Икки турдан бери голсиз дурангга имзо чекаётган “Ювентус” ниҳоят ғалаба қозонди. Лекин бу ғалаба осонлик билан қўлга киритилди, деб айтиш қийин.
Ҳисобни тўртинчи дақиқадаёқ меҳмонлар очдилар. Иккинчи тайм ўрталарида эса Пирло ҳисобни тенглаштирди. Умуман Андреа Пирло ушбу учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди, десак ҳам бўлади. У жамоасининг барча голларида иштирок этди.
“Катания” ҳимоячиси, биринчи голга асиссентлик қилган Моттанинг иккинчи сариқ карточка олиб майдондан четлатилиши ўйинга бурилиш ясади. Ўша вазиятгача туринликлар ҳисобда олдинга чиқиб ололмаётгандилар.
Демак, “Ювентус” навбатдаги ғалабадан сўнг “Милан”ни яна қувиб ўтди. Ўйинлар сони бўйича эса тенглик. Миланликлар эртага, “Чезена” меҳмони бўладилар.
ЮВЕНТУС – КАТАНИЯ – 3:1
Голлар: Пирло (22), Кьеллини (74), Куальярелла (81) – Барриентос (4)
ЮВЕНТУС: Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Бардзальи, де Челье (Вучинич, 68), Пирло, Маркизио, Падоин (Пепе, 61), Куальярелла, Боррьелло (Лихтштайнер, 76), Жаккерини.
КАТАНИЯ: Кошицки, Беллуши, Маркезе, Легротталье, Мотта, Гомес (Сеймур, 71), Альмирон, Барриентос (Бьяджанти, 50), Лоди (Сполли, 60), Иско, Берхессио.
Огоҳлантириш: Мотта (51), Маркизио (57), Альмирон (67), Вучинич (78).
Четлатиш: Мотта (65).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).