Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОЧЛ плей-оффи — 16 ва 18 февралда

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Индонезия чемпиони ва Таиланд вице-чемпиони «Бунёдкор»нинг гуруҳдошига айланиши мумкин.
 
ОФК Чемпионлар лигасининг 2012 йилги баҳсларига 2011 йилнинг 6 декабрь куни қуръа ташланган ва ўшанда Индонезия чемпиони «Персипура Жаяпура» — жамоа иштирок этган маҳаллий мусобақа натижалари Индонезия футбол федерацияси томонидан тан олинмагани учун, ОЧЛдан четлатилгани маълум қилинганди. Шу сабаб, қуръага кўра, Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» клуби тўғридан-тўғри «Е» гуруҳи вакилига айланганди.
 
Ўтган ҳафта «Персипура» Спорт арбитраж суди орқали Чемпионлар Лигасидаги ўрнини қайта тиклади ва энди ОЧЛ саралаш плей-оффи доирасида Австралия клубига қарши майдонга тушади. ОФК 13 февраль куни «Аделаида Юнайтед» ва «Персипура Жаяпура» ўртасидаги ўйин вақтини эълон қилди: «Хиндмарш» стадионидаги баҳс 16 февраль, пайшанба куни ўтказилади. Қайд этиш жоиз, бир учрашувдан иборат баҳс ғолиби ОЧЛнинг «Е» гуруҳидан ўрин олади, мағлубиятга учраган жамоа эса, ОФКнинг айнан шу учрашув учун қабул қилган қарорига кўра, ушбу мавсум қитъа кубокларидаги иштирокини якунлайди.
 
ОЧЛ саралаш плей-офф финал раунидадан ўрин олган қолган барча ўйинлар 18 февраль, шанба куни бўлиб ўтади. Шарқий минтақадаги Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» ва Таиланднинг «Чонбури» жамоалари ўртасидаги ўйин Ўзбекистон чемпиони «Бунёдкор»нинг яна бир рақибини танлаб беради. Учрашув ғолиби «Е» гуруҳидан ўрин олса, мағлубиятга учраган жамоа ОФК Кубоги «G» гуруҳи вакилига айланади.
 
Ғарбий минтақадаги ҳар иккала плей-офф учрашувида ўзбекистонликлар бевосита иштирок этишади. 2011 йилги Олий лига баҳсларида тўртинчи ўрин эгасига айланган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Дубайда БААнинг «Аш-Шабоб» клубига қарши ОЧЛ «D» гуруҳидаги ўрин учун майдонга тушса, Теҳрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтадиган Эроннинг «Истиқлол» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» клублари ўртасидаги ўйинни Валентин Коваленко бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
 
«Аш-Шабоб» – «Нефтчи» ўйинида мағлубиятга учраган жамоа ОФК Кубоги «D» гуруҳи аъзосига айланади. «Истиқлол» – «Ал-Иттифоқ» жуфтлиги ғолиби ОЧЛ «А» гуруҳидаги Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф»нинг рақибига айланса, имкониятни бой берган жамоа курашни ОФК Кубоги «С» гуруҳида давом эттиради.
 
Эслатиб ўтамиз, бу йилги ОЧЛ баҳсларида Ўзбекистондан жами тўртта клуб иштирок этмоқда. Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳисобланган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ОЧЛнинг «B» гуруҳидан ўрин олган.
 
ОЧЛ Саралаш плей-офф
Финал раунди
 
Шарқий минтақа
16 февраль, пайшанба
«АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД» (Австралия) – «ПЕРСИПУРА ЖАЯПУРА» (Индонезия)
Аделаида. «Хиндмарш» стадиони.
 
18 февраль, шанба
«ПОХАНГ СТИЛЕРЗ» (Жанубий Корея) – «ЧОНБУРИ» (Таиланд)
Поханг. «Поханг Стил Ярд» стадиони.
 
Ғарбий минтақа
18 февраль, шанба
«ИСТИҚЛОЛ» (Эрон) – «АЛ-ИТТИФОҚ» (Саудия Арабистони)
Теҳрон. «Озоди» стадиони.
 
«АШ-ШАБОБ» (БАА) – «НЕФТЧИ» (Ўзбекистон)
Дубай. «Мактум Бин Рашид ал-Мактум» стадиони.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 19:43, 14.02.2012. Ўқилди: 10668 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Премьер-лига тарихидаги биринчи голни Брайан Дин урган. У 1992 йил 15 август куни "Шеффилд Юнайтед" сафида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғо

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик