Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020 регламенти: очколар тенг келиб қолса гар...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа чемпионатида гуруҳ босқичининг дастлабки 2та тур ўйинлари якунланди. Бугун эса гуруҳнинг сўнгги тур баҳсларига старт берилади. Хўш, мусобақа регламентига кўра, жамоаларнинг очколари тенг келиб қолганида уларнинг гуруҳдаги ўринлари қандай аниқланади? Шунга тўхталиб ўтамиз. Зеро, мухлислар учун бу фойдали бўлади.

Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

A) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;

B) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;

С) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;

D) ушбу 3та тамойил қўлланилганидан кейин иккита жамоанинг кўрсаткичи тенг бўлиб турган бўлса, мазкур тамойиллар фақат ушбу икки жамоага нисбатан қайтадан қўлланилади. Шунда ҳам ўринларни аниқлашнинг имкони бўлмаса:

E) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;

F) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа;

G) гуруҳ босқичида кўпроқ ғалаба қозонган жамоа;

H) Юқоридаги тамойилларни қўллагандан кейин ҳам фақат икки жамоанинг натижалари бир хил бўлса ва бу жамоалар гуруҳнинг сўнгги турида ўзаро тўқнаш келишган бўлса, бу жамоалар ўйиндан кейин пенальтилар сериясида иштирок этишади (2тадан ортиқ жамоанинг кўрсаткичлари бир хил бўлса, пенальти тепилмайди).

I) Fair Play қоидаси ҳисоб-китоб қилинади (огоҳлантириш — 1 балл; иккинчи сариқ карточка — 3 балл; тўғридан-тўғри қизил карточка — 3 балл, сариқ карточка кетидан тўғридан-тўғри қизил карточка — 4 балл).

J) УЕФАнинг коэфициентлар жадвалида терма жамоанинг ўрни.

Хабарингиз бор, гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишади. Шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасидан 4та жамоа ҳам плей-офф йўлланмаси берилади. Гуруҳлардаги 3-ўринни эгаллаган терма жамоалар рейтинги қуйидагича тузилади:

А) энг кўп очко жамғарган жамоа;

B) энг яхши тўплар нисбати;

С) кўп гол урган жамоа;

D) кўп ғалаба қозонган жамоа;

E) Fair Play қоидаси ҳисоб-китоб қилинади (огоҳлантириш — 1 балл; иккинчи сариқ карточка — 3 балл; тўғридан-тўғри қизил карточка — 3 балл, сариқ карточка кетидан тўғридан-тўғри қизил карточка — 4 балл);

F) УЕФАнинг коэфициентлар жадвалида терма жамоанинг ўрни.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:54, 20.06.2021. Ўқилди: 6263 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик