Аурелио Видмар: «Ё вазифани бажарамиз, ё ҳалок бўламиз!»
Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аурелио Видмарнинг сўзларига кўра, ўзбекистонликларга қарши баҳс айниқса қийин бўлади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Шунга қарамай, унинг шогирдлари керакли натижага эришиш учун қўлларидан келган барча чораларни ишга солишади.
«Жуда қийин бўлади. Ўзбекистонга қарши меҳмонда тўп суриш ҳар доим ҳам қийин бўлган. Аммо мен ўз шогирдларимга ишонаман. Улар бор кучлари билан ҳаракат қилиб, керакли натижага эришиш учун ҳаммасини қилишади», деди австралиялик мутахассис.
«Бизни олдинда кутиб турган икки ўйинга шундай баҳолаган бўлардим: биз ё вазифани бажарамиз, ёки ҳалок бўламиз», дея қўшимча қилди Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аурелио Видмар.
Эслатиб ўтамиз, Австралия олимпия терма жамоаси 5 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси меҳмони бўлса, 22 февраль куни БАА олимпиячиларига қарши майдонга тушади.
Манба: www.the-uff.com
Ҳамлет: «Тирик қолмоқ ё ўлмоқ? Шудир масала!»
Киритилди: 17:07, 03.02.2012. Ўқилди: 14401 марта. Фикрлар: 21 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).