Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарихдаги ашаддий рақиблар орасида трансфер қилинган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида ашаддий рақиб сифатида кўриладиган кўплаб клублар борлиги барчага маълум. Яна шундай футболчилар ҳам борки, улар ана шу клублар орасида трансфер қилинган. Қуйида принспиал рақиблар орасида савдо қилинган футболчиларни бир нечтаси ҳақида билиб оласиз.

Тевез («МЮ»дан «Манчестер Сити»га)

«Media Sports Investment Company» агентлиги қарамоғида бўлган аргентиналик футболчи «Манчестер Юнайтед»да ижара асосида икки йил тўп суради ва у билан клуб доимий шартнома имзолайди. «Қизил иблислар» таркибидаги ҳайратомус ўйинларидан сўнг Тевез кўплаб клублар сингари «Ман Сити»ни ҳам эътиборига тушади. Натижада, футболчи мумайгина маблағ эвазига 2009 йилда «шаҳарликлар» сафига бориб қўшилади. Мовийранг рамз эгалари стадионининг Салфорд деб аталмиш томонига Тевезга атаб йирик расм ўрнатилади. У ерга «Манчестерга хуш келибсан» деган ёзувлар бор эди. Ўша пайт «МЮ» устози Фергюссон ушбу постерга «аҳмоқона» деб таъриф бериб, «Ман Сити»ни «кичкина менталитетга эга бўлган, митти клуб» атаган эди.

Кампбелл («Тоттенхем»дан «Арсенал»га)

Ҳозирги Ҳарри Кейн билан боғлиқ вазият бир пайтлар ҳам содир бўлган. Бу нарса шимолий Лондон жамоалари ўртасида рўй берганди. 2001 йилда Сол Кемпбеллнинг «шпорлар» билан шартномаси якунланади. Шунинг учун инглиз афсонаси ўзи учун муносиб клуб қидиришга тушади. Ҳужумчи Чемпионлар лигасида қатнашишни истаётганини билдириб, клубининг азалий рақиби «Арсенал» сафига қўшилишга қарор қилади. «Тоттенхем» мухлислари бу нарсани жуда катта хиёнат сифатида қабул қилади. Ушбу ҳодиса рақиб, «канонирлар»дан янада қаттиқроқ нафратга сабаб бўлади.

Эшли Коул («Арсенал»дан «Челси»га)

Футболнинг яна бир эсда қоларли трансферларидан бири Эшли Коулнинг «Арсенал»ни «бевафоларча» тарк этиши ҳамда «Челси»га бориб қўшилиши эди. «Тўпчилар» мухлислари бу хиёнатни ҳеч ҳам кечира олишмади. Улар машҳур Англия терма жамоаси ҳимоячисини ҳақоратлаб, тез-тез исмини бузиб айтишади(Cashlay Cole). Жозе Моуринёнинг шахсан ўзи футболчи трансферида бош-қош бўлган, у билан келишиб олган эди. Бироқ Коул шартнома шартларидан бироз норози бўлади. Шундай бўлса ҳам «Челси» таркибида ҳафтасига 55 минг фунт маош учун ишлайди. Орадан бир неча ой ўтгач, «Арсенал» мухлислари «Стенфорд Бриж» ўйингоҳида Коул юзи туширилган қалбаки банкнотлар билан норозилик билдиради.

Фигу («Барселона»дан «Реал»га)

2000 йилги «Реал Мадрид» клуби президенти сайловлари Испания футбол тарихига, шубҳасиз ажойиб трансферни олиб келди. Ўшанда Флоринтино Перез сайловларда овоз йиғишда қийнала бошлайди ва клубга Луиш Фигони «Барселона»дан келтиришга ваъда беради. У португалиялик афсонавий футболчи учун 38 миллион фунтлик таклиф киритиб, уни «Реал»га олиб келишда катта жонбозлик кўрсатди. Шундан сўнг, Фиго мадридликлар сафига қўшилади. Аммо футболчи 2002 йилда яна Каталонияга қайтади. Унинг «Ноу Камп»даги илк ўйинида мухлислар унга сотқиндек муомала қилишади ва ҳуштакбозлик билан кутиб олишади. Шунингдек, Фигуга «атаб» чўчқанинг боши майдонга улоқтирилади.

Бажо («Фиорентина»дан «Ювентус»га)

«Diving Pontail» номи билан танилган франциялик футболчи 1990 йилда «Ювентус»га ўша пайтдаги рекорд суммага, 8 миллион фунт эвазига трансфер қилинади. Катта миқдордаги маблағ ундирилганга қарамай, Виола мухлислари ғазабланади ва клуб офисларига бостириб киришгача боришади. Бунинг натижасида клуб президенти Флавио Понтелло стадион ичкарисига яширинишга мажбур бўлади. Ўшанда қилинган тартибсизликлар натижасида 50 нафар мухлис жароҳат олиб, яна тўққиз киши ҳибсга олинганди. Кейинчалик, «Фиорентина» ҳамда «Ювентус» ўртасида ўтказилган баҳсда Роберто Бажо пенальти тепишдан бош тортади. Негаки, рақиб дарвозабони Жанматтео Маррегини унинг тепиш усулини жуда яхши билар эди. Ўйинда Роберто заҳирага олингач, у майдонга ташланган «Фиорентина» шарфини қўлига олиб, уни ўпиб, «бинафшаранг юрак»ка эгалигига ишора қилади.


Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:49, 10.08.2021. Ўқилди: 4948 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик