Австралия олимпиячилари Дубайда тайёргарлик кўришади
Австралия олимпия терма жамоаси Тошкентга сафар қилиш олдидан БААда қисқа муддатли ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Австралия терма жамоаси 29 январь куни БААга етиб келишади ва Дубайда 3 кун бўлишади. Шундан сўнг, 3 февраль куни, Тошкентга етиб келишади.
4 февраль куни эса Аурелио Видмар шогирдлари, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйин олдидан, “Жар” стадионида биринчи ва ягона машғулотларни ўтказишади.
6 февраль куни австралияликлар яна БААга учиб кетишади ва у ерда 22 февралга қадар шуғулланишади. Худди шу куни Австралия олимпия терма жамоаси Олимпиада-2012 саралаши доирасида БАА олимпиячиларига қарши майдонга тушиши керак.
ЎФФ расмий сайтининг қайд этишича, БААдаги йиғинлар доирасида Австралия олимпиячилари 18 февраль куни Филиппин миллий терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:05, 26.01.2012. Ўқилди: 14976 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).