Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

— “Қизилқум” жамоаси охирги пайтларда чиройли ўйинлар кўрсатиб, яхши натижалар қайд этяпти. Ҳамиджон Актамов бежизга ойнинг энг яхши мураббийи бўлгани йўқ. Жамоасининг ўйинида катта ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. “Қизилқум”нинг ажойиб ўйин кўрсатишида мураббийнинг меҳнатини таъкидлаб ўтган бўлардим.

Ўйинга келсак, жанговар ва асабий руҳда кечди. Бугун ютишимиз ёки мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Меҳмонда дуранг ўйнаганимизда мураббийларнинг кўрсатмаларидан кўра, футболчиларнинг характер кўрсатгани, охиригача курашишгани, қийин вазиятларда ўзларинb йўқотиб қўйишмагани ва захирадан майдонга тушганлар ҳам аҳил жамоа бўлиб ўйинга қўшилиб кетганлари туфайли натижасини берди ва дурангга эришдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедов ва Иван Йосович жароҳат сабабли жамоа билан умумий машғулотларда қатнаша олмадилар. Шунга қарамасдан, улар соғлигини таваккал қилиб, қийин вазиятда жамоага ёрдам беришга қарор қилдилар. Уларга ва майдондаги барча йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман.

— Эшитишимизча, жамоада молиявий муаммолар бор экан. Футболчилар охирги марта қачон ойлик маош олишди?
— Бу жамоамизнинг ички ишлари. Эътибор берсангиз, ҳеч қайси ҳолат футболчиларимизга охиригача курашишларига халақит бергани йўқ. Фақат ғалаба қозона олмаётганимизга омад келмаслиги сабаб бўляпти. Ютқазган ўйинларда ҳам муносиб курашишяпти. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Қўқонда ҳеч қачон футболчиларни алдашмаган. Ўйлайманки, бу йил ҳам шундай бўлади. Шу сабабли бу ҳақда тўхталишни хоҳламаган бўлардим. Асосийси, йигитлар аҳил. Тўғри, жадвалда бундан юқорироқ ўринга жойлашишимиз мумкин эди. Афсуски, омадсиз ўйинлар бизни шу ўринга жойлашишимизга сабаб бўляпти. Аммо мана шундай ўйинлар намойиш этсак, кейинги учрашувларда керакли очколарни қўлга киритамиз.

— Биринчи бўлим бошларида таркибда ўзгариш бўлди. Бунга нима сабаб?
— Гапнинг очиғи, Фарҳод Бекмуродов икки-учта вазиятда дарвозамизга яқин жойда тўпни йўқотиши бизни хавотирга солди. Афсуски, захирадан футболчини майдонга туширишга улгурмай қолдик ва гол ўтказиб юбордик. Бу каби ҳолат ҳар бир футболчида бўлиб туради. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз. Аммо ўйинга киришиб кета олмагани сабабли тезкор тарзда ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик.

— Андрей Сидоровдан шундай гол кутганмидингиз?
— Рости, мураббийдарда сезиш қобилияти бўлади. Ҳужумни кучайтириш учун таваккал қилишга мажбур эдик. Гапнинг очиғи, қайси ҳужумчини майдонга туширишга иккиландик. Сидоров доим захирадан тушганда гол урмаяпти, бу сафар бу ишни уддалар, деган ҳолатда уни майдонга туширдик. Бу гол ўзига бўлган ишончни қайтариб беради. Андрей яхши футболчи. Лекин охирги йиллардаги омадсизлик уни анча тушкун ҳолатга тушириб қўйганди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:16, 15.08.2021. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик