Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зидан фаолиятидаги энг ноқулай рақиб — Тухелга қарши. Ҳаммаси «Реал» — «Челси» учрашуви ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа Чемпионлар Лигаси ўзининг энг қизғин палласига чиқди. Пойгада фақат тўрт жамоа қолди. Улардан иккиси бугун ўзаро тўқнаш келади — Мадридда ҳақиқий титанлар жанги бўлиб ўтади.

Футбол оламида инқилоб қилишга уриниш барбод бўлди, Суперлига лойиҳаси бир неча кун ичида муваффақиятсизликка юз тутди. Флорентино Перес таслим бўлмаяпти ва Суперлигани ташкил қилиш ғоясидан кечмаяпти, бу орқали у УЕФАнинг асосий душманига айланди. Бироқ мадридликларни Чемпионлар Лигасидан четлатиш ҳақидаги гаплар ҳозирча фақат гаплигича қолмоқда. Бу шуни англатадики, Европанинг энг нуфузли мусобақасидаги «Реал» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашув аввалдан белгиланган вақтда бўлиб ўтади.

Мураббийлар тўқнашуви

Зинедин Зидан ва Томас Тухель қарама-қаршилиги мухлислар орасида у қадар машҳур эмас. Бироқ улар бунга қадар ўзаро тўрт бор тўқнаш келишга улгурган ва уларда Тухель франциялик ҳамкасбига ютқазмаган. Тухель қўл остидаги «Боруссия» 2016 йилда ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Реал» билан икки бор 2:2 ҳисобини қайд этган. 2019 йилда эса «ПСЖ» бошқарувида 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба ва 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган. Тўрт ўйинда 15 та гол (бир ўйинда ўртача 3,75) қизиқарли курашни кафолатлайди.

Қайд этиш жоиз, «Челси» Тухель қўл остидаги бирорта сафар ўйинида ҳали ютқазмади. Шунингдек, Тухель Зидан Чемпионлар Лигасида мағлуб этолмаган уч мураббийдан бири ҳисобланади.

«Реал»

B гуруҳи аввалданоқ «ўлим гуруҳи» деб аталганди. «Реал» бу гуруҳни биринчи ўринда якунлади. Аммо бу ишни жуда қийинчилик билан уддалади. Гуруҳда қолиб кетиш хавфи сўнгги турга қадар сақланиб қолди, якунда 10 очко «Боруссия М», «Шахтёр» ва «Интер»ни ортда қолдиришга етарли бўлди. 1/8 финалда Мадрид жамоаси «Аталанта»ни қийинчиликсиз таслим этди (1:0, 3:1), чорак финалда эса «Ливерпуль» (3:1, 0:0) доғда қолдирилди.

Эден Азар айнан собиқ жамоасига қарши ўйин арафасида сафга қайтди. Деярли икки йил аввал Эден Азар «Челси»ни жаҳоннинг энг ёрқин юлдузларидан бири сифатида тарк этганди. Бироқ бельгиялик футболчининг Испаниядаги ишлари юришмади. Салкам икки мавсум давомида Эден 358 кунни жароҳат билан ўтказишга мажбур бўлди. У нарх ва даража борасида «Реал» тарихидаги энг муваффақиятсиз трансфер сифатида эътироф этилмоқда.

Азарнинг сўнгги жароҳатини тиклашга 38 кун вақт кетди, ниҳоят Эден «Бетис»га қарши кечган шанба кунги ўйинда майдонга тушди ва 14 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт ичида Азар самарали ҳаракатларни амалга ошира олмаган бўлса-да, муҳим ўйин олдидан ўйин амалиётига эга бўлди. Балки бельгиялик иқтидор эгаси ушбу қарама-қаршиликдан кейин собиқ жамоасида қолиб кетган жанговарлик руҳининг бир бўлагини қайтариб олар...

Алмаштириб бўлмас ярим ҳимоя триоси. Тони Кроос, Каземиро ва Лука Модрични муаммоларга кўмилиб ётган «Реал»ни ушлаб турган таянчларга қиёсласа бўлади. Ушбу трио нафақат ёрқин ўйини билан, балки ўринбосарлар йўқлиги учун ҳам ушбу учрашувда майдонга тушиши деярли аниқ. «Реал»нинг ўйин учун қайдномасига назар ташланса, бу уч футболчидан бошқа Иско, Аррибас ва Бланко номларини учратиш мумкин. Бироқ шуни унутмаслик лозим, Кроос кичик жароҳат сабаб мадридликларнинг сўнгги уч ўйинини ўтказиб юбориб, эндигина сафга қайтди. Бироқ Marca хабарига кўра, бу ўйинда иштирок этиш учун германиялик футболчига ҳеч нарса халал бермайди.

Бундай шароитда Федерико Вальверденинг қўшимча куч сифатида бўлиши айни муддао бўларди, бироқ уругвайлик футболчи коронавирусга чалиниб қолгани боис ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, Лукас Васкес, Ферлан Менди ва Серхио Рамос ҳам «Реал»га ёрдам бера олмайди.

«Челси»

Лондонликлар «Севилья», «Ренн», «Краснодар» билан бир гуруҳдан жой олди ва осонликча плей-офф масаласини ҳал қилди. Нимчорак финалда «Челси» «Атлетико»га иккита ўйинда жавобсиз учта гол ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Қуръа «кўклар»га яна омадли келди ва ярим финал йўлида «Порту» таслим этилди.

Ҳужумчиларга бой клуб айнан олдинги чизиқда муаммо сезмоқда. Томас Тухель жамоаси аввалига ажойиб прагматик ўйинлари билан натижалар қайд этди. Бироқ сўнгги ўйинларда бу прагматизм кичик инқирозга олиб келди. «Астон Вилла»га урилган тўртта голдан кейин барчаси яхши томонга ўзгаришига умид туғилганди, бироқ «Челси» шундан кейинги тўртта ўйинда бор-йўғи иккита гол урди. Жамоанинг «Брайтон»га қарши ўйиндаги «хГ» (кутилган голлар) кўрсаткичи 0,81 ни ташкил этган бўлса, «Вест Ҳэм» билан ўйинда 2,52 ни кўрсатди. Бу ўйинларда Лондон клуби бор-йўғи битта гол урди. Бироқ алоҳида таъкидлаш жоиз, голга Тимо Вернер муаллифлик қилди. Германиялик иқтидор эгасининг АПЛ ва «Челси»га мослашиш жараёни қийналаётгани ва узоқ давом этган қуруқ серияси — бу энди алоҳида мавзу.

Мэйсон Маунт Тухель даврида ҳам асосий ўйинчи бўлиб қолмоқда. Фрэнк Лэмпард «кўклар»ни тарк этганидан кейин мухлисларни хавотирга солаётган саноқли жиҳатлар бири Маунтнинг келажаги эди. Сабаби «Челси» тарбияланувчиси «Дерби Каунти»да ижарада юрган вақтдаёқ Лэмпард қўл остида ёрқин ўйин намойиш қилганди. Мутахассис Лондонга келгандан кейин ҳам Маунт асосий таркиб ўйинчисига айланди. Томас Тухелнинг келиши футболчининг жамоадаги ҳолатига салбий таъсир ўтказмади: Мэйсон ҳамон асосий таркибнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. У ҳали «Челси»нинг «юраги» бўлишга улгурмади, аммо бу темп билан яқин орада бу даражага етишига шубҳа йўқ.

Эҳтимолий таркиблар:

«Реал»: Тибо Куртуа, Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Начо, Каземиро, Лука Модрич, Тони Кроос, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Карим Бензема.

«Челси»: Эдуард Менди, Сесар Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Антонио Рюдигер, Рис Жеймс, Бен Чилуэлл, Нголо Канте, Кристиан Пулишич, Мэйсон Маунт, Кай Ҳаверц.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:00, 27.04.2021. Ўқилди: 4503 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.