Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»да Рамос эраси тугадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Охирги пайт "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос кўп жароҳат олаётганига эътибор қаратгандирсиз. Ҳа, футболда бўлиб туради. Аммо Рамос Ла Лиганинг энг жисмонан бақувват ва барқарор футболчиларидан бири эди. Нима ўзгарди? Менимча, бу кетишга ишора. Фақат бу эмас. Яна анча нарса бор.

Переснинг интервьюси. Суперлига машмашаси пайтда "Реал" президенти интервью берганди. Серхиони жуда яхши кўриши, бироқ ҳозирги шароитда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини айтган.

Алабанинг келиши. Ҳозир Мадридда 4 та марказий ҳимоячи бор. Рамос, Варан, Милитао, Начо. Иккитаси асосийда ўйнашини инобатга олсак, бир топ клуб учун етарли. Унда Алаба нега келмоқда? Чунки "Реал"ни кимдир тарк этиши керак.

Моддий қийинчиликлар. Серхио Рамос ойлиги пасайишига қарши. У чекинадиганлардан эмас. Клуб учун кўп иш қилган ва шунга ярашасини талаб қиляпти. Пандемия эса Переснинг режаларига ва чўнтагига таъсир қилди. Пул аралашганда Флорентино афсона-пафсонага қараб ўтирмайди. Касильяс, Рауль, Роналду бўлмайсанми, фарқи йўқ.

Бугун Рамос инстаграмда ёппасига "ПСЖ" футболчиларига обуна бўлганмиш. Яна "ПСЖ". Қайсидир юлдуз инжиқлик қилса "ПСЖ"га ўтади дейилади.

Билган, кузатган сабабларимни санаб ўтдим. Ўзимнинг фикримча, Серхиони кетказиш адолатдан эмас. У билан "Мадрид" тарихидаги энг муваффақиятли эра боғлиқ. Бу эра икки буюк даврни боғлаб туради. У билан ҳамма ҳисоблашган, ҳар қайси юлдуз футболчи, мураббий ва ҳатто президент. Қаридими? Йўқ. У ҳамон юқори даражасини намойиш эта олади. Жароҳатлар инжиқликдир. Клуб у томонга юрса, у клуб учун жонини беришга тайёр. Яхши ҳимоячи топилар, Рамос каби лидер тарбиялаш учун йиллар керак. Флорентино, ҳали ҳам кеч эмас.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 00:30, 10.05.2021. Ўқилди: 5379 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик