Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оғзи куйган Абрамов

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Январь ойининг бошида ҳамкасбим Зафар Қосимов билан Вадим Абрамовдан интервью олиш мақсадида Федерацияга йўл олдик.

Ўшанда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари қўшма йиғин ташкил қилиш арафасида эди. Ушбу интервьюдан мақсад — 2011 йил якунлари ва 2012 йил режалари борасида мураббийнинг фикрини билиш эди. Турли саволлар бердик. Абрамов ўзига хос услубда барча саволларга жавоб берди. Ҳаттоки берилган бироз қитмирона саволларга ҳам жавоб бераётганда жаҳли чиққанини билдирмасликка уринди. Интервью сўнгида ҳамкасбим «Вадим Карленович, ўтган галги Олимпиаданинг саралаш баҳсларидан нима учун муваффақиятсизликка учраганингизни таҳлил қилиб кўрдингизми?» дея савол ташлади. Ушбу саволни эшитиб, «Эҳ, бу савол жудаям кўп берилган, такрорий савол-жавоб бўладиган бўлди-да», дея ўйладим ичимда. Аммо Абрамов бу сафар бутунлай кутилмаган жавобни берди: «Биз ўшанда олимпиада йўлланмасини майдонда эмас, майдон ташқарисида бой берганмиз!», деди мураббий.

— Майдон ташқарисида? — қайта сўрайман мен кутилмаган жавобдан ҳайрон бўлиб.
— Ҳа, айнан майдон ташқарисида, — дейди Вадим Карленович.

Шундай дея у ўшанда йўл қўйилган қатор камчиликларни санай бошлади. Баъзи ўйинлар олдидан етарли ўқув-машғулот ўтказилмагани, айрим ўйинларда 12-13 футболчи олимпия терма жамоасига ёрдам бера олмагани ва бунга ўйинчиларнинг дисквалификацияси, жароҳати ва энг асосийси бир нечта футболчиларнинг Рауф Инилеев бошчилигидаги миллий терма жамоага жалб қилингани сабаби бўлганини таъкидлади.

Австралияга қарши ўйиннинг соат 20:00 га белгиланганини эшитар эканман, Абрамовнинг ўша фикрларини эсладим. Тожикистон билан ўйинда 6 нафар футболчининг атайлаб сариқ карточка олиши кўз олдимдан ўтди. Шунда тушуниб етдимки, бош мураббийимиз нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам «кураш» олиб бормоқда. Ахир футболда майда-чуйдалар бўлмайди, деган гап бор-ку, тўғри эмасми?

Тан олиш керак, биз барча масалани майдонда ҳал қилиб ташлайдиган даражада ҳали кучга эга эмасмиз. Ироқ ва Австралия ўртасидаги ўйин бир кун олдинга сурилиб, биз билан ўзаро ўйинни кўчиришга БАА рози бўлмаганидан Вадим Абрамовнинг қанчалик жаҳли чиққанини тушуниш қийин эмас. Бизнинг «коач» ўз мақсадига етиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди. Чунки, у бирданига 2 та ишни амалга ошириб, ҳақиқий қаҳрамон бўлишга ва ўзбек футболи тарихига киришга жуда яқин турганини яхши ҳис қилиб турибди. Бу йўлда у ҳеч нарсадан, ҳеч кимдан уялмайди. Энг асосийси, у қоидага хилоф иш қилаётгани йўқ. Қонун-қоида имкон берадиган даражада кичик устунликдан ҳам фойдаланишга интилмоқда. Йилнинг энг яхши мураббийи терма жамоа бошқарувида бўлар экан, шу пайтгача бизнинг хаёлимизга кириб чиқмаган бундай ишларни ҳали кўп амалга оширади. У камида бир йиллик ишларни олдиндан режалаштирилмоқда.

Австралия билан ўйин ўтмасидан туриб, Ироқ билан ўйинни 21 февралга кўчиришга муваффақ бўлди. Чунки терма жамоамизни 25 февраль куни Корея, 29 февраль куни эса Японияга қарши ўйинлар кутиб турибди. Вадим Карленович бу ўйинларга олимпиячиларни олиб бормоқчи. Икки терма жамоани бошқариш ҳам ЎФФнинг эмас, Абрамовнинг режаси бўлса, бундай асло ажабланмайман. Тан олиш керак, ушбу режа фойдали бўлмоқда.

Бу ишлар нимадан далолат? Абрамов туну кун ўйламоқда. Қўлдан келган ва келмаган барча ишларни амалга ошириш пайида бўлмоқда. Мақсад битта — терма жамоаларимизни Лондон ва Бразилияга олиб бориш. Ҳозирча ЎФФ ва ЎзПФЛ бош мураббийнинг талабларига бўйсунмоқда. Кутинг, Абрамов яна қандай «сюрприз»лар чиқишиги шахсан мен ишонаман. Бундан эса асло ҳайрон бўлманг. Ўтган гал сутдан оғзи куйган Абрамов, бу сафар қатиқни пуфлаб ичмоқда.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:31, 07.02.2012. Ўқилди: 13815 марта. Фикрлар: 42 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик