Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзгариб бораётган "Челси". Жамоа муваффақиятига сабаб бўлаётган жиҳатлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсумни Лэмпард бошчилигида бироз муваффақиятсиз бошлаган "Челси" айни пайтга келиб, анчагина яхши натижалар қайд этмоқда. Яқин вақтлар ичида клубда натижалар ўзгаришни бошлади. Катта ўйинлардаги ғалабалар ва тартибли футбол, бу хулосага келишимизга асосий сабаб бўлмоқда. Демак, клубнинг қайси факторлар эвазига муваффақият қозонаётгани холис айтиб ўтамиз.

Тажрибали мураббийнинг жамоага келиши

Лэмпард футболчи сифатида афсона ҳисоблансада, мураббийлик барибир бошқа масала ва бошқа даража. Унинг қўл остида таркиб бир мунча ёшарди ва анчагина ҳужумкор ўйин кўрсатди, аммо натижалар ҳа деганда яхшиланаверади. Кўриниб қолдики, Лэмпарднинг даражаси ҳали "Челси" даражасида эмас экан. Тухел эса умуман тажрибали мутахассис. Немис мураббийлари айни вақтда Европада катта ишлар қилишмоқда. Охирги икки мавсумда ЕЧЛ бош совринини айнан германиялик мураббийлар боши узра баланд кўтарди. Агар, Гвардиола тўхтатиб қолмаса, бу сафар ҳам немис мутахассис ўз жамоасини чемпион қилиши мумкин. Умуман олганда, Тухел жамоага бироз уюшқоқлик ва тартиб олиб келди. Иқтидорли, аммо тажрибасиз мураббий қўл остида, худди шу тарифга мос футболчиларнинг ҳаракат қилиши иш бермади. Тажрибали Томас келиб кўп нарсани ўзгартирди. "Аристократлар" кескин бурилишга қўл урди. Фақатгина бир иш қолди. У ҳам уддаланса, бу бурилиш тарих саҳифаларида қолади.

Рақобатдардош ҳужум чизиғи

"Аристократлар" таркибида ростдан ҳам иқтидорли футболчилар талайгина. Ҳужум чизиғида тенг кучли рақобатбардош футболчиларнинг ҳаракатланиши ҳужумкорликни янада ошириб бермоқда. Зиеш, Хавертц, Пулишич, Маунт, Вернер, Абраҳам, Жиру каби номларнинг ўзи ҳам бу жамоанинг қанчалик даражада ҳужумкорлигини кўрсатиб беради. Гоҳида Пулишич ўзини кўрсатса, Гоҳ Хавертц ва Зиешлар йирик планга чиқмоқда. Маунт деганлари эса жамоанинг ҳақиқий юрагига айлана олди. Вернер эса ҳали тўлиқ ўз функциясини бажара олмаяпти. Шундай бўлсада, натижалар ёмон эмас. Абраҳам ва Жиру бу пойгада бироз ортда, аммо уларнинг ҳам натидаларда ҳиссаси бор. Ҳуллас, таркиб хавас қилса арзигудек. Натижалар ҳам ҳавас қилгудек бўлган тақирда, бу юлдузлар ўз ишини қилган бўлади.

Яна ўша эски номлар

Канте, Жоржиньо, Аспиликуета, Тиаго Сила каби тажрибали футболилар мазкур ўйин услубининг ҳақиқий таянчлари бўла олмоқда. Ҳар доим ҳам ёрқин ўйинлари билан кўринавермайдиган бу футболчилар, аслида майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб беради. Ҳар қандай кучли таркибда бундай совуққон ва тажрибали футболчилар бўлиши шарт, менимча. Аспиликуета каби жонкуяр, Силва каби тажрибали, Кантедайин креатив ва Жоржиньодей меҳнаткаш футболчилар ҳар бир жамоада қадрланади ва "аристократлар"нинг яхши ўйинларида, уларнинг ҳиссаси юқорида номи келирилган юлдузларникидан кам эмас.


Лондоннинг "Челси" клуби узоқ танаффусдан сўнг яна ЕЧЛ финалида ўйнайди. Анча вақтдан буён ушбу клуб бу соврин учун даъвогарлик қилмаётган эди. Улар яна қайтди. Келаси мавсумларда ушбу клубдан ёрқин ва стабил ўйинлар кутсак ҳам бўлади. Боиси, улар бир жамоа ўлароқ шаклланиб улгурди.

 

                                                                                             Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 21:38, 09.05.2021. Ўқилди: 4712 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик