Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020. Португалия бошламоқда. Роналду бошламоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, соат 21:00да ЕВРО-2020'нинг асосий фаворитларидан бири бўлган Португалия терма жамоаси турнирдаги иштирокини бошлайди.  Ҳозир шу ҳақда. 

Амалдаги Европа чемпионлари Венгрияга қарши ўйин билан бошлашади турнирни. Бу икки терма жамоа 5 йил аввал Францияда ҳам бир гуруҳдан жой олишган эди. 3-турдаги ўйин эса мусобақадаги энг зўр учрашувлардан бири бўлган – 3:3. Ўшанда Роналду дубл муаллифига айланган. Ўта чиройли голлардан бирини урган эди. 2016 йил Португалия барчани ажаблантириб Исландия ва Венгрия олдинга ўтказиб, гуруҳдан 3-ўрин билан нимчоракка чиқанди. Аммо бу сафар гуруҳда ҳолат бошқачароқ. Қолгани икки терма жамоа – Франция ва Германия.

Бугунги Португалия ўта кучли таркибга эга. 36 ёшли Роналду учун бу сўнгги Европа чемпионати бўлиши мумкин. У клубдаги омадсиз мавсум учун бор аламини бу турнирда олиши ҳеч гап эмас. Боз устига сайёрранинг нариги томонида Лео Месси рекордларни ўрнатишни бошлаб юборди. Аслида Криш ҳам бугун гол урса тарихга киради. Евроларда энг кўп гол урган футболчи номини Мишель Платинидан тўлиқ олиб қўяди. Ҳамманинг эътибори Роналду четга суриб қўйган ичимликда бўлиб турган бир вақтда у ўша матбуот анжуманида анчайин қизиқ гапларни ҳам гапирди.

“Мен “Ювентус”да қоламанми? Ҳозир бу аҳамиятсиз. Нима юз берса ҳам яхшиликка бўлади. 18 йилдан бери юқори даражада ўйнаб келяпман. Агар 18-19 ёш бўлганимда ҳатто кечалари ухламасдан келажагим ҳақида ўйлаб чиқардим. Аммо, мен 36 ёшдаман. Ҳозир Европа чемпионатига бор эътиборимни қаратганман. Мен ғалаба қозонишни истайман. Биринчи ва охирги ўйингача ижобий кайфиятда бўлишни истайман”, - деди Роналду.

Биз балки 10 йилликдаги Роналдуга энг кам боғланга Португалия терма жамоасини кўрармиз. Бироқ унинг майдонда қолганлардан ажралиб туриши баҳссиз мавзу.

Роналдудан бошқалар ҳақида қисқача.

2018 йилнинг июль ойида АПЛнинг “Вулверҳемптон” клуби 11 нафар португалиялик футболчини харид қилди. Бу шубҳасиз ўша ёз трансфер ойнасининг энг қизиқ воқеаси эди. Бу ишлар ортида эса дунё футболидаги энг тасири катта шахслардан бири – Жорже Мендеш турарди. Ўз навбатида бу кейинчалик миллий терма жамоага билвосита таъсир этадиган воқеа эди. Бу футболчиларнинг ярми Фернанду Сантуш томонидан таркибга жалб қилинар, Руи Силва, Жоау Моутинью, Рубен Невеш ва кейинчалик “Ливерпуль” футболчисига айланган Диего Жоталар асосий таркиб вакиллари ҳисобланишарди.

Аслида Португалия чорак асрдан буён Европа чемпионатларининг энг муваффақиятли терма жаомаларидан бир ҳисобланади. 2004 йил ёш Роналду билан финалгача етиб бориб, Грецияга имкониятни бой берган бу мамлакат термаси 2016 йил кучга тўлган Роналду билан бош совринни қўлга киритган. Ва умуман 2004 йилдан буён фақт биргина турнир яримфиналлари португалларсиз ўтган.

Бош мураббий Фернанду Сантуш 2010-2014 йиллар оралиғида, яъни ҳозирги ишига келмагунча Грецияда ишлаган. У прогматик мураббийлар сирасига киради. Ва унинг ўта ҳисоб-китобли экани таркибидаги ўта кучли креатив футболчилар билан даҳшатли қоришмани юзага келтирган.

Бруну Фернандеш. МЮ етакчиси ҳали терма жамоа таркибида ўзини юқори комфортда ҳис қилмаяпгандек. Бу турнир унинг учун мавжуд барьерларни бузиб ташлаш ва Роналдудан етакчи мақомини қабул қилиб олишга берилган бир имкондек гап.

Рубен Диаш, Жоау Конселу ва Бернарду Силванинг МС билан бирга қандай мавсум ўтказгани кўпчиликка маълум. Улар Гвардиола жамоасининг энг муҳим вакилларидан ҳисобланашади.

Жоау Фелиш эса гарчи бундан яхширок кутилмалар билан мавсумни бошлаганига қарамай менимча потенциалини сақлаб турибди. Ҳар ҳолда Диего Симеоне жамоасида жон сақлаш қийин вазифа. У эса клуб билан бирга Испания чемпионига айланиб улгурди.

Хуллас, ана шунақа.

Манба: t.me/tolipovuz
Киритилди: 12:33, 15.06.2021. Ўқилди: 5213 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Эспаньол Пере Милья 6
10 Леванте Карл Этта-Эйонг 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.