Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

PFA талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди [0]

Скалони: «Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман» [0]

Роналду Жаҳон чемпионати олдидан эгизакларининг туғилган кунини нишонлади [0]

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди [0]

Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, аммо... [0]

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади [0]

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи [0]

«Реал» раҳбари сешанба куни юлдуз футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда (Фабрицио Романо) [0]

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини расман эълон қилди [0]

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 35-тур

01/01 06:00 Челси - Ноттингем Форест

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Stadion.Uzда янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Конференциялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сайтимизнинг иш бошлаганига эндигина бир ярим ойдан кўпроқ вақт бўлган бўлса-да, кундан-кунга мухлислар оқими кўпаймоқда. Бу ҳолни камтарона меҳнатларимизга ўзбек футбол ишқибозлари томонидан берилган эътибор ўлароқ баҳолаймиз, албатта.

Мухлисларнинг футболимиз бўлган қизиқишларини рағбатлантириш, миллий чемпионатимиз, умуман, футболимизга бўлган муносабатларини шакллантириш мақсадида «Стадион» газетаси таҳририяти янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳаларнинг биринчиси «Фентези Футбол» деб аталади. Унинг қисқача мазмун-моҳияти шундан иборатки, мухлисларга Олий лигамизда қатнашаётган 14 та клуб таркиблари ичидан 15 футболчидан иборат юлдузли таркиб (1 та жамоадан кўпи билан 3 та футболчи олинади) териш тавсия этилади.

Улар терган таркибдаги футболчиларга белгиланган турда ҳақиқий футбол майдонидаги хатти-ҳаракатларига кўра баллар бериб борилади. Масалан, гол урган ва ассистентлик қилган (пенальти ишлаган) футболчиларга, пенальтини қайтарган дарвозабонга балл берилса, сариқ ёки қизил карточка олган ўйинчилардан балл айрилади. Шунингдек, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган дарвозабон, ҳимочилар ва ярим ҳимоячиларга қўшимча баллар тақдим этилади. Таркибда исталган футболчи сардор сифатида танланиши мумкин, бу ҳолда ўша футболчи тўплаган балл 2 га кўпайтирилади.

«Футбол башорати» лойиҳаси эса миллий чемпионатимизнинг ҳар бир тури олдидан ўтказилади. Тўғри топилган ҳисобга 3 очко, тўплар фарқига 2 очко, ютган жамоани топганга 1 очко берилади. Яна битта янгилик: сиз ўзингиз учун муҳим дея битта учрашувни белгилаб олишингиз мумкин. Шу ўйин натижасига кўра тўплаган очколарингиз 2 га кўпайтирилади.

Сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга «Фентези Футбол» ва «Футбол башорати» лойиҳаларида ҳам хос лига (жадвал) тузиш имконияти тақдим этилади: умумий рўйхатдан ташқари, регистрация жараёнида сиз ўзингизнинг севимли жамоангизни (буниси мажбурий) танлайсиз. Масалан, «Динамо» (Самарқанд)ни танласангиз динамочиларга мухлислик қилаётган фойдаланувчилар учун алоҳида жадвал тузиб чиқарилади.

Устига устак, ҳар бир фойдаланувчи ўзининг битта шахсий лигасини тузиши ва яна бошқа юзер (дўстингиз) томонидан тузилган бирор лигада қатнашиш имкониятига эга бўлади. Яъниким, чемпионатнинг 1-туридан кечиккан фойдаланувчилар исталган турдан ўз лигаларини тузиб олиб, қатнашаверишлари мумкин бўлади.

Дарвоқе, айни кунларда сайтимизда хизмат кўрсатмаётган онлайн ҳисоблар, анонс, тақвим ва турнир жадвалларининг барчаси ана шу лойиҳалар билан чамбарчас боғлиқ бўлади ва улар ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатади.

Ҳозирча «Фентези Фунтбол» ва «Футбол башорати» фақат Ўзбекистон Олий лигаси учунгина хизмат кўрсатиб туради. Ёз ойларидан Англия, Испания, Италия ва Россия чемпионатлари, ЕЧЛ учун ҳам ясалган вариантлари тақдим этилади.

Умумий рўйхатда ғолиб чиққанлар, албатта, «Стадион» газетаси томонидан рағбатлантирилади ва эсдалик совғалари топширилади. Шунингдек, «Стадион» газетасига 1 йил бепул обуна қилдирилади.

«Фентези Футбол»нинг мобил версияда қилишнинг техник имконияти йўқ, «Футбол башорати» лойиҳаси эса мобил версияда ҳам тақдим этилади.

Учинчи лойиҳага «StadiOnline» номи берилган бўлиб, бу лойиҳада куннинг исталган қисмида (вазиятга қараб) маълум бир вақт ичида мухлислар ва сайт администраторлари жонли мулоқотга киришишади.

«StadiOnline» лойиҳаси ҳар куни маълум бир вақтда камида 3 соат мобайнида ўтказилади ва кун давомида ёки ўша кунларда долзарб бўлиб турган турли мавзулар ўртага ташланади ҳамда 3 нафар журналист томонидан бошқариб боради. Бу лойиҳага футболимизда меҳнат қилаётган турли меҳмонлар чақирилиши ҳам мумкин.

Бу лойиҳа ҳам мобил версияда ҳам тақдим этилади. Мухлислар билан ўзига хос мулоқот ва мунозара шаклида ўтадиган ушбу лойиҳа барчага манзур бўлади, деган умиддамиз.

ТАҲРИРИЯТ.

Манба: www.stadion.uz.

Юқорида тавсифлаб ўтилган лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни кутиб қоламиз ва уларни албатта инобатга оламиз!

Киритилди: 18:03, 17.02.2012. Ўқилди: 20032 марта. Фикрлар: 179 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик