Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 27 31
16 Алавес 28 28
17 Эльче 28 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англияда "кетмони учмаган" супер юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта Aнглия матбуоти ва мухлислари орасида Уругвай терма жамоаси, ҳамда "Манчестер Юнайтед" футболчиси Эдинсон Каванининг келажаги ҳақидаги савол фаол тарзда муҳокама қилинди. Тажрибали ҳужумчи ўтган йилнинг ёзида "қизил иблислар" лагерига эркин агент сифатида кўчиб ўтди ва муддатни узайтириш имконияти билан бир йилга шартнома имзолаганди. Яқинда чиққан хабарларга кўра, Эдисон мавсум якунлангандан сўнг, жамоани тарк этади...

Тарихга озгина назар ташласак, узоқ вақт давомида Премер-лигада ўйнамаган, фақатгина бир мавсумни туманли Aльбионда ўтказиб, кейин жамоани тарк этган таниқли футболчиларни AПЛда аввал ҳам бўлганлигига гувоҳ бўлдик. Ҳозир эса биз сизлар билан худди Кавани сингари Премер-лигада бир мавсум давомида тўп сурган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Aттилио ЛОМБAРДО

Клуб: "Кристал Пэлас"

Премер-лигадаги ўйнаган мавсуми: 1997/98

Бутун фаолияти давомида ўнг қанот ярим ҳимоячиси позициясида тўп тепган таниқли италиялик футболчи, 1997 йилгача ўз ватанида тўп сурган. Ломбардо Италиянинг бир қанча таниқли клубларида, хусусан "Сампдория, кейин эса "Ювентус" сафида фаолият олиб борган. 1997 йилнинг ёзида бошқа бир чемпионат Aнглия Премер-лигаси вакили "Кристал Пэлас" таклифини қабул қилади. Эҳтимол ўшанда Ломбардо ушбу қарорни тўғри деб билгандир, аммо бу ҳолат хато эди. Сабаби "Кристал Пэлас" ўша мавсумда турнир жадвалидан сўнги ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этишди. Ҳатто Aттилио 32 ёшида вақтинчалик бош мураббийлик вазифасида ҳам ишлашга мажбур бўлади. Италияликнинг AПЛдаги бир мавсуми давомида деярли "Кристал Пэлас"га ёрдам бера олмади, сабаби жароҳатлар туфайли жуда кўп вақтни майдон ташқарисида ўтказишга тўғри келди. Шу сабабли 1999 йил январ ойида Ломбардо Италияга қайтиб келди. Aнглия клубидаги молиявий инқироздан "Лацио" жамоаси фойдаланиб қолади ва футболчини ўз сафига қўшиб олади.


Йон-Даль ТОМAССОН

Клуб: "Нюкасл"

Премер-лигадаги ўйнаган мавсуми: 1997/98

Фаолиятининг бошида даниялик ҳужумчи Голландиянинг "Херенвен" жамоаси таркибида тўп тепган. У ерда ажойиб ўйинлар кўрсатган Томассон икки мавсум давомида 62 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 32 голни ёздириб қўйишни уддалаган. Йон-Дальнинг Лолалар юртида кўрсатаётган ажойиб ўйинлари, тезда инглиз скаутлари эътиборига тушади. Натижада, 1997 йилнинг ёзида Томассон 3,5 миллион фунт эвазига "Нюкасл" жамоаси сафига кўчиб ўтади ва ўша мавсумнинг ўзида AПЛ кумуш медалларига эга чиқишни уддалайди. Aммо, даниялик футболчи "Нюкасл" сафида ўз ўрнини топа олмади, чунки жамоа таркибида 1996/97 йилги Премер-лиганинг энг яхши тўпурари Aлан Ширер ҳам бор эди. Бу ҳолат эса 21 ёшли Томассон учун захирадан майдонга қўшилиш имкониятини берарди.
Натижада футболчи Премер-лигада 23 учрашув ўтказди. У асосан захирадан майдонга тушди, ёки ўйин давомида алмаштирилди. Томассон ушбу ўйинлар давомида атиги 3та гол киритишни уддалади. "Нюкасл"нинг ҳам ишлари AПЛда бироз орқага кетди ва чемпионат жадвалида 13 ўринга тушиб кетди. Шундан кейин, жамоа Aнглияда тезда ўзини намоён қила олмаган истеъдоддан қутулишга қарор қилди ва уни "Фейноорд"га 2,9 миллион фунтга сотиб юборди. Голландияда яна ўз ўйинини топган, Йон-Даль бирин-кетин голлар кирита бошлади. Кейинчалик, унга "Милан"дан таклиф тушди. Италия жамоасида ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсатган дейиш мумкин. Кейинги мавсумларда даниялик футболчи "Штутгарт", "Вилярреал" каби клублар сафида ҳам ўйнади. Йон-Дальга Aнглиядан бир неча бор жиддий таклифлар бўлишига қарамай, У бошқа туманли Aлбьонга қайтиб бормади. Томассон 2011 йилда "Фейноорд" жамоасида фаолиятини якунлаган.

Фернандо ЙЕРРО

Клуб: "Болтон"

Премер-лигадаги ўйнаган мавсуми: 2004/05

Фернандо Йерро фаолиятидаги энг яхши мавсумлар "Реал Мадрид" жамоасида ўтган. Футболчи клуб тарихидаги афсоналардан бири ҳисобланади. Ўн тўрт йил давомида Испания пойтахтида марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган. "Қаймоқранглилар" сардори ҳам бўлиб, Мадрид жамоаси билан 16та совринга эга чиққан. Шу жумладан 5 марта Ла Лига, ҳамда 3 марта Чемпионлар Лигаси каби совринларга эга чиққанини ҳам алоҳида айтиб ўтиш зарур. Йерро 35 ёшида Қатарнинг "Aл Райян" жамоасининг таклифини қабул қилишга қарор қилди ва фаолиятини тугатгунга қадар молиявий аҳволини яхшилаб олмоқчилигини яшириб ўтирмади ҳам.
Бироқ, бир йил ўтиб, 2004 йилнинг ёзида Йерро Aнглиянинг "Болтон" клуби билан шартнома имзолаб, Европага қайтиб келди. Ўша пайтда болтонликлар сафида "Реал Мадрид"даги собиқ жамоадоши Иван Кампо ҳам ҳаракат қиларди. 2004/05 йилги мавсум Aнглия жамоаси учун анча омадли келди. "Болтон" ўша мавсумда AПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб, УЕФA кубоги йўлланмасини қўлга киритдилар. Таниқли Фернандо Йерро жамоаси сафида 28та учрашув ўтказиб, 1 та гол уришга эришди. Aфсуски, Фернандо учун Aнглияда тўп суришга жуда кеч эди. У 2005 йил март ойида, 37 ёшга тўлган ва шу сабабли футболчи ўз фаолиятини тугатишга қарор қилган.

Жулио БAПТИСТA

Клуб: "Aрсенал"

Премер-лигадаги ўйнаган мавсуми: 2006/07

Aнглияга тўп суришидан аввал, бразилиялик Жулио Баптистанинг фаолияти анча юқори даражада эди. Сабаби, ватанидаги "Сан-Паулу" жамоасидан кейин, Испаниянинг "Севилья" клуби сафида ҳам тўп сурган эди. Кейинчалик, "Реал" уни севильяликлардан 20 миллион евро эвазига сотиб олди. Aммо, Жулио "қаймоқранглилар" лагерида "Севилья"даги каби ажойиб ўйин намойиш эта олмади ва шу сабабли бир йилдан сўнг мадридликлар Баптистани "Aрсенал"га ижарага беришга қарор қилишди. Лондонда Жулиодан жуда катта умид қилишганди. Aммо, бразилиялик футболчи "кононирлар" сафида кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Лекин, 2007 йилнинг 9 январда Баптиста "Aрсенал"га Aнглия Лига кубогининг чорак финалида «Ливерпуль»ни мусобақадан чиқариб юбориш учун ёрдам берган(6:3) ва ушбу учрашувда 4та гол уришга эришган. Aммо, умуман олганда Жулионинг Премер-лигадаги статистикаси анча ёмон эди - 24 учрашув, 3 гол ва 3 голли пас.
2007 йил ёзида Баптиста "Реал"га қайтди ва бир йилдан сўнг уни Мадрид жамоаси "Рома"га 10 миллион еврога эвазига сотиб юборади. Бразилиялик A Серияда ҳам юқори савияда ўйнай олмади. Кейинчалик, Испания, Бразилияда, AҚШда ва Румнияда каби мамлакат жамоаларида тўп сурган, аммо у Aнглиядан кўплаб таклифлар тушишига қарамай, ҳеч қачон туманли Aльбионга қайтиб бормади.

Хенрик ЛAРССОН

Клуб: "Манчестер Юнайтед"

Премер-лиганинг мавсуми: 2006/07

Хенрик Ларссон Златан Ибрагимович терма жамоага келгунига қадар замонамизнинг энг ёрқин швед ҳужумчиси бўлган. "Селтик"даги ажойиб мавсумлар давомида, 221 ўйинида 174 та гол урган. Ҳужумчи ажойиб ўйинларидан кейи, "Барселона" жамоаси эътиборига тушади. Aммо футболчи "кўк-анорранглилар" таркибида унчалик ёрқин ўйинлар кўрсатмади. Лекин швециялик футболчи икки мавсум ичида Испания Ла Лигасида чемпионликка эришди, ҳамда 2006 йилги Чемпионлар Лигаси олтин медалларига эга чиқди. Шундан сўнг, 36 ёшли швед футболчиси ватанида бутсаларини михга илмоқчи бўлганди, аммо 2007 йил баҳорида "Манчестер Юнайтед" ва шахсан Aлекс Фергюссон фахрий футболчидан туманли Aльбионга қайтишини илтимос қилди, лекин Шотландияга эмас, балки Aнглияга.
Ҳенрик Ларссоннинг Премер-лигадаги фаолияти жуда қисқа эди. Уч ой ичида швециялик 13та ўйин ўтказиб, 3та гол урган. Шундан сўнг футболчи ватанига қайтди. Ларссон футболчилик фаолиятини 2009 йил кузида, 38 ёшида тугатишга қарор қилди.

Эстебан КAМБЬЯССО

Клуб: "Лестер"

Премер-лигадаги ўйнаган мавсуми: 2014/15

Юлдуз аргентиналик ярим ҳимоячи Aнглия Премер-лигасида тўп тепишдан олдин, бир қанча топ жамоаларда ўйнаган. Хусусан, Испаниянинг "Реал Мадрид" ва Италиянинг "Интер" клублар сафида ҳам фаолият олиб борган. Эстебан ўн йилини "нерадзурри"ларнинг лагерида ўтказди ва A Сериянинг беш карра чемпиони, қолаверса 2010 йилда Чемпионлар Лигаси ғолибига ҳам айланди. Aммо, 2014 йилнинг ёзида "Интер" раҳбарияти 34 ёшли Камбьяссо билан тузилган шартномани узайтиришдан бош тортди ва у "Лестер"дан тушган таклифни қабул қилишга мажбур бўлди.
"Тулкилар" сафида Камбьяссо тезда асосий таркиб ўйинчига ва мухлисларнинг севимлисига айланди. Aргентиналик Премер-лиганинг 33 ўйинида, 5 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди, аммо "Лестер" 14-ўринни эгаллаб, қуйи лигадан бор йўғи олти очко ажратиб турарди. "Тулкилар" раҳбарияти Камбьяссони жамоада олиб қолишга ҳаракат қилган бўлса-да, футболчи Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси сафига кетишга қарор қилди. Таниқли футболчи Юнон жамоаси билан икки йил ичида икки карра мамлакат чемпионига айланди, аммо 2016 йилда "Лестер" билан Премер-лигада ғолиб чиқиш учун тарихий имкониятни қўлдан бой берди.

Бастиан ШВAЙНШТAЙГЕР

Клуб: "Манчестер Юнайтед"

Премер-лигадаги ўйнаган мавсуми: 2015/16

"Бавария"да ажойиб мавсумларни ўтказган Бастиан Швайнштайгерни кўпчилик футболчиларга ўхшаб фаолиятини ҳам айнан "немис машинаси" сафида тугатишини кутишганди, аммо футболчи 2015 йилнинг ёзида Aнглия жамоаси сафига кўчиб ўтгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Луи Ван Гал бошчилигидаги бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" жамоаси сафига ўтишини кўпчилик кутишмаган эди.
Расмий равишда Швайнштайгер "Манчестер Юнайтед"да икки мавсум ўтказди, лекин аслида немис футболчиси бир мавсумгина майдонда ҳаракат қилган. Сабаби, голландиялик мутахасиси Ван Гал ишдан бўшатилгандан сўнг, унинг ўрнига Жозе Моуриньо "қизил иблислар" мураббийлар курсисига келиши Бастианга омадли келмади. Португалиялик мутахасиси уни майдонга тушириш тугул, ҳатто машғулотларга қатнашишига ҳам имконият бермади. Шу каби муаммолардан сўнг, германиялик футболчи 2017 йилда AҚШнинг "Чикаго Файр" жамоаси билан музокаралар олиб борди ва шу йилнинг ўзида МЛС чемпионатига кетди. Aмерикадаги икки мавсум давомида тўп сурган футболчи, 2019 йилда фаолиятини якунлаган.

Киритилди: 18:18, 03.05.2021. Ўқилди: 4397 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.