Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Антони ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди [0]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [0]

«Атлетико» Бернарду Силва билан музокараларга киришди [0]

Фермин Лопес ЖЧ-2026 ни ўтказиб юбориши ҳақида: «Ҳаёт ва футбол баъзан жуда шафқатсиз бўлади» [0]

«Энди биз порлаймиз!»: Сака «Арсенал»нинг тарихий чемпионлигидан сўнг рақибларга «салом» йўллади [0]

Эмилиано Мартинес: «Астон Вилла»даги ҳозирги вазият худди Аргентина терма жамоасидаги дебютим кабидир» [0]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [0]

Мёрфи Алонсо келганидан кейин "Челси" нима қилиши кераклигини айтди [0]

А Серия гранди Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича иш бошламоқда [0]

Андрей Сантос: "Хаби Алонсо — топ-мураббий ва футбол афсонаси" [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпиададан жой олмаган футбол «фарзандлари» ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шу кунларда давом этаётган Токиодаги Олимпиада ўйинларида олдин бўлмаган янги спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Скейтбординг, софтбол ҳамда сёрфинг кабилар шулар жумласидандир. Улар 2021 йилга келибгина ёзги ўйинларда дебют қилмоқда. Шундай бўлсада ҳали ҳам келажакда Олимпиада спорт турлари оиласига киритилиши керак бўлган турлар мавжуд. Футбол оламига алоқадор бўлган спорт турлари борки, уларни Олимпиада ўйинларида кўриш барчага завқ бағишлаган бўлар эди.


H&V. Барчамиз сакрашни яхши биламиз. Айнан мана шундан келиб чиқиб янги спорт тури ихтиро қилинган. Уни жаҳонда «Headers & Volleys» деб аташади. Унда тўпни бош билан ерга туширмай ҳаракатланиш керак бўлади. Шунингдек, унда тўпга оёқ билан ҳам тегиш мумкин, аммо бунинг сони чекланган. Икки жамоага бўлинган ҳолда ўйинлар давом эттирилади. Қайчи услубидаги зарбага икки очкодан, баланд сакраб, бош билан берилган зарба учун беш очкодан берилади. Шу орқали кўп балл йиғган жамоа ғалаба қозонади.

Футзал. Халқаро Олимпиада Қўмитаси ушбу спорт турини 2018 йилги ёшлар Олимпиадасига киритган эди. Бироқ, ҳалиҳамон ёзги ўйинларда бу спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилмади. Нега бундай қилинаётганига ақл бовар қилмайди. Бу ачинарли. Негаки, футзал оддий футболга қараганда қизиқроқ ва ҳаяжонга тўла! Футзалда воқеалар тезлиги ҳамда ўйинчилар маҳоратига кўп нарса боғлиқ бўлади. Шу томонлари билан бу спорт тури мухлислари сони бўйича дунёда етакчи. Афсуски, Олимпиада ўйинларида ундан дарак йўқ...

Пляж футболи. Агар хабарингиз бўлса, маълум вақт оралиғида ФИФА томонидан пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Аммо минг афсуслар бўлсинким, Олимпиада ўйинларида ушбу спортга жой ажратилмаган. Ўтмишда асосан дам олувчилар томонидан денгиз бўйида ўйналган пляж футболи ўйини футболнинг бутун сайёрадаги энг кенг тарқалган вариантларидан биридир. Ушбу ўйин асосан денгизга туташ мамлакатларда севиб ўйналади. Хатто, айрим номини эшитмаган спортлар Олимпиадада ўйналётган бўлса ҳам миллиардлаб инсон хабари бор ўйин чегарадан ташқарида қолиб кетмоқда.

Тўсинни кўзлаш. Агар Олимпиада ўйинларида камондан ўқ узиш, нишонни пойлаш каби турлар мавжуд бўлса, нега тўп орқали дарвоза тўсинини кўзлаш ҳам бу қаторга қўшилмаган? Ҳайрон қоларли жиҳати шундаки, ушбу ўйинни профессионал даражада бажариш мумкин. 50, 60 ёки 70 метр масофадан маълум вақт давомида нишонни кўзлаш энг асосий вазифа ҳисобланади. Ушбу спорт турини яккалик ва жуфтлик тарзида ҳам ўйнаш мумкин. Бир иштирокчи тўпни ҳавода маълум баландликка кўтариб берса, шериги унга зарба бериб, тўсинни нишонга олади. Бунда махсус зарбалар бериш орқали қўшимча балл ҳам берилади. Асосий мақсад эса ўзгармайди, тўсинни кўзлаш керак...

Уэмбли иккилиги. Ишонаверинг, бу дунёдаги энг кенг ўйналадиган футболнинг «фарзанди» ҳисобланади. Бироқ Олимпиада буни ҳам рўйхатга киритмаган. Ўйин қоидалари жуда оддий. Икки жамоа маълум иштирокчилардан иборат гуруҳга бўлинади. Битта дарвозабон белгиланади. Кейин ҳар иккита томон ҳам гол уриш учун ҳаракат қилади. Бир томон тўп билан юрганида иккинчи томон рақибдан уни олиб қўйишга ва голни ўзлари киритишга ҳаракат қилишлари талаб этилади. Бунда ҳужум қилаётган жамоа дарвозадан маълум масофада турган ҳолда зарба беришга ҳаракат қилиши керак. Энг кўп гол урган томон ғалабани нишонлашга ҳақли бўлади.


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:15, 30.07.2021. Ўқилди: 2766 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик