Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергеевнинг АПЛ клубига эҳтимолий трансфери Германиянинг машҳур сайтида асосий мавзуга айланди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Германиянинг "Трансфермаркт" веб-сайти таҳлилчилари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг "Актобе" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг АПЛ клуби бўлмиш "Шеффилд Юнайтед"га ўтиш эҳтимолини 3 фоизга баҳолади.

Айни пайтда, Сергеевнинг Англия чемпионатига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар сайтдаги асосий трансфер мавзуси бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг сурати Премьер-лига клублари рўйхатининг рус тилидаги версиясида биринчи саҳифада жойлашган.
Веб-сайт аниқлик киритишича, ижтимоий тармоқларда содир бўлиши кутилаётган трансфер ҳақидаги маълумотлар ўзбекистонлик журналист Даврон Файзиев томонидан нашр этилган. У Қозоғистондаги манбаларига асосланиб, инглизларнинг ўзбек голеадорига қизиқиши ҳақида хабар берган.

Игорь Сергеев Тошкентнинг "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилдан бошлаб у асосий жамоада ўйнашни бошлаган. 2016 йилда у ярим мавсумни хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубида ўтказди. У "Пахтакор" га қайтди, аммо 2017 йилда уни БААнинг "Аль-Дафра" клуби сотиб олди. 2018 йил июль ойида Сергеев яна "Пахтакор"га қайтди. 2021 йилда у Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

У "Пахтакор" тарихидаги миллий чемпионатларнинг энг яхши тўпурари саналади. Игор Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 54та ўйин ўтказиб, 17та гол урган. "Трансфермаркт" хабарига кўра, ҳужумчининг қиймати 1,5 миллион эврога баҳоланмоқда. Шунингдек, футболчи ҚПЛда 2021 йилнинг энг қиммат ўйинчилари ўнлигидан жой олди.

Манба: Sports.kz
Киритилди: 12:57, 11.05.2021. Ўқилди: 11265 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик