Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

«Бавария» «Ливерпуль»нинг иқтидорли футболчисини нишонга олди [0]

Рикельме: «Агар сайловда ғалаба қозонсак, Клопп «Реал» бош мураббийи бўлади» [0]

Ленарт Карл жароҳати сабабли ЖЧ-2026ни ўтказиб юборишига муносабат билдирди [0]

Мбаппе «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди [0]

Клопп «Реал» президентлиги сайлови олдидан Рикельмега ўз исмидан фойдаланишга рухсат берди [0]

Эрон терма жамоаси футболчиларига АҚШга махсус чекловли визалар берилди [0]

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [0]

Канада ўртоқлик учрашувида Ирландия билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [0]

Мбаппе: «Агар «Реал» тарихидан жой олсам, футбол тарихида ҳам алоҳида ўрин эгаллайман» [0]

“Реал Мадрид” юлдузларининг трансфер қиймати 70 миллион еврога камайди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Жалилов: «Бугун ёмонроқ ўйин билан ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Coca Cola Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, биринчи навбатда натижадан хурсандман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Сўғдиёна" билан бугунгидан яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Бугун ёмонроқ ўйин билан ғалабага эришдик. Жамоада шаклланиш даври кетмоқда, бугун ҳам захирадан майдонга тушганлар ўйинга киришиб кетишди. Рақиб жамоанинг таркиби анча шаклланиб улгурган, уларнинг таркибидаги 70 фоиз футболчиларни яхши таниймиз, биламиз. Бизда "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам ўйинимиз қовушмаганди, бугун ҳам шундай бўлди. Умуман олганда, бугунги ўйин учун футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар ирода кўрсатиб, ғалабага эришишди, - дейди Виктор Жалилов.

- Вазият шуни тақозо этдики, асосий таркибда майдонга тушадиган яққол ҳужумчи Ғанихонов ва Ўринбоев бор. Иброҳим жароҳатдан энди тузалгани сабаб бугун нари борса 30 дақиқа ўйнай оларди холос. Аммо айнан унинг майдонга тушиши сабабли ўйинимиз сезиларли кучайди. Лекин ўйин бошидан сифатли ҳужумчини майдонга тушириш имконимиз бўлмагани сабаб, бошланғич таркибда ўзгариш қилишга тўғри келди. Буни тўғри тушуниб турибмиз, вазиятни ўзгартириш чораларини топишимиз керак.

- Ҳар бир жамоада, у охирги ўринда бораётган бўлса ҳам, доимо таркибида сифатли футболчилари бўлади. "Локомотив"да ҳам шундай футболчилар кўп. Улардан қайси бирини "Навбаҳор" таркибида кўришни истаётганим ҳақида бирор нима деёлмайман. Ҳаммаси трансферлар амалга ошириладиган даврда ҳал бўлади.

- Ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ҳозир ҳам етакчилар билан орамиздаги фарқ катта эмас. Эндигина иккинчи давранинг иккинчи ўйинини ўтказдик. Қандайдир муаммолар борлигига қарамай, бугунги ўйин жамоа ҳар қандай вазиятда учрашувларда ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсатди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига келсак, бу борада ҳеч бир кўрсаткич борасида ҳеч қайси жамоадан ортда қолмаяпмиз. Аввалги ўйинда ҳам, бугун ҳам сўнгги дақиқаларда беш-олти нафар ўйинчимизнинг олдинга ўтганига гувоҳ бўлдик. Агар улар чарчаб қолишганда, ҳужумга ўта олишмасди.

- Самвел Бабаян терма жамоани бошқарган мутахассис сифатида катта тажрибага эга. Қайсидир жиҳатлар бўйича жамоада ўзгаришлар бўлмоқда. Биргаликда амалга ошираётган ишларимиз, нафақат жамоага, балки вилоят футболига ёрдам беришига ишонаман.

- Ҳозирда жамоада шартномам бор. Уни узайтиришни хоҳлашса, узайтираман. Асосийси, клуб мураббийдан, мураббий эса клубдан рози бўлсин. Авваллари истеъфога чиқаришганда ҳам компенсация сўрамаганман, ишим ёқмаган шекилли, шунинг учун ишдан бўшатишди, деб ҳисоблаганман.

- Қачонки, "Навбаҳор" турнир жадвалида 2-3-ўринларга кўтарилсин, шунда жамоа чемпионлигининг 25 йиллигига бағишлаб ҳар қандай ўртоқлик учрашувлари ташкил этилишига розиман, - дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:16, 16.08.2021. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик