Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

16/10 19:30 Насаф - Қўқон-1912
17/10 17:00 Машъал - Хоразм
17/10 18:30 Андижон - Шўртан
17/10 19:15 Сўғдиёна - Сурхон
18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6563 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.10.2025

      05:00 "Непобедимый".
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      20:45 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      22:45 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      00:50 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.10.2025

      06:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      06:40 "Вы это видели".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      09:15 "Страна спортивная".
      09:30 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки".
      10:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      12:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      13:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      14:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Парусный спорт".
      16:25 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      18:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:00 "Сюрпляс".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 1.
      21:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:25 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      00:25 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      01:45 "Команда мечты".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      04:15 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      04:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Лимы в Перу.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1915 - 1920 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная".
      19:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Факел" (Воронеж) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Черноморец" (Новороссийск) - "Кубань Холдинг" (Павловская). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00 LIVE Тайский бокс. Кубок дружбы в Москве. Прямая трансляция.
      02:05 Евротур.
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Баскетбол. Winline Basket Cup. "ПАРМА" (Пермский край) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      08:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      11:30 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      16:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 1.
      16:50 LIVE Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Каккаре, Турция. Обзор.
      23:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал.
      02:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзгалар пулини санаймиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Коронавирус пандемияси кутилганидек, футбол иқтисодиётига зарба беришда давом этмоқда. Трибуналарда томошабинлар йўқлиги туфайли миллионларни йўқотган клублар ўз трансфер сиёсатини қайта кўриб чиқиш, имкон қадар эркин агентларни қидиришга мажбур бўлмоқда. «Барселона» шу тариқа Депай, Агуэро ва Гарсияни қўлга киритди, «Интер» эса - Чалханўғлуни. Истиснолар ҳам учраб турибди - «Бавария» Упамекано учун 40 млн. евро, «Ливерпуль» эса Конате учун 30 млн. евро тўлади. Аммо катта ҳажмдаги харидларни амалга оширишга ҳеч кимнинг қурби етмаяпти. Фақат... «ПСЖ»дан бошқа.

Парижликлар Ашраф Ҳакими ва Данилу Перейру учун мос равишда «Интер»га 60 млн. ва «Порту»га 16 млн. тўлашди. Доннарумма, Вейналдум ҳамда Серхио Рамос эркин агент сифатида келишди, аммо уларнинг маоши ва агентларига тўланадиган кўтарма пулларини ҳисобласак, бу учовлон «ПСЖ» учун 200 млн. еврога тушишди. Боз устига, Франция гиганти ярим ҳимояни Погба ёки Камавинга, ҳужумни «Лацио»нинг аргентиналик футболчиси Корреа ҳисобига кучайтирмоқчи. Тушунарлики, қатарлик шайх Носир ал Хелаифида етарлича маблағ бор, керак бўлса, пулларидан океан ўртасида орол қуриши мумкин, лекин «ПСЖ» молиявий фейр-плей қоидаларидан қандай қочмоқчи? Келинг, ҳозир шу мавзуни муҳокама қиламиз.

«ПСЖ»га шунча футболчи керакми?

Февралда ESPN «ПСЖ»нинг бозорда эркин агентларга эътибор қаратиши ҳақида ёзганди. Узоқ музокаралардан сўнг Рамос ва Доннаруммани ёғликкина шартнома орқали ўз томонларига оғдиришди, Вейналдумни эса сўнгги паллада Леонардо туфайли «Барселона»дан илиб кетишди: шунчаки, каталонияликлар таклиф қилган суммани уч баравар оширишларини айтишди. Ўзи яқиндагина 35 ёшли Тьяго Силва билан хайрлашган жамоага 35 ёшли Рамос керакмикин, ахир парижликлар гўёки, нисбатан ёш ҳисобланган Маркиньос - Кимпембе жуфтлигига ишонч билдирмоқчи эдилар. Ёки барқарор Кейлор Навас турганда Доннаруммага на ҳожат? Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бу жиддий маркетинг юриши, обрўли келишувлар бўлиб, жамоа таркибига тажриба бахш этиши турган гап. Қолаверса, ҳатто кўтарма пуллари ва шартномалар бўйича бошқа тўловлардан келиб чиққанда ҳам, бу келишувларни муваффақиятли деб аташ мумкин - бошқа шароитда ушбу футболчиларга эгалик қилувчи клубларга ўнлаб миллион пулни тўлашга тўғри келарди.

Инқироз даврида кенг кўламли кампания керакми?

«ПСЖ» спорт директори Леонардо сўнгги йилни босим остида ўтказмоқда. Биринчидан, унинг Томас Тухель билан чиқишолмагани обрўсига путур етказиб, кейинчалик германиялик мураббий Париждан Лондонга кўчиб ўтганди. Иккинчидан, клуб ҳар қандай чораларни қўллаб, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш имкониятидан фойдалана олмагани сабаб, жамоасини алмаштириш ҳақида ўйлаётган Неймар ва Мбаппени сақлаб қолиши керак эди. Учинчидан, «ПСЖ» хўжайинлари ҳам халқаро ареналардаги жиддий ютуқларни анчадан буён кутишмоқда. Ушбу масалаларни ҳал қилишнинг ягона йўли - кенг кўламли трансфер кампаниясини амалга ошириш.

Май ойида Почеттино «ПСЖ»да иши қовушмай, «Тоттенхэм»га қайтмоқчи эканлиг ҳақида гап-сўзлар урчиди. Таркибнинг яхшигина кучайтирилиши - жиддий омил, у аргентиналик мураббийнинг жамоада қолиб, юқори кайфият билан ишини давом эттиришига сабаб бўлди. Барчасига қўшимча равишда, сўнгги ярим йил мобайнида «ПСЖ» бир қатор юлдузлар - Неймар (2025 йилгача), Ди Мария (2022 йилгача), Бернат (2025 йилгача) ва Дракслер (2024 йилгача) билан амалдаги шартномаларни узайтирди.

Катта эҳтимол, Неймар билан янги келишув имзоланиши таркибнинг кучайишига ишора бўлди. Бир йилдан сўнг бразилиялик вингер 30 ёшга тўлади ва у ЧЛда ғолиб чиқиб, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш иштиёқида ёнмоқда. Лекин албатта, асосий вазифа - Килиан Мбаппени Парижда қолишга кўндиришдир. Маълумки, «Реал» французнинг трансферини амалга оширишга астойдил киришган, қолаверса, Килианнинг ўзи ҳам нисбатан кучсизроқ бўлган Лига 1даги фаолиятини давом эттириш орқали буюклик мақомига эришолмаслигини тушунмоқда. Юлдузларнинг трансфер қилиниши - Мбаппени «ПСЖ»даги лойиҳа жиддийлик бобида «Реал», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»никидан қолишмаслиги, узоқ муддатга мўлжалланганига ишонтириш чораси бўлди.

МФПга мослашиш керак

Эҳтимол, «ПСЖ» бухгалтериясидагилар бундай трансферларнинг молиявий фейр-плей масаласидаги жиддий оқибатларидан хабардорлар, шу боис, кредит дебети бўйича клубда намунали режа бор. Ҳозирча парижликлар Мичел Баккерни «Байер»га 7,5 млн. еврога сотишди, холос. Гап-сўзларга кўра, «ПСЖ» тузукроқ таклиф тушса, Паредес, Эррера, Дракслер, Курзава, Керер ва Сараби билан хайрлашишга тайёр.

Молиявий фейр-плейга келсак, вазият турлича. Биринчидан, баҳорда таниқлик журналист ва инсайдер Танкреди Палмери УЕФА 2022 йилдан МФПдан воз кечмоқчи эканлиги, унинг ўрнига клублар молиясини назорат қилувчи бошқа бир муқобил тизимни йўлга қўймоқчилиги ҳақида гапирганди. Маълумот учун, «ПСЖ» президенти Носир ал Ҳелайфи Суперлига машмашасидан кейин УЕФА ижроқўми президентига айланди, у еврокубоклар трансляцияси ҳуқуқини назорат қилувчи BeIN Media Group раҳбари ҳам ҳисобланади.

Қолаверса, 2018 йили «ПСЖ» МФПдан четлаб ўтиш чорасини топганди. Давлат идоралари билан шартномаларнинг ошиқлиги бўйича эътироз парижликлар манзилига ҳам йўлланган, аммо бюрократик занжир француз клубининг вазиятдан қутулиб қолиши ва ишнинг судгача етиб бормаслигини таъминлашига сабаб бўлганди. Ўшанда УЕФАнинг МФП назоратини таъминлаш бўлими раҳбари Хосе Да Кунья Родригес тергов ишларини бошлаган, натижада «ПСЖ» 50 млн. евролик лимитга мос тушмагани, бир йилдан кейин эса 170 млн.лик кўрсаткичга ҳам мослаша олмаслиги аниқланганди. Ҳаттоки, Неймар ва Мбаппенинг сотилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди, лекин иш охирига етмай ёпилди, зеро Да Кунья Родригес регламентга мувофиқ, дастлабки («ПСЖ»да МФП масаласида ҳаммаси жойида эканлигини исботловчи) ҳисобот бўйича протест киритиши, буни ҳисобот чоп этилганидан кейин 10 кун ўтиб амалга ошириши лозим эди. Мутасадди жараённи чўзиб юборди, «ПСЖ» терговга апелляция берди ва CAS кўриб чиққан ишда ютиб чиқди. Хўш, ал Ҳелайфига яна шундай трюкни такрорлашга нима халал бериши мумкин?

Манба: sport24.ru, А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 31.07.2021. Ўқилди: 5559 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.