Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1492 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Брюс Ли, қийин танлов ва у кутган кун. Ўзбек спортида 19 ёшида тарих ёза олган Улуғбек Рашидов ҳикояси

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Брюс Ли ва унинг фильмлари

Ҳар бир болада бўлгани сингари Улуғбекда ҳам қизиқишлар бор эди. У ёш бўлишига қарамай Брюс Ли иштирокдаги фильмларнинг ашаддий мухлисига айланганди. Ёш болакай фильмларни томоша қилар ва ундаги ҳаракатларни уйда қайтаришни яхши кўрарди.

Шундай кунларнинг бирида Улуғбек уйда кинода кўрган зарбаларини қайтариб турганди, отаси Исматилло ака эса ўғлининг ҳаракатларини кўради ва унда спортга қизиқиш борлигини сезади. Шундан сўнг ота ўғлини таэквондо спорт тўгаригига беришни маъқул деб топади. Ота 6 ёшли ўғлини мураббий Павел Хан қўлига топширади. Улуғбек секин-асталик билан таэквондо сир-асрорларини ўргана бошлайди.

Танлов

Орадан 3-4 йил вақт ўтади. Бу вақтда Исматилло ака ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунларида ўртоқлари билан футбол ўйнарди. У ўғлини ҳам футболга олиб боришни одат қилади. Секин-аста болакай тўпга ҳам меҳр қўйиб қолади. Ота ўғлининг майдоннинг қайси қисмидан бўлмасин тепган тўплари дарвозага тўғри бораётганлигини кўриб, уни футболга беришга қарор қилади. Болани етаклаб, «Пахтакор» академиясига олиб боради. Улуғбек кўрикда қатнашади. Унинг ҳаракатлари футбол мураббийларига ҳам маъқул келади ва Исматилло акага ўғлининг ҳужжатларини академияга олиб келишни сўрашади.

Энди Улуғбекнинг олдида танлов пайдо бўлганди: у ё таэквондони, ё футболни танлаши керак эди. Аммо болакай иккала спорт туридан ҳам воз кечишни хоҳламасди. Ота ўғлининг иккала спорт турига бораверса, тўғри бўлмаслиги ва чарчаб қолишини, икки йўл орасида қолиб кетиши мумкинлигини яхши англарди. У кўпроқ ўғлининг футболчи бўлишини хоҳлаётганди.

Бу вақтда Улуғбек таэквондо бўйича мураббийи Павел Ханга отаси уни футболга беришни хоҳлаётгани ҳақида айтади. Буни эшитган мураббий Исматилло ака билан учрашиш учун унинг ёнига йўл олади. Хан Улуғбекнинг отаси билан учрашувда шундай дейди:

«Сиз менинг юрагимни олиб қўйяпсиз. Бу бола чемпион бўлади. Агар уни машғулотларга олиб боришни истамасангиз, мен ўзим келиб уни олиб кетиб юраман».

Мураббийнинг бу гапларидан сўнг ота футбол борасидаги ўй-хаёлларидан воз кечади ва ўғлининг Хан қўлида қолишига рози бўлади. Ота ўғлининг машғулотларга қатнаши учун барча шароитларни яратиб беради.



Улуғбек секин-аста мусобақаларга чиқишни бошлайди. У ўзига хос услубни ўзлаштирганди. 1-раундда очко ишлашга унчалик ҳаракат қилмасди. Сабаб эса оддий эди: у рақибни кўпроқ ўрганишни хоҳларди. Рақибни ўрганиб бўлгач, 2 ва 3-раундларда очколарни қаторлаштириб ташларди. Унинг иштирокидаги жанглар, асосан, йирик ҳисоблар билан тугарди. Рақибни ўрганиб бўлган Улуғбекнинг тинмай ҳужум қилиши оқибатида ҳисоб ҳам йирик кўриниш олиши табиий ҳолатга айланиб бўлганди.

Катта мусобақалар

2014 йилда Улуғбек ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритади. Натижада у Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибига қабул қилинади.

У 2018 йил Тунисда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллайди. Бу орқали Улуғбек Буэнос-Айрес мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари йўлланмасини ҳам қўлга киритади. У кичик Олимпиадада кумуш медал эга чиқади. Бу вақтда Улуғбек эндигина 16 ёш эди.



2019 йил Иорданияда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални ўзиники қилган Улуғбек, худди шу йилнинг ўзида Хитой мезбонлигида ўтган Бутунжаҳон армия ўйинларида ҳам 1-ўринни эгаллайди.

Уни 2021 йилнинг май ойида Олимпиадага йўлланма берадиган лицензион турнир кутиб турганди. Улуғбек бу мусобақада -68 кг вазн тоифасида қатнашади ва Токио йўлланмасини нақд қилади.

У кутган кун

2021 йил 25 июль. Чўққини забт этиш йўлида дастлаб 1/16 финалда малилик Сейду Мофана таслим этилди. Яна ўз услубида, ҳисоб эса 38:17. Нимчорак финалда Улуғбекни бир пайтлар ўзи ҳавас қилган, қайсидир маънода ўзига кумир деб билган 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори, ушбу вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси жанубий кореялик Ли Де Ҳун кутиб турарди. Томонлар жангни эҳтиёткор бошлаганига қарамай асосий вақтда яна йирик ҳисоб қайд этилди — 19:19. Тўқнашув тақдирини эса «олтин зарба»даги икки очко ҳал этди. Улуғбек мусобақанинг 1-рақамли спортчисини уйига равона қилди. Чорак финалда Рашидовга эронлик Мирҳошим Ҳуссаини рақиб бўлди. У бу жангни ҳам ўз услубида ўтказди ва ярим финалга йўл олди. Ҳисоб — 34:22.

Ярим финал эса Рашидовнинг тўлиқ устунлида ўтди. У Босния ва Герцеговина вакили Недзад Ҳушични 28:5 ҳисобида тор-мор қилган ҳолда финалга чиқди.

Ўзбек таэквондоси тарихида илк бор медал нақд эди. У ё кумуш, ё олтин. Улуғбек буни уддалади: ҳал қилувчи баҳсда мусобақанинг 2-рақамли спортчиси британиялик Бредли Синден таслим этилди. Ҳисоб эса шунчаки даҳшатли кўриниш олди — 34:29.



Бу вақтда Тошкентда Улуғбекнинг жангини ота телевидениеда журналистлар билан бирга томоша қиларди. Онаси Оксана опа эса журналист аёллар билан ўтирган бўлса ҳам аввал бўлгани каби ўғлининг жангини кўришга ботина олмай кўзларини юмиб ўтирганди. Бонг чалинди, бутун уй, бутун студия ва бутун Ўзбекистон Улуғбекнинг улкан ғалабасидан ўзига сиғмасди, қувонарди.

Бу шунчаки ғалаба эмас, бу йиллар давомида қилинган меҳнатлар, устознинг жонкуярликлари, тўғри кўрсатмалари-ю, ота-онанинг ўғли учун яратиб берган шарт-шароитлари меваси эди.

Шу тариқа 19 ёшли Улуғбек Рашидов Ўзбекистон тарихида Олимпиада медалини қўлга киритган энг ёш спортчи бўлди. Бундан ташқари Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан энг ёш (19 ёш 4 ой-у 2 кунлик) спортчи мақомига ҳам энди унга тегишли. Аввал бу икки мақом Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўстматов (23 ёш 1 ой-у 20 кунлик) ва Афина—2004 Олимпиадаси брона медали соҳиби Баҳодир Султоновга (19 ёш 7 ой-у 14 кунлик) тегишли эди.

Ҳа, сиз бу номни эслаб қолинг — Улуғбек Рашидов. У ўзбек спортида ўз тарихини ёза олган спортчи!



Асрор Абдуназаров

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:52, 26.07.2021. Ўқилди: 4865 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.