Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 27.01.2026 00:45
      • Верона
      • 1:3
      • Удинезе
      • 27.01.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Хетафе
      • 27.01.2026 01:00
      • Эвертон
      • 1:1
      • Лидс
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 27.01.2026 11:00
      • Таиланд
      • 2:0
      • Ливан
      • 27.01.2026 13:00
      • Ироқ
      • 4:2
      • Қирғизистон
      • 27.01.2026 13:00
      • Вьетнам
      • 5:4
      • Кувайт
      • 27.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:0
      • Жанубий Корея
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • -:-
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • -:-
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • -:-
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • -:-
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • -:-
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • -:-
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • -:-
      • Аталанта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тадқиқот: Роналдунинг аждодлари Африкадан...

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эҳтимол, Криштиану Роналдунинг бўртиб чиққан мушаклари унинг африкалик, аниқроғи, Кабо-верделик аждодларига бориб тақалар... «Реал Мадрид»да тадқиқотчилар португа­лиялик юлдузда спринтерлик толаларини аниқлашган. Кабо-Верде - Африканинг ғарбий қисмида жойлашган мамлакат, Атлантика океанидаги архипелаг. Европаликлар у ерга ХV асрда қадам босишган. Кабо-Верде 1975 йилгача айнан Португалия мустамлакаси эди. Энди эса ярим миллион аҳолига эга мустақил мамлакат ҳисобланади.

БУВИСИ КАБО-ВЕРДЕДАН...

Криштиану Роналдунинг ота томондан бувиси айнан Кабо-Вердеда туғилган. Аниқроғи, Изабель Роза аҳолиси сони бўйича Кабо-Вердеда 2-ўринда турадиган Сан-Висенте оролида яшаган, 16 ёшида эса Мадейрага кўчиб ўтган. Эслатма, Роналду шу шаҳарда дунёга келган. Таниқли журналист Гильем Балаге 2015 йили Криштианунинг тўлиқ таржимаи ҳолини китоб шаклида нашр этган ва унинг мушаклари кучини аждодлари африкалик эканликлари билан изоҳлаганди. Тўғрироғи, шундай тахминни илгари сурганди. «CR7. Машина сирлари» номли биографик асарда ёзилишича эса, «Реал» шифокорлари Роналду организмида айниқса, қора танли спринтерлар учун хос иккинчи даражали толалар борлигини аниқлашган. Китоб муаллифи Луис Мигель Перейра буни алоҳида изоҳлаган ҳам: «Кучли жисмоний қобилият - бу Роналдунинг тан олинган фазилатларидан бири. Унинг ота томондан бувиси қора танли эди. Эҳтимол, футболчи организмига айнан африкалик аждодлари генлари таъсир қилгандир. Ота томонидан генлар мушаклардаги қаршилик орқали юқиши мумкин. Ке­йинчалик барчаси яққол намоён бўлади». Луис Мигель мисол ҳам келтирган: «Спортинг» академиясида оёқларга мўлжалланган максимал оғирлиги 250 килограммга тенг махсус тренажёр жиҳози бор эди. Бу ёш Криштиануга камлик қилган. Натижада академия оғирликни 400 килога кўтариш учун қўшимча ускуналарга буюртма берганди».

 

ДАҲШАТНАМОКЎРСАТКИЧЛАР ҚАЕРДАН?

2006 йили ўтказилган лаборатория синовлари шуни кўрсатдики, Роналдунинг сакраши, зарбаси кучи ва тезлиги меъёрдан анча юқори. Тадқиқотчи Антонио Велозунинг таъкидлашича, футболчи бу кўрсаткичлар билан спринтерлар ва узунликка сакровчи спортчиларга яқин. Бош билан зарба - Роналдунинг суперкучи. У машғулотлар жараёнида ҳаттоки, профессионал баскетболчилардан ҳам баландроқ сакрайди. Асосий факт - Криш битта машғулот давомида бемалол нақ 16та автомобиль оғирлигига тенг юклама олиши мумкин. Қўшимча куч - чидамлилик ва ҳаракатларнинг ривожланган координацияси. Роналдуга айниқса, пинг-понг (стол тенниси) ёрдам бериб, унинг нозик мушаклари бўртиб чиққан. Буни португалиялик билан «МЮ»да бирга ўйнаган Патрис Эвра ҳам тасдиқлаганди. У Роналду стол теннисида Рио Фердинандга ютқазиб қўйиб, бундан қандай ғазаблангани ва нима қилгани ҳақида гапириб берган: «Криш - машина. Иккиси стол теннисида беллашди ва Рио ғалаба қозонди. Шунда барчамиз бараварига бақирдик. Роналду шу қадар ранжидики, асти қўяверасиз. У дарҳол қариндошларидан бирини чақиртирди ва стол харидига жўнатди. Кейин икки ҳафта давомида тиним билмай шуғулланди ва қайтиб келиб, барчанинг кўз ўнгида Риодан мағлубият учун ўч олди. Бу - Криштиану Роналду».

 

УЙ МУҲАББАТИ - БИНГО

Бинго - лотога ўхшаш ўйин. Бинго Роналдуга дўстлар орттириши ва инглиз тилини яхши ўзлаштиришида роса қўл келган. Лекин бу ўйиннинг жисмоний кўрсаткичларга таъсири йўқ. Тадқиқотчи Велозу португалияликнинг чидамлилик даражасини ўлчашда алоҳида изланиш олиб борган. У бунда Криш томонидан ўйинларнинг охирги 15 дақиқасида урилган голларга эътибор қаратган: «Чарчоқ - футболчиларни хатоларга бошлайдиган асосий омил. Одатда жисмоний қобилия­ти юқори ўйинчи камроқ хатога йўл қўяди. Роналду эса охирги дақиқаларда кўп гол уради. Демакки, чарчоқ унга кам таъсир қилади. Шундан ҳам чидамлилик даражаси баландлигини тушуниш мумкин». Яна бир жиҳат: Роналду 36 ёшида ҳам суръат барқарорлигини сақлаб турибди. У якунланган мавсум «А» серия ўйинларида 76-90-дақиқалар оралиғида 8та гол урди. Бу учрашувнинг бошқа 15 дақиқаликларида урганидан кўпроқ. Умуман, у охирги икки мавсумда биринчи бўлимга нисбатан иккинчисида кўпроқ гол ҳосил қилди. Қолаверса, якуний 15 дақиқа - Роналду бутун фаолиятида энг кўп гол урган вақт.

 

КАБО-ВЕРДЕ БИЛАН БОШҚА АЛОҚАЛАРИ...

Роналду ва Африканинг ушбу орол мамлакати ўртасида яна бир қатор боғлиқликлар мавжуд. Дейлик, Кришнинг энг яқин дўсти - Жозе Семедуни олайлик. Унинг ота-онаси айнан Кабо-Вердедан. Семедулар оиласида 10 нафар бола улғайган, табиийки, ота-онада фарзандлари эҳтиёжи учун пул етарли бўлмаган. Шунга қарамай, улар Жозенинг «Спортинг» академиясида таҳсил олишини таъминлайдилар. Болакай эса академияда Криштиану билан қалин дўст тутинади. Семедулар оиласи машғулотларга пул тўлашга қийналиб, Жозени «Спортинг» тизимидан олишга қарор қилган паллада айнан Роналду ёрдам қўлини чўзади. «Семе, сен ҳеч қаерга кетмайсан. Агар кетсанг, унда мен ҳам қолмайман», деган ёш футболчи академия директори билан гаплашади ва дўсти таҳсилни давом эттиришини таъминлайди. Иккиси кейинчалик битта хонада туради ва ягона шкафдан фойдаланади. Семеду ҳам профессионал даражада ўйнаганини таъкидлаш керак. Масалан, Англияда «Шеффилд Уэнсдей», Португалияда «Витория Сетубал» клублари шарафини ҳимоя қилди. Асосийси, у Роналдунинг яхшиликларини унутган эмас, доимо унга миннатдорчилик билдиради: «Ундан ҳаммаси учун қарздорман. Агар Криш аралашмаганида, мени академиядан ҳайдашарди ва катта эҳтимолки, ўз туманимизга қайтишимга тўғри келарди. Болалигикдаги кўплаб дўст­ларим ҳозир қамоқхонада ёки гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолишган. Агар футболда қолмаганимда, менинг ҳам шу йўлга кирмаслигимга кафолат йўқ эди. Балки айрим дўстларим каби автомобиль ўғирлашга берилиб кетармидим... Қисқаси, спорт фаолиятим, фарзандларим ва гўзал ҳаётим учун Роналдудан бир умр қарздорман».

Яна бир боғлиқлик - Роналдунинг оиласи (тўғри, Криштианусиз) Пасха байрами муносабати билан Кабо-Вердеда ҳордиқ чиқарган. У ерда олинган суратларни Криштиа­нунинг онаси Долорес Авейру хоним тақдим этганди. Қолаверса, Кабо-Верде вакиллари «Олтин тўп» сўровида ҳамиша Роналдуга овоз беришади:

- 2018 йили сўровда Лука Модрич ғолиб чиққанида, Кабо-Верде вакиллари Роналдуга 1-ўринни беришган;

- 2013 йили ҳам худди шундай бўлган;

- 2014 йили Кабо-Верде миллий жамоаси сардори ва бош мураббийи Роналдуга 1-ўринни, журналистлар эса 2-ўринни беришган;

- 2016 йили Кабо-Верде миллий жамоаси мураббийи айнан Роналдуга овоз берган;

- 2019 йили бироз бошқача бўлди - верделиклар Мессини 1-ўринга ва Роналду 2-қаторга муносиб кўришди.

 

КАБО-ВЕРДЕ ВА ПОРТУГАЛИЯ ФУТБОЛИ АЛОҚАЛАРИ

1. Нани Кабо-Верде пойтахти - Праяда туғилган. Унинг оиласи кейинчалик Португалияга кўчиб келган. Нани креол тилида гаплашади ва ҳамон Кабо-Вердега яхши муносабатда. Дейлик, у киндик қони тўкилган юртда хайрия ўйин­лари ўтказди, яна 800 нафар ўқувчига мўлжалланган 2та мактабни тўлиқ таъмирлаб беришни зиммасига олган.

2. Ҳимоячи Роланду замонамиз юлдузи бувиси туғилган Сан-Висенти оролидан. У Португалия­га 14 ёшида оиласи билан кўчиб келган ва фуқаролик олиб, мамлакат миллий жамоасида ўйнаган. «Порту» ЕЛда ғалаба қозонганида, Роланду Кабо-Верде байроғини ҳилпиратган ва бу билан УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини назарига тушганди.

3. Сильвестре Варела Европа ва жаҳон чемпионатларида Португалия термаси учун голлар урган. У Португалияда туғилган, лекин Кабо-Верде фуқаролигига эга.


ДАРВОҚЕ...

Португалия ва Кабо-Верде миллий жамоалари 2 марта тўқнаш келишган ва уларда португаллар ғалаба қозониш йўлини тополмаганлар:

***    2010 йилги ўртоқлик ўйини 0:0 ҳисобида тугаган ва майдонда 90 дақиқа югурган Роналду сариқ карточка олиш билан чекланган;

    ***    2015 йилги ўртоқлик учрашувида Португалия термаси 0:2 ҳисобида енгилган, боз устига, ўз майдонида. Тўғри, ўшанда Роналду жамоа билан бирга эмасди, қолаверса, асосий таркиб майдонга тушмаган. Ушбу хайрия ўйини Фого оролида ҳаракатга келган вулқондан жабрланган оилаларга ёрдам бериш мақсадида ташкиллаштирилган эди. Marca нашри зарар миқдорини 45 миллион еврога баҳолаганди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:56, 10.07.2021. Ўқилди: 7230 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.