Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Интер» ёзги трансферлар учун шорт-лист тузди [0]

Унаи Эмери: «Мен Европа Лигасининг «қироли» эмасман, «Астон Вилла» билан янги саҳифа очмоқчиман» [0]

Моуриньонинг «Реал»га қайтгани қачон эълон қилиниши айтилди [0]

«Челси» Мареска учун «Манчестер Сити»дан товон пули талаб қилмоқда: Лондонликлар судга беришга тайёр [0]

Роберт Левандовски собиқ агентига қарши судда ғалаба қозонди [0]

«Манчестер Юнайтед»нинг яширин режаси барбод бўлди [0]

Самир Насри: «Зиданни айтмаганда, икки фуқаролиги бор футболчиларнинг Франция термаси билан муносабати ҳамиша мураккаб бўлган» [0]

«Тоттенхэм» «Вест Хэм»ни Чемпионшипга равона қилиши ва жамоани инқирозга учратиши мумкин [0]

АПЛ. «Борнмут» — «Ман Сити». Таркиблар маълум [0]

U-17 Осиё кубоги. Ярим финал. Ўзбекистон Японияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нима сабабдан «Рома»ни танлагани, «Женоа»даги ёрқин мавсум ва келажаги ҳақида — Элдор Шомуродовнинг «Рома» сафидаги илк интервьюси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Элдор Шомуродов «Рома»га ўтганидан сўнг илк катта интервьюсини берди.

Қандай ҳиссиётларни бошдан кечираётгани ҳақида
Кучли ҳаяжондаман. Бу мен учун улкан қадам. Нимага қодирлигимни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

А Сериядаги илк мавсумидан сўнг «Женоа»даги ажойиб муҳитни ташлаб «Рома»га ўтгани ҳақида
Бу менинг биринчи мавсумим эди ва кучли жиҳатларимни намоён этишга уриндим. Баъзи жабҳаларда яхши бўлсам, баъзи жойларда хатоларга йўл қўйдим — буни биламан. Шунга қарамасдан ўтган мавсумдан мамнунман.

Мавсумнинг иккинчи ярмида натижалари яхшилангани ҳақида
Илк мавсумим эди ва мослашиш учун мендан вақт талаб қилинарди. Бу асосий сабаб. Кейинчалик ўйин тезлигига, жамоадошларимга ва рақиб жамоаларининг ҳимояланиш услубига мослашиб олдим. Ўйлайманки, мавсум охирида яхши ўйнадим. Қандай ўйнаш кераклигини аллақачон ўрганиб олгандим.

А Серияда кўпроқ нима қизиқтиргани ҳақида
Биринчи навбатда жамоанинг савияси ва мен бирга ўйнаган футболчилар. Иккинчидан, ўйин тезлиги ва ҳиссиётлар мени ҳайратга солди.

«Ростов»даги давридан кўра қанчалик ўзгаргани ҳақида
Қанчалик ўзгарганимни баҳолашим қийин. Бу ишни ўйинларни томоша қиладиган мухлислар амалга оширгани маъқул. Жамоа натижаларига таъсир кўрсата олган пайтимда — ўзимга бўлган ишончим ортади.

«Рома»даги мақсадлари ҳақида
Жамоага соврин ютишда, катта мақсадларни амалга оширишда ёрдам беришни истайман. Қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Ривожланишда давом этмоқчиман.

Ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнай олиши, қайси бири ўзига кўпроқ ёқиши ҳақида
Тўғрисини айтсам, ҳужумда ўйнаш ёқимли. Ҳужумда мен қанот ёки марказий ҳужумчилар позицияларини бемалол алмаштира оламан. Ҳужумда ўзимда қулай ҳис қиламан.

Жуда кўп таклифлар ичидан нега айнан «Рома»ни таклифини қабул қилгани ҳақида
«Рома» — Италиянинг энг яхши жамоаларидан бири. Ўйин пайтида мухлислар жамоани қандай қўллаб-қувватлаганини кўрдим. Авваллари «Рома»нинг ўйинларини кузатиб борардим. Барчаси тез ҳал бўлди, айнан шу жамоа мени ҳаммадан кўп ўз сафида кўришни хоҳлади ва тез ҳаракат қилди. Шу тариқа мен шу ердаман. Бошқа сабаб эса мен олдимга доим катта мақсадлар қўяман. Шунинг учун бу мен учун жуда муҳим эди.

Римдаги биринчи ўзбек футболчиси эканлиги ҳақида
Бу мен учун фахр. «Женоа»га ўтганимда ҳам одамлар мени қанчалик қўллаб-қувватлаганини кўрдим. Энди улар янада кўпроқ қўллаб-қувватлайди, чунки улар мен қандай катта жамоада ўйнашимни билади. Бу жуда катта фахр.

Мухлисларга тилаклари
Мухлисларга салом йўлламоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлашда ва ишонишда давом этинг! Сизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз!

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:35, 03.08.2021. Ўқилди: 11022 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик