Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боксчиларимиз жаҳон чемпионатига Куба билан қўшма йиғин орқали тайёрланишади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

МОҚда спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган йиғилишлар давом этмоқда. Бугун бир қатор спорт турлари бўйича жамоаларимизнинг иштироки таҳлил қилинди.

Куннинг биринчи ярмида боксчиларимизнинг жанглари эътибор марказида бўлди. Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, ЎзДЖТСУ қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Рашид Маткаримов, Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров, Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Мурод Мамадалиев, терма жамоа катта мураббийи Тўлқин Қиличев иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, мухлисларимиз боксчиларимиздан Олимпиадада кўпроқ медаль кутишган эди. Бироқ вакилларимизнинг кўпчилиги омадсизликка учради. Бунга Тўлқин Қиличев қуйидагича изоҳ берди:

“Бизнинг Олимпиада бўладиган мамлакатга 20 кун олдин етиб бориб, у ернинг иқлимига мослашиш методикамиз Токиода бир оз ўзини оқламади. Сабаби сўнгги йиғин учун биз айнан Токио шаҳрини танлаган эдик. У ерда Олимпиададан олдин жуда қаттиқ назорат бўлди. Бизни меҳмонхонадан чиқаришмади. Ажратилган зал, ошхона ва ётоқхонадан ташқарига чиқа олмадик. Боксчиларимиз 20 кун бундай шароитда руҳий жиҳатдан эзилиб қолишди. Бу эса жангларда ўз таъсири ўтказмай қолмади. Ҳа, баъзи йигитларимиз устида ишлашда ҳам камчиликлар бўлди. Ҳакамлар мавзуси эса барчага маълум”.

Учрашув давомида мураббий энди даражаси бизникидан паст бўлган жамоалар билан халқаро ўқув йиғинлари ташкил этилмаслигини айтиб ўтди. Шунингдек, олдиндаги йирик мусобақалардан аввал ҳар бир боксчимизнинг тайёргарлигига индивидуал ёндашиш, ҳар ярим йилда вилоятлардаги мураббийларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этиш, Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик давомида илм-фан йўналишидан янада кенг фойдаланиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда бу йил Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Федерация мутасаддиларининг сўзига кўра, жамоамиз дунё биринчилигидан аввал сўнгги йиғинни Тошкентда Куба билан ўтказади ва шу билан Сербияга йўл олади.

Шунингдек, бугун МОҚ раҳбари билан камондан отиш, стол тенниси, чим устида хоккей федерациялари, Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов билан регби, баскетбол каби Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма ололмаган федерацияларнинг фаолияти муҳокама қилинди. Йўл қўйилган хатолар кўриб чиқилиб, янги стратегия ҳақида фикр алмашилди. Унга кўра, аксарият федерациялар хорижлик мураббийлар билан Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўриш режасини маъқуллади. Ўз навбатида, МОҚ раҳбарияти бу борада барча ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини билдириб, бунинг учун аниқ режа билан ишлаш кераклигини таъкидлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:37, 24.09.2021. Ўқилди: 2092 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик