЮ» билан бирга Осиё Чемпионлар лигасида — тўртта мамлакатнинг тўртта чемпиони жамланган «Н» гуруҳида «Гуангчжоу Эвергранде» (Хитой), «Чжонбук Хёндэ Моторс» (Корея Республикаси) ҳамда «Касива Рейсол» (Япония) клубларига қарши майдонга чиқади. Илк беллашувни «Юнайтед» 7 март куни ўз уйида Япония чемпиони билан ўтказади. Таиланднинг 2012 йилги чемпионатининг бошланиши эса тахминан 16 мартларга белгиланган.

Асқарнинг эндиги фаолиятини кузатиб бориш кўпчиликка жудаям ўзгача бўлади. Чунки у Таиланддаги биринчи легионеримиз сифатида қайд этилмоқда. Ўзбек футболчисининг у ердаги натижалари қандай кўринишга эга бўлишини қизиқиш билан кутиб қоламиз.

Бобурбек ТУРСУНОВ

МАЪЛУМОТ УЧУН:
ЖАДИГЕРОВ Асқар Иброҳим ўғли
1980 йил 5 январь куни Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ тумани Янгибозор шаҳарчасида туғилган
Ўйнаган клублари: «Паркент» (1996), «Бектемир» (1997), «Сирғали» (1998), «Хива» (1999), «Самарқанд-Динамо» (2000-2001), «Андижон» (2002-2003, 2007-2009), «Ясси-Сайрам» Қозоғистон (2004), «Ордабаси» Қозоғистон (2005-2006), «Пахтакор» (2010), «Нанчань Байи» Хитой (2010), «Бунёдкор» (2011), «Бурирам Юнайтед» Таиланд (2012-...)
Эришган ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони — 2011, Ўзбекистон вице-чемпиони — 2010

***

Асқар Жадигеровнинг янги жамоаси ҳақида ҳам қисқача ахборот бериб ўтишни лозим топдик.
«Бурирам Юнайтед» футбол клуби (эски номи — «Бурирам ПЕА»)
Бурирам шаҳри, Таиланд
1970 йили ташкил топган
Стадиони — «Нью Ай-Мобайл» (New I-Mobile Stadium), 24 000 томошабин сиғдиради
Раҳбари — Невин Чидчоб
Клуб менежери — Тадтеп Питакпулсин
Бош мураббий — Аттапол Пуспаком (2010 йил май ойидан буён)
Ёрдамчи мураббийлар — Чарнчаи Хансуб, Сане Фонманисак
Уй формаси — тўқ кўк, меҳмондагиси — оқ
Таиланд чемпиони — 2008, 2011
Таиланд вице-чемпиони — 2004-05, 2010
Таиланд футбол ассоциацияси кубоги соҳиби — 2011
Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи қатнашчиси — 2009, плей-оффда ютқазиб, ОФК кубоги гуруҳ иштирокчиси — гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, мусобақадан чиқиб кетган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:26, 20.01.2012. Ўқилди: 19610 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.