Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳакамлар: Совуқ нигоҳ полициячи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Челси" тўқнашувининг биринчи сериясини асли полициячи ҳисобланган Данни Маккели бошқариб борди. Асосий факт ўлароқ, нидерландиялик ФИФА реферисининг футбол туфайли асосий касбидан воз кечмаганини айтиш мумкин. Диққатга молик яна бир тарафи - Данни 2012 йилда кузатилган хатосини ҳалигача қайғу билан эсга олади.

Европа Чемпионлар Лигаси. Ярим финал. Биринчи ўйин. "Реал" - "Челси". 27-дақиқа. "Қироллик клуби"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор рақибга нисбатан ошкора қўполлик ишлатди. Шунда рефери Данни Маккели ўз одатига кўра, дарҳол қоидабузарга яқинлашди ва уни сариқ карточка билан "мукофотлади". Винисиус албатта, ҳакам қарорига қарши чиқмоқчи бўлди, аммо Маккели юз ифодасини мутлақо ўргартирмаган ҳолда, бошини чайқади.

Ҳа, совуқ кўзлар ва шундай нигоҳ алақачон Даннининг ўзига хос "ташриф қоғозча"сига айланиб улгурган. Бунда ортиқча ажабланадиган томони ҳам йўқ: Маккели - Роттердам полициясининг доимий ходими. Унинг ўзи майдонда ҳиссиётсиз ишлаши ва эҳтиросга сира берилмаслиги сабабини оддийгина тушунтиради: "Гап шундаки, футболга ўйин эмас, профессионал хизмат сифатида қарайман, худди полициядаги фаолиятим каби. Зеро, ҳар икки йўналишдаги вазифам маълум даражада жиддийлик талаб қилади. Дейлик, агар полицияда кўп жилмайсам, мени масхарабозга чиқариб қў­йишлари тайин. Қисқаси, на маҳкама ва на майдонда масхарабоз бўлишни хоҳлайман".

Хўш, Данни Маккели ҳақида яна нималарни билиш керак?

- Данни - ҳарбий кучларга бевосита боғлиқ оила аъзоси. Яъни отаси, амакиси ва акаси Нидерландия армиясида ишлашади. Унинг ўзи ҳам вақтида ҳаётини зобитликка бағишлашни ўйлаган, лекин ҳаддан ташқари қатъий тартибга чидолмаслигини тушуниб, фикридан қайтган. Кейинчалик эса ўзини ҳарбий кучларга яқин саналган полицияга урди, барибир: "Тўғриси, полиция ходими сифатида кўчаларда навбатчилик қилишни ёқтираман. Бунда сен ўз қарорларинг, шаҳар кўчаларида ҳаёт ва тартиб-интизом учун маълум даражада жавобгар эканлигингни ҳис этасан".

- Данни Маккели 2011 йилдан буён Нидерландия Қироллик футбол федерациясида ишламоқда. У аввалига ҳакамликни мувофиқлаштириш лойиҳаси билан шуғулланди ва ҳаттоки, полициядан кетишига тўғри келди. Чунки бу иш ҳамиша федерация офисида ўтиришини талаб этарди. Данни орадан кўп ўтмай, футболдаги қоғоз-ҳужжат ишлари ўзига тўғри келмаслигини тушунди ва бевосита майдонда ҳакам бўлишга қарор қилди. Бунинг ортидан полициячи ролидаги фаолиятини тиклашига ҳам имкон туғилди: "Бир жойда кўп ўтиришга тоқатим йўқ. Яхшиси, майдонга тушиб, югуриш, ўйин бошқариш ва кейин полиция маҳкамасига вақтида етиб бориш мақсадида поездга улгуриш учун яна югуриш маъқул. Ҳар ҳолда, мен учун бу юмуш офисда ўтириб, ҳужжатларни титкилашдан яхшироқ".

- Данни Маккели 2011 йилнинг охиридан буён профессионал футболда доимий равишда ҳакамлик билан шуғулланмоқда. Қаҳрамонимиз аввалига Нидерландия чемпионати қуйи лигаларида ён чизиқ ҳаками ролини бажарди. Кейинчалик ўз салоҳиятини ёшлар биринчилиги ўйинлари рефериси мақомида синаб кўрди. 2012 йилга келиб, Маккелини U-19 тоифасидаги Европа чемпионати финал раундига жалб этишди. Шу тариқа полициячи-ҳакам Нидерлания Эредивизионига ҳам йўлланма олди.

- Данни Маккели 2016 йилдан Европа Лигаси ўйинларида иш бошлади. Хусусан, турнирнинг 2018 йилги финалида захира ҳаками ролини бажарди. ЕЛ-2020нинг ҳал қилувчи ўйинини бошқариб бориш эса айнан Маккелига ишониб топширилди.

Нидерландиялик рефери полиция ва футболда тенгданига иш олиб бораётгани юзасидан камтарона гапиради: "Тўғриси, ўзимга қайси бири кўпроқ ёқишини билмайман. Билганим, футболга 2 ёшимдан меҳр қўйганман. 18 ёшда эса полициячи бўлдим ва бу касб ҳаётимнинг муҳим бўғини, маъносига айланди. Эҳтимол, маълум вақт ўйинларни бошқарганимдан кейин тўлиқ эътиборимни яна Роттердам полициясидаги ишга қаратарман. Ўйлайманки, айнан маҳкамада қарисам керак. Биласизми, икки йўналишни уйғунликда олиб бориш кўпроқ завқ улашаётганини энди-энди англаяпман". Ҳамкасбларининг гувоҳлик беришларича, Данни ўта жиддий қиёфага эга бўлсада, аслида жуда хушчақчақ одам. Тўғри, улар футбол ҳақида гап бошлашлари билан Маккели бирданига жиддийлашади.

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сербия ва Португалия термалари ўртасидаги ўйинда ишлаган ҳакамлар бригадасида Маккели рефери эди (Криштиану Роналдунинг тоза голи инобатга олинмаганини эсланг). Нидерландиялик ҳакам ўша лавҳа атрофидаги шов-шув ва муҳокамалардан қанчалик ранжиди? Ҳа, у кулгули хатога йўл қўйилганидан хурсанд эмас. Аммо ўзининг сўзларига қараганда, энг яққол хатога 2012 йили Нидерландияда, ёшлар ўртасидаги баҳсда юз тутган экан: "Ҳозир ўша ўйин қандай мақомда ўтказилганини аниқ эслолмайман, аммо футболчилардан бирига қизил карточка кўрсатдим. Ке­йин такрорий вазиятни таҳлил қилиб, ўша вазият ҳаттоки, "сариқ"қа ҳам тортмаганини тушундим". Таъкидлашларича, Маккели ўша хатодан ҳанузгача сиқилади, уялади.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 10.05.2021. Ўқилди: 2050 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.