Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Персипура Жаяпура» ОЧЛга қайтарилди ва «Бунёдкор»нинг рақиби бўлиши мумкин!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Хабарингиз бор, Индонезиянинг "Персипура Жаяпура" клуби Индонезия чемпионатининг норасмий лигасида тўп суришни маъқул кўрганидан кейин ОФК томонидан ОЧЛдан четлатилганди. Индонезия жамоаси ОФКнинг бу қарорига нисбатан Спорт арбитраж судига мурожаат қилди ва суд клубни вақтинчалик ОЧЛга қайтариш ҳақида қарор чиқарди.

Шундан сўнг ОФК "Персипура"ни ОЧЛга қайтаришга қарор қилди ва энди индонезияликлар 16 февраль куни Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубига қарши плей-офф ўйинида иштирок этишади. Ўйин Австралияда бўлиб ўтади.

6 декабрь куни ташланган қуръага кўра, ОЧЛнинг "Е" гуруҳида Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор", Япония чемпионати бронза медали эгаси "Гамба Осака", "Чонбури" (Таиланд)/"Поханг Стилерз" (Ж.Корея) жуфтлиги ғолиби ҳамда Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" жамоалари тўп суриши керак эди. Австралияликлар қуръада саралашдан озод этилишганди.

ОФК Индонезия ва Австралия футбол федерацияларига йўллаган мактубида айтилишича, агар "Персипура" плей-оффда ғолиб чиқса ҳам, ҳали гуруҳ босқичида иштирок этишга ҳуқуқига эга бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам спорт арбитраж судининг 6 март куни чиқариладиган якуний қарори кутилади.

"Агар "Персипура" саралаш босқичида ғалаба қозонса ва спорт арбитраж суди жамоага қарши қарор чиқарса, "Аделаида" клуби ОЧЛ гуруҳида "Персипура"нинг ўрнини эгаллайди", — дейилади ОФК хатида.

Шунингдек, "Аделаида" - "Персипура" ўйинида мағлубиятга учраган жамоа ОФК кубогида юришини давом эттирмайди!

"Персипура" бу янгиликни хурсандчилик билан қабул қилди ва жамоа бош котиби Тамрин Сагаланинг айтишича, жакарталиклар ўйинга тайёр.

"Биз душанба куни Аделаидага йўл олиш учун авиачипталар буюртма қилиб қўйдик", — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, "Персипура Жаяпура" клуби Индонезия суперлигасининг 2010-2011 йилги мавсумида чемпионликни қўлга киритганига қарамай, жамоа янги мавсумни Индонезиянинг норасмий лигасида бошлашга қарор қилди.

Манба: www.stadion.uz.

Тақвимга кўра, "Бунёдкор" ОЧЛнинг 1-тури доирасида 6 март куни ўз майдонида "Аделаида Юнайтед"ни қабул қилиши керак эди. Агар "Аделаида" - "Персипура" баҳсида индонезияликлар ғалаба қозонадиган бўлсалар, 6 март кунги ўйин ўз вақтида ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Боиси, ОФК САСнинг 6 март куни чиқарадиган якуний қарорини кутишга мажбур.

Киритилди: 12:49, 11.02.2012. Ўқилди: 11890 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик