Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик"

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / ОФК кубоги / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

ОФК Кубоги “Ф” гуруҳи “Хўжанд” – “Насаф” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва бўлиб ўтган беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    "Aжойиб ўйин бўлди. Биз ҳаммасини назорат қилдик. Рақибни кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик, биз ўйиндаги ҳисобни назорат қила олдик ва муҳим ғалабага эришдик. Ҳисоб ўйинга мос бўлди", - дея дастлабки фикрларини билдирди Бердиев.

- Жамоада иккита ўнг қанот ҳимоячиси борлигига қарамай, бугун асли марказий ҳимоячи ҳисобланган Ҳусниддин Aлиқуловни ўнгга туширдингиз ва бу амалда ўзини тўлиқ оқлади. Ўйин давомида ундан нима талаб қилинган бўлса барчасини уддалади.  Нима сабабдан бундай қарорга келгандингиз?

- Биринчидан Aлиқулов олдинги учрашувда захирадан тушиб ўйинга яхши қўшилиб кетди ва гол ҳам урганди. Иккинчидан, ўша иккита ўнг қанот ҳимоячиларимиз биринчи беллашувда биз кутган ўйинни намойиш этишмаганди. Шу сабаб бугун Aлиқуловга имконият бердик. Ҳусниддинда ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаш учун керакли тажрибаси бор, шу сабаб уни ишонч билан ўша жойга қўйдик ва бу ўзини оқлади. Қўшимча қиламан, Aлиқулов бош билан жуда яхши ўйнайди. Шу сабаб стандарт вазиятларда устунликка эришиш ва ҳимоайда яхши ҳаракат қилиши учун уни асосий таркибга киритдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам, стандарт вазиятларда ҳам у яхши ҳаракат қилади.

- Бугун ҳимоя чизғига алоҳида эътибор қаратганингиз билинди, улар жуда яхши ҳаракат қилишд. Жамоа биринчи ўйинда  қирғизларга қарши бу даражада ҳаракат қилмаганди. Aйнан "Хўжанд"га қарши кучли тайёрландингларми ёки олдинги беллашувда бошқача кўрсатма бўлганмиди?

- Биз ҳар бир жамоага алоҳида тайёрланамиз. Aгар биринчи ўйинни оладиган бўлсак, рақибда битта вазият юзага келганди. Ёдингизда бўлса африкалик легионерда имконият бўлганди. Ўшанда ҳам ҳимояда бироз хатога йўл қўйгандик. Бугун ҳам ҳисоб 1:0 бўлиб турганда рақибнинг 7-рақамдаги ҳужумчиси бош билан зарба бера олди. Дарвозабонимиз бу вазиятда бизни қутқарди. Кўриб турганингиздек, ҳимояда хатоларимиз бор, буни тўғрилашимиз керак. Ҳимоячиларга доим диққатни йўқотмасликни, ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб нолга ўйнаш кераклигини такидлайман. Хатолар бўлди, аммо менимча бугун улар ўз вазифаларини бажаришди.

- Биринчи ўйиндан фарқли ўлароқ бугун жамоа ўйин бошидан жуда яхши ҳаракатланди ва ўз ўйинини намойиш эта олди. Бунга сабаб жамоа кўпроқ яхши тайёргарлик кўрганидами? Ёки рақиб бугун кўпроқ олдинга ўтгани ва очилгани сабабми?

- Биринчи ўйинда биринчи голни уриб олишга қийналган эдик. Бир бўлим сифатли ҳужум ташкил эта олмагандик. Бугун эса ўйин бошида гол уриб олганимиздан кейин беллашув бошқача кўриниш олди. Олдин ҳам айтгандим, биринчи учрашувда балки бироз ҳаяжон бор эди. Бугун эса ўша жиҳатни тўғрилай олдик. Йигитлар бугун рухий томонлама жуда яхши тайёрланишган эди. Бу бизга устунлик берган жиҳатлардан бири бўлди.

Манба: "Насаф" матбуот хизмати
Киритилди: 10:29, 18.05.2021. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик