Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: "Бизга ғалаба керак эди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Қўқон-1912” – “Турон”  жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов  иштирок этди.

"Очиғи, охирги пайтлардаги муваффақиятсиз ўйинларимиздан кейин бугун уйимизда ўйнайдиган услубимиздан воз кечишга қарор қилдик. Рақиб сафида Билолхон Тошмирзаев, Суннат Абдуллажонов каби тезкор футболчилар борлигини инобатга олиб, қарши ҳужумларга тушиб қолмаслигимиз учун биз ҳам иккинчи рақамда тўп суришга қарор қилдик.

Ҳужумда Норбеков ва Ҳасанов сингари тезкор футболчиларимизнинг тезлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Сабр қилишимиз кераклигини ва гол бўлгач, ўйин осонроқ ўтишини таъкидлагандим. Кутган вазиятимиз бўлди ва биз биринчи бўлиб гол урдик. Аммо футбол хатолардан иборатки, ҳатто майда хатоларни ҳам рақиб кечирмаслиги мумкин. Гол урганимиздан кейин ҳимоя ва ярим ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилиб тургандик. Афсуски, тезкор гол ўтказиб юбордик.

Худога шукр, ютқазиб турган пайтимизда яна жавоб голини уриб дурангга эришдик. Бизга ғалаба керак эди. Аммо охирги учрашувлардаги муваффақиятсизликдан кейин бугунги дуранг ёмон эмас. Агар яна ютқазганимизда жамоа тушкунликка тушиб қолиши мумкин эди. Футболчиларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда мана шундай курашишса, очколарни қўлга кирита оламиз. “Турон” жамоасига ҳам омад тилайман. Қўшни жамоаларнинг натижаларига бефарқ эмасман. Дуранг адолатли натижа бўлди. Иккала жамоа ҳам охиригача курашди", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 05:46, 09.08.2021. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик