Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

23 ёшида футболсиз ва ишсиз, ёнида ҳомиладор рафиқаси билан қолган Эдуар Менди қиссаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Финал ҳуштаги чалингач, у майсага тиз чўкиб йиқилди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборди.

Албатта, финал оқшоми ўйин якунлангач йиғлаганлар кўп бўлди ва уларнинг ҳар бири ўз такрорланмас тарихи ва қиссасига эга. Бугун мен улар ичидан илк мавсумидаёқ ЕЧЛ рекорди ўрнатиб, 9 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган Эдуар Менди ҳақида ёзмоқчиман.



Эдуар 1992 йил Франциянинг Гавр шаҳри яқинидаги кичик бир шаҳарчада дунёга келди. Унинг онаси Сенегалдан, отаси Гвинеа-Бисаудан Францияга муҳожир сифатида келиб ўзаро танишган эдилар. Ёш Менди “Гавр” футбол клуби академиясига қатнай бошлаганида бошқалардан ажралиб турадиган истеъдоди бор эди, деб бўлмасди. У кўпчилик қатори футбол ишқибози бўлган оиланинг фарзанди эди, холос. Аммо, “Гавр” академияси бугунга келиб энди бемалол жаҳон футболидаги энг самарали фаолият юритаётган масканлардан бири дейилса бўлар. Пол Погба, Риёд Маҳрез, Стив Манданда, Бенжамин ва Ферлан Менди каби мактаб тарбияланувчилари бу фикрнинг асоси бўла олади, менимча.

Юқорида айтилганидек, академиядаги даврда Эдуар ўзининг фавқулотда истеъдоди билан ажралиб турмаган. 19 ёшига келиб унинг кўплаб шериклари Франциянинг иккинчи-учинчи ёки ҳатто биринчи лигаларида тўп тепиб бошлаганига қарамай у маҳаллий ҳаваскор жамоа сафида қолиб кетганди. Учинчи лига вакили бўлган “Шербур” жамоаси янада қуйироққа – тўртинчи лигага тушиб кетгачгина Менди ўйин амалиётига эга бўлди. 2013/14 йиллар мавсумида бу клуб ҳам Менди билан келишувни бекор қилди. 22 ёшли футболчи ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Болалик вақтида бир маротаба Англияга тажриба алмашиш дастури асосида “Гавр”даги тенгдошлари билан бориб, бу мамлакат футболини севиб қолган қаҳрамонимиз ўзининг инглиз футболи ҳақидаги орзулари билан ёлғиз қолганди.

У агенти орқали Британияга, ҳеч бўлмаса тўртинчи дивизион жамоасига бўлса ҳам бормоқчи эди. Унинг ўзи ўша даврни қуйидагича эслайди.

“Бу фаолиятимдаги энг ёмон лаҳзалар эди. Трансфер ойнаси очилганига қарамай агентим сукут сақлар, қўнғироқларимга жавоб бермасди. Энг охирги кунгача шундай сукунат кузатилди. Кейин сўнгги соатларда менга СМС хабар келди – “Кечир, мен сенга бирор жамоа тополмадим. Ўзинга бошқа иш топганинг ёки алоҳида машғулот олиб борганинг маъқул”.  У мен билан суҳбатлашишга ҳам ўзида куч топмаганди”.

Бундай оғриқли зарбадан сўнг Менди ота-онаси олдига, уйга  қайтди. 23 ёшида у футболсиз ва ишсиз қолган, ёнида эса ҳомиладор рафиқаси бор эди. У вақтинча ишсизлик нафақаси ҳисобига кун кўра бошлади. Менди қарашларини ва соҳасини ўзгартиришга яқин ҳам келди. Дўстларидан бири кийим-кечак дўконлари тармоғига эга ва уни ўз ёнига, бизнес юритишга таклиф ҳам этди. Аммо Эдуар рози бўлмади ва спорт залида индивидуал машғулотлар ўтказиб имкониятини кутди. Буларнинг ҳаммаси кўп эмас, бор-йўғи 2016 йил аввалидаги гаплар...

Айнан 2016 йил барчаси ўзгара бошлади.

Таслим бўлиб футболни ташлаб юбормаган Эдуар ёзда “Реймс”дан таклиф олди. 2017 йил қишида, асосий дарвозабон жароҳат олгани боис шу жамоа таркибида иккинчи лигада дебют қилди. Шундан сўнг у қайтиб ортга қарамади.

Дастлаб “Реймс” билан Биринчи Лига йўлланмасига эга бўлди. У ерда биринчи мавсумида 14 та “қуруқ” ўйин ўтказиб чемпионатнинг энг яхши дарвозабонлари қаторига кирди. 2019 йил 6 август куни “Ренн” клуби билан шартнома имзолади. Ҳимояси билан мақтана олмайдиган бу жамоа таркибидаги бир мавсум давомида Менди дарвоза томон йўлланган тўпларнинг 76 фоизини қайтарди. Энди унга бўлган қизиқиш АПЛ томонлардан кела бошлади. Жиддий қизиқиш. Дунёдаги энг қиммат дарвозабон бўлган Кепа Ариссабалага билан муаммога учраб турган “Челси” 22 миллион евро эвазига Мендини харид қилиб клубда рақобат муҳитини яратди.

Буёғини яхши биласиз!



Эдуар Менди, шубҳасиз, якунига етган клублар ўртасидаги футбол мавсумининг энг йирик кашфиётларидан биридир.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 11:05, 01.06.2021. Ўқилди: 9937 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик